Вовайло, ҳуррият ёлғондур, водариғ, истиқлол ёлғон!

Вовайло, ҳуррият ёлғондур, водариғ, истиқлол ёлғон!
102 views
15 December 2012 - 19:55

Ассалому алайкум! Мен Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракатининг мамлакат ичкарисидаги хайрихоҳлари қаторида уни қўллаб-қувватлайман ва юртимиз келажагини мазкур ҳаракатнинг истиқболига боғлиқ, деб биламан.
Қуйидаги битикларим эса, хор – зор Ўзбекистоннинг бугунги кунлари хусусида.
Эҳтиром билан
ТУРКЎҒЛОН
 

 МАҲКУМИ ДОРСАН, ИСЛОМ КАРИМ!

 “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, … фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга … тантанали қасамёд қиламан”. (Ўзбекистон президенти қасамёдидан).

Шўрпешона ўзбегим, мудом, кўнгли чорак – умри ярим,
Жон – тани ҳукмронларга бахшиш, беқадр ва садқаи сарим,
Оғизда озод саналиб, лек, эзиб – янчилган жигарим,
Сиқиб суви-да ичилган, қисмати армонда кечарим —
Унинг бошига ит кунин солган ғайр зотсан, Ислом Карим!

Қашқирий тўданг-ла мамлакатни талаб, бор – йўғин сотдинг,
Ўзбекистондай бой салтанатни хомталашлаб йўқотдинг,
Нажот сўраган оналар – болаларни атайлаб отдинг,
Энди, аждод – авлодинг билан тоабад лаънатга ботдинг —
“Ўз халқкуши” дея, қарғиш олган жаллодсан, Ислом Карим!

Ваъда айлаганинг ўша гуллаб – яшнаган диёр қани,
Эвоҳ, у аксинча – йўқсуллар, қуллар, манқуртлар маскани,
Боз, қашшоқлик – ишсизликдан кафангадо қилдинг ҳаммани,
Касринг – дастингдан ўлган минглар қони, албат, тутгай сани —
Қасамёдга хиёнаткор малъун – қаллобсан, Ислом Карим!

“Келажаги буюк давлат” алдов шиорин ўйлаб топдинг,
Унвон, нишон, сарқитларинг-ла қанча оғизларни ёпдинг,
Жиноят – гуноҳларинг фошловчиларни қутуриб қопдинг,
Буёнда элни хўр ва хор ташлаб, ўзинг юртма – юрт чопдинг —
Ватанни чайқовбозорга солган жаллобсан, Ислом Карим!

Ислоҳотлар, қонунлар-у қарорлар ачиб – бижиб кетди,
Улар, амалда, иқтисодиётни хонавайрон этди,
Жамиятни ҳаромхўрлик, наҳсхўрлик, ўғирлик чиритди,
Тузум ичдан емирилиб, унга марг талвасаси етди —
Мудҳишдур айбларинг – айни жаҳаннамбопсан, Ислом Карим!

“Барчангни бағримга босай” деб, очган оғушинг чоҳ – ўпқон,
Халқни тўқ – тўкис атаб, Худодан қўрқмай, сўйлайсан ёлғон,
Асли, очлик – яланғочлик унинг бўйнига сиртмоқ солган,
Йўқ, президент эмассан ўзинг, балки, бориб турган душман —
Ўзбекни қасддан қийратдинг, унга ёв – ётсан, Ислом Карим!

Гарчи, ювиндихўрларинг бугун йўлингга зарлар сочгай,
Гар, маддоҳларинг сени ота тутиб, падарларидан кечгай,
Аммо, эрта бари ялтоқларинг бошлаб лошингни тепгай,
Ва ўша заҳоти янги хожалари кетини ўпгай —
Ёвуз, қаттоллигинг боис, маҳкуми дорсан, Ислом Карим!