Жерар Депардье Францияни тарк этди

Жерар Депардье Францияни тарк этди
187 views
12 December 2012 - 10:41

gerard_depardieu_1-largeФранция ва дунё матбуоти, ўзбек диктаторининг қизи Гулноранинг лойиҳаларида қатнашаётган машҳур актёр Жерар Депардьени муҳокама қилишда давом этаяпти.

Куни кеча, французларнинг “Agora Vox” сайтида «Депардье ва диктаторлар» номли мақола чиқди.

“Авваллари хам бир неча бор ўзининг қуюшқонга сиғмас чақириқлари билан матбуот назарига тушган Жерар Депардье, яна бир ғавғонинг марказида! Халқаро ҳамжамиятда ўзининг қаҳрли сиёсий бошқаруви билан танилган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан қўшиқ куйлади” деб ёзади мақола муаллифи.

Мақолада машҳур актёр Депардьенинг бу каби қилиқлари янгилик эмаслиги эслатиб ўтилади.

“Аввал ҳам Жерар Депардье чечен диктатори Рамзан Қодировни қўллаб қуватлаш учун, унинг 5 октябрда бўлиб ўтган туғилган кунига ташриф буюрган эди.  Ўша куни “Яшасин Чеченистон! Яшасин Қодиров!” дея қичқирган актёр, бошқарувнинг диктаторлик усулларини пропаганда қилишдан ҳам тортинмаган эди” дейилади мақолада.

“Актеримиз, юмшоқ қилиб айтганда, халқ орасида унчалик машҳур бўлмаган сиёсатчиларни ёқтирса, биз нима ҳам дердик” дейди яна мақола муаллифи киноя билан.

Мақолада, нима учун дунё киномухлислари тан олган француз киноактёрининг бунчалик паст кетишининг сабаблари ҳам қидирилади.

“Эҳтимол бунинг сабаби пул ва машҳурлик кетидан қувишдир? Бироқ, бу актёр, бир дунё бойликка эга бўлган Жерар Депардье эканини ҳисобга олсак, бу сабаб ҳам унчалик ҳақиқатга яқин кўринмайди. Унда бу, ўзини кўрсатиш учун турли ғавғолар ичида туришми? Бу ҳам унинг ҳаётида одатий машғулотга айланган эди-ку?!”

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам у ўзининг бу қилиғи билан ҳаддидан ошди: ўз халқини тиз чўктириб, унинг елкасига зўравонлик тамғасини босган диктатор билан ҳамкорлик – ҳақиқий француз руҳиятига сира ҳам мос келмайди”

Мақола қуйидаги сўзлар билан якунланган: “Ҳақиқий актер, экстремизм билан келишиб ёки у билан ҳамқадам бўлаётган сиёсатчиларни қўлламаслиги керак. Ўзининг машҳурлигини зўравонлар хизмати учун ишлатаётганлар, зўравонларнинг шерикларига айланадилар”.

Айни  пайтда Европа Оммавий ахборот воситалари, Жерар Депардьенинг Франциядан кўчиб кетгани ҳақида хабарлар тарқатишяпти.

Уларга кўра, Депардье Белгияга кўчиб ўтгани ва бу мамлакатнинг Нешен шаҳарчасидан қўним топгани айтилади.

Ҳар ерда ҳозиру нозир бўлган Европа журналистлари, Жерар Депардьенинг бирданига Францияни тарк этиши сабабларини ҳам ўрганиб бўлдилар. Улар бугун шу мавзуни ёритар эканлар, “Жерар Депардье даромад солиғини тўлашдан қочиб, Бельгияга кўчиб кетган” деган фикрни айтмоқдалар.

Айни шунга ўхшаш фикрни Associated Press агентлиги мухбири Питер Леонард, ўзининг Twitter даги саҳифасида ҳам ёзиб қолдирган.

“Депардье даромад солиғини тўлашдан бўйин товлаб, Бельгияга кўчди. Ўзбекистондан олиб келган даромадини у декларация қилган дея олмайман” дейди журналист.

“Новости-Казахстан” агентлиги эса, Депардьенинг сўзларига таянган ҳолда шундай хабар тарқатди. «Актер Бельгияга расман кўчиб келди ва бошқа бадавлат французлар жойлашган Нишен шаҳарчасидан шинамгина ҳовли сотиб олди. Бу шаҳарча жойлашган Эно вилоятида бошқа кўплаб француз миллиардерлари ҳам яшашади. Улар бу вилоятни солиқлардан беркинадиган жой деб аташади».

Очиқдан очиқ дунё диктаторлари хизматига бел боғлаган Жерар Депардье Ўзбекистоннинг «Очофат маликаси» Гулнора Каримованинг лойиҳасида қатнашиб, Францияга қайтгач, дарҳол Бельгияга кўчиб кетган. Бу эса, унинг Францияни тарк этиши, даромад солиқлари билан боғлиқ эканлигини исботлайди.

Ўзбек диктатори оиласининг қонли пулларига тикилган очкўз нигоҳларнинг соҳиблари ҳар доим ҳам дунё прогрессив кучларининг танқидига дучор бўлиб келган.

Монсерат Кабалье, Хулио Иглесиас, Моника Белуччи, Стинг, Эннио Мориконе, Холид Эргенч, Криштина Роналду каби дунё тан олган кино, спорт ва мусиқа олами юлдузлари Гулнора Каримованинг лойиҳаларида иштироклари боис, халқаро матбуот ва ва инсон ҳукуқлари ташкилотлари фаолларининг танқид ва сўроқларини тинглашга мажбур бўлишган.

Улар ичида фақат Стинг, танқидлардан сўнг, Тошкентда, Гулнора саройида берган концерти учун таассуф билдирганди. Шундан сўнг у, Қозоғистон президентининг таклифини рад этиб, «У ердаги нефтчилар оч ўтиришибди, мен бу ҳолатда Қозоғистонда концерт бермайман» деган эди.

Жерар Депардьенинг Тошкентга ташрифи ва унинг диктатор қизи лойиҳасида иштирок этиши, Францияда яшаётган “Ўтюраклар клуби” Халқаро инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоевани, француз актерига Очиқ хат билан мурожаат қилишга ундади.

“Ислом Каримов режимининг репрессив табиатини, Каримовлар оиласининг обрў-эътибори сохталиги ва диктаторлик режимида мансабдор шахс бўлган Гулнора Каримованинг ролини ҳисобга олган ҳолда, актёр Жерар Депардени бу режим билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишга, унинг лойиҳаларида иштирок этмасликка чақирамиз” дея таъкидлайди Мўътабар Тожибоева француз актёри номига йўллаган очиқ хатида.

Афсуски, Жерар Депардье бундай чақириқларга энди жавоб бермайди. Чунки, унинг “эшаги лойдан ўтди”. У энди ҳаттоки Франциялик ҳам эмас. Ўзбек халқининг кўз ёшлари ва қони эвазига топилган пуллардан олган улушини ит каби ерга кўмиш учун у ватанини ҳам ташлаб кетди…

Улуғбек Ҳайдаров
(Канада)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi