Исломчилар ва Жумҳуриятчилар. Шўро ва Демократия

Бугун дунё эътибор марказида – “Араб баҳори”. Бунинг сабаби – исломий жамият ва исломий сиёсат нима деган саволларга жавоб қидирилаётганидир.

Исломчилар ва Жумҳуриятчилар. Шўро ва Демократия
33 views
16 December 2012 - 11:10

Таржимондан: Бугун дунё жамоатчигининг эътибор марказида “Араб баҳори” жараёнлари турибди. Бунинг сабабларидан бири исломий жамият ва исломий сиёсат нима деган саволларга жавоб қидирилаётганидир. Шу мавзуда бугун ўқувчиларимиз диққатига Туркиянинг энг обрўйли мусулмон зиёлиларидан “Янги ақд” газетасининг ёзувчиси Мустафо Ўзжоннинг айни мавзуга бағишланган икки мақоласини ҳавола қилаяпмиз. (Н.Н.).

 Исломчилар ва Жумҳуриятчилар (Республикачилар)

 

Мустафо Ўзжон

Мустафо Ўзжон

Усмонлининг охирги даврларида зиёлилар Француз инқилобининг таъсирида Жумҳурият (Республика) режимига мубтало (ошиқ) бўлдилар. Иккинчи Абдулҳамидхонни севмасликларининг сабаби ҳам шундандир.

Аслида Усмонли идорий ва сиёсий тушунчаси Аммовийлар (Муавия ўғиллари-Н.Н) замонидан мерос қолган бир тушунча эди. Шарқда (форслар) ва Ғарбда (Рома ва Бизанс) жорий қилинган тузум ҳам бу тузум эди. Лекин Француз инқилобидан кейин Жумҳурият (Республика) идеологияси туғилди. Номик Камол каби зиёлилар ҳам бу тушунчага ошиқ бўлган эдилар. Хўп, аслида Исломга энг мос тушадиган сиёсий тузум қайси тузумдир?

Албатта, Ислом чегарали (анархия ва чегарасиз демократия эмас-НН) ва масъулиятли бир иқтидор шаклини ўртага қўяди. Абдулваҳҳаб Ҳаллаф каби усулчилар Исломий идоранинг (тузумнинг)  Ассосий Қонунга (Конституцияга) асосланиши кераклигини айтганлар.

Бунинг маъноси Исломий тузумнинг кайфийлик (ким нима истаса шуни қилиш) тушунчасидан узоқ бўлишидир. Шунинг учун ҳам саҳобалардан Одий ибн Ҳатим (ра) Пайғамбар (сав) ва У Зотнинг идорий усулини мулоҳаза қилиб “Бу усул қироллик усули эмас”, деганди. Умар (ра) ўзининг қиролми ёки халифами эканлигини сўраганида саҳобалар унинг халифа эканлигини айтган эдилар. (Яъни, саҳобалар тушунчасида қироллик ва подишоҳлик йўқ эди-Н.Н). Бу билан улар қироллик ва халифалик орасидаги фарқни кайфий ва машруътий (қонуний) тузумлар сифатида бир биридан айирган эдилар. (Яъни, қиролликда қирол истаганини қилади, халифалик эса қонунларга асосланади. –Н.Н).

Шунинг учун ҳам Аммовийларнинг сиёсат ва тузум сифатида ўз қўшниларининг (яъни форслар ва бизансликларнинг) йўлларини танлашлари Абдуллоҳ ибн Умар (ра) кабилар тарафидан “Кисраия ва Кайзерия”, дея таърифланганди. (Кисра эски форсларнинг ва Кайзер эса эски рум қиролларининг умумий номлари эди. –Н.Н). Қисқача айтганда, Аммовийлардан кейин Исломнинг сиёсий тушунчасида бузилиш ўртага чиқди ва Шўрога асосланган сиёсат ўрнига салтанатга ўтилди.

Бундай салтанатга ножиддий шаклда халифалик ҳам дейилганди. Фақат Исломнинг идора тарзига ва Ислом ҳуқуқига ҳар ким ўз билганича ҳавойи нафсига кўра амал қиладиган бўлса, пайғамбарона усул ва бошқарувга асосланган халифалик йўлидан узоқлашиш ўртага чиқади. Шунинг учун ҳам халифалик икки хил бўлади: Булардан биричиси пайғамбарона, яъни суннатга асосланган халифаликдир, иккинчиси эса бидьат, яъни ножиддий шаклдаги халифаликдир.

Рошид халифалар (Абу Бакр (ра), Умар (ра), Усмон (ра) ва Али (ра)лар) халқни салтанат билан бошқармаган эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг тузумига салтанат дейилмайди. У ҳолда нима дейилади уларнинг тузумига?

Абул Калом ва Баддиуззамон кабилар хулофаи рошидинларни (дастлабки тўрт халифани) Жумҳурият Раисларига ўхшатадилар. Баддиуззамон ўзининг чумолилар каби жумҳуриятчи эканлигини айтганди. У ҳолда арилар қироллик тарафдорими? Бундай эмас, чунки жумҳурият жамоатчиликга (коллективга, фуқароларнинг фаоллигига) ва тенгҳуқуқликга асосланади. Қироллик эса юқоридан буйруқлар, олий тоифалар ва инсонларни турли (паст ва юқори) синфларга ажратишга асосланади. Ҳозирги замонда ҳам жумҳурият тарафдори бўлган икки исм бор бор: Булар марҳум Абдуссалом Ёсин ва унинг қизи Нодия Ёсин.

Абдуссалом Ёсин хулофаи рошидинни ўрнак олиб, жабр ва зулм режимларини рад қилганди. Бунга муқобил, Мароккашдаги Адолат ва Тараққиёт фирқаси (АТФ) ва Тавҳид ва Ислоҳ ҳаракати Исломий бошқарув жиҳатидан жумҳуриятчиликни эътиборга лойиқ, аммо иккинчи даражали, дея баҳоламоқдалар. Мароккашдаги АТФ сиёсий иттифоқни асос олган ва бундай иттифоқ учун қироллик режимига тегинмасликни шарт қўйгандир.

2011 йилда Мароккашда янги Конституция қабул қилинди ва баъзи ислоҳотлар амалга оширилди. Фақат Нодия Ёсин бу мамлакатдаги қироллик режимининг янги Конституция билан ўзини қўриганини, қиролликдан воз кечмаганини, шунинг учун ҳам ислоҳотларнинг тўла тўкис бўлмаганини айтади.

Эронда ҳам жумҳурият билан вилояти фақиҳ (имом Ҳумайни ижод қилган шиа оятуллоҳларининг ўн икки имомга ворислик қилишлари қоидаси. –Н.Н) орасида келиштириш ва мослаштириш муаммоси мавжуддир. Аслида бу масалада Ислом ҳуқуқига асосланган ҳолда халқнинг қарори асос олиниши мумкин. Демакки, Исломий тузумнинг вертикал ва горизонтал қонунийликлари бор. Вертикал қонунийлиги Ислом ҳуқуқи бўлиб, унга мусулмонлар ижтиҳодларини илова қила оладилар. Иккинчи қонунийлиги эса, халқнинг тасдиқлаш мақоми бўлиб, бу халқ тасдиқламаган раҳбарнинг энг камида халқнинг овозидан маҳрум эканлигини билдиради..

Эронда бугунги кунда бу вертикал ва горизонтал қонунийликларни изоҳлашда муаммолар бордир. Амир Тоҳирийнинг ёзишича, ҳозирда Эронда имом Ҳаманей вилояти фақиҳ қоидасини асос қилиб олгандир. Жумҳуриятчилик эса ўрта ва сунъий бир тушунчадир ва уни ғарблик имонсизлар 18 асрда ижод қилганлар. (http://aawsat.com/leader.asp?section=3&issueno=12435&article=708610 ). Ғарбликлар жумҳуриятни эски Юнон тушунчасидан олганлари тўғридир, исломчилар эса бундай асос сифатида саодат асрини оладилар.

Албатта, бу икки кўринишдаги (исломий ва ғарбона) жумҳуриятларнинг мафкуравий асослари бир биридан фарқлидир. Француз инқилоби Юнон жумҳурият тушунчасига асосланади ва француз инқилобига эргашган ислом ўлкаларидаги жумҳуриятларнинг қадарлари ҳам шунга мосдир. Шунинг учун ҳам Баддиуззамон бу масаладаги нуқтаи назарини “мен диндор жумҳуриятчиман”, дея изоҳлашни ҳам унутмаганди.

Жумҳурият тушунчасининг 18 асрда ўртага чиққанлиги унинг илдизларининг Исломда йўқ эканлиги кўрсатмайди. Шунинг учун ҳам жумҳурият фикрининг Исломда йўқлигини айтадиганлар хато қиладилар. Қуръон ва Суннатга асосланган юзларча илмий соҳалар бор ва уларга исмлари кейин берилгандир. Масалан, калом, фиқҳ ва тасаввуф шулар жумласидандир. Бошланишда буларнинг маъноси бор эди, аммо уларга исм берилмаганди. Бу илмлар синфларга ажратилмаганди. Ярамас тузумда мукаммал инсонлар мавжуд бўла олгани каби, мукаммал тузумда ҳам ярамас инсонлар бўлиши мумкин. Шундай инсонлар тузумларни барбод қиладилар. Сулаймон (ас) қирол бўлишига қарамай, тарих гувоҳлик берган энг яхши пайғамбар раҳбар ҳам эди…

Эрондаги тузумнинг бир оёғи, яъни жумҳурият оёғи чўлоқдир…

Манба: http://www.habervaktim.com/yazar/islamcilar-ve-cumhuriyet-56444.html

Шўро ва Демократия

Кейинги вақтларда Исломий атамалар билан ғарбий атамалларни тенглаштиришга уринишлар бошланди. Ҳолбуки бу атамаларнинг чиқиш сабаблари, манбаси ва тараққиёти бир хил эмас ва айни асосга эга эмасдир. Ҳолбуки бу атамалар фарқли тушунчаларнинг ва ўлчовларнинг натижаларидир. Буларни тенглаштириш уларнинг маъноларини буғга айлантиради (маъносиз қилади) ва бу турли тушунчаларни бир хил тушунчага айлантиради. Шунинг учун ҳам Қуръони Карим яҳудий атамаларни олишга қарши чиққан ва мўминлардан “роина” атамаси ўрнига “унзурна” дейишни истагандир. Шу билан бирга бошқа жамиятлардан гўзал (яхши маъноли) урф одатлар қабул ҳам қилинган. Масалан, Пайғамбаримиз (сав) ва у зот билан бирга бўлганлар яманликларнинг қўл белиб кўришиш одатини қабул қилган эдилар.

Атамалар бир жамиятнинг ҳаёт кодларидир.

Бугунги кунда модернизимга (замонавийликка) боғлик ҳолда ўзаро тенглаштиришга уринилаётган атамалардан бири демократия ва шўродир. Ҳолбуки, бу икки тушунчанинг ўртага чиқиши ва тараққиётида фарқ бор. Рошид Ганнуший кабилар Қуръони Каримда “истиброқ” каби ажнабий тилдан олинган калималар ва тушунчалар борлигини айтиб, бундай тенглаштириш учун маъзурат (узр) излайдилар. Қуръони Каримда истимолат, яъни араб тилига бегона бўлган калималар мавжудлиги тўғри, аммо бу буни далил қилиб, ўзаро зид бўлган атамаларни тенглаштириш тўғри эмас. Чунки муҳим бўлган нарса атамаларнинг арабча ёки ажнабий тилида эканлиги эмас, улар орқали ифодаланган исломий маънолардир. Ислом жоҳилият даврида ишлатилган сўзларга исломий маъно ва рамзлар бериб, улардан тушунчалар майдонга чиқаргандир. Бу шаклда салот (намоз), закот каби теримлар янги маънога эга бўлдилар.

 Калималар ваъзда (араблар ишлатган лафзда) қолмаган. Шунинг учун ҳам Шўро ва Демократия фарқли атамалардир ва уларни ўзаро тенглаштириш ҳозир кундаги ажуба (ғайритабиий) ҳижобларга ўхшаб кетади. Чунки баъзи мусулмон аёллар тасаттурга (ҳижобга) ўралган ҳолда  рўмолли бўлишни айни пайтда ғарблик аёлларга ўхшашни, мақсад қилиб олганлар. Ҳолбуки бунинг натижасида на унисига нада бунисига эришмоқдалар. Бундай тенглаштириш эса уларни очиқ сочиқ ҳижобга ёпилган аёллар вазиятига туширмоқда. Худди ҳазрати пайғамбар (сав) хабар берганидек: rubbe kasiyatin ariyat, яъни “қанча ҳижоблилар борки, аслида улар ялонғончдирлар”.

***

Демократия ва Шўрони тенглаштириш вужудининг бир қисми очиқ аёлни ҳижобли аёлга тенглаштириш кабидир. Уларнинг руҳлари фарқлидир. Демократия камиятчи, яъни кўп жиҳатли ва кўпчиликнинг қарорига асосланган тузумдир. Ислом эса кайфиятга (маълум маънога) асосланади. Исломда камият мавжуддир, аммо у асос эмас, илова унсурдир. Чунки Исломда кўп жиҳатлилик чегараланган танлов масаласидир. Шўронинг ўлчови эса камият эмасдир. Шўронинг вазифаси қонун чиқариш эмас, идорий ва техник (жузъий) масалаларни ҳал қилишдир. Техник (жузъий) масалалар эса халқ билан эмас, арбоби (мутахиссислар) билан маслаҳатлашиб ҳал қилинади. Яъни, бу масалаларда кўпчиликнинг, фақат мутахассис кўпчиликнинг фикри инобатга олинади. Аммо идорий масалаларда халқнинг иродасига мурожаат қилинса бўлади. Бу ҳолларда халқнинг танлови ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ваҳийнинг майдонида шўро (маслаҳатлашиш) бўлмайди. Бошқарув масаласида эса шўро (маслаҳатлашиш) мавжуддир. Чунки Аллоҳ таоло мусулмон раҳбарларга шўрога амал қилишни ва маслаҳатлашишни амр қилгандир. Лекин шўрода олинган натижалар мажбурийми ёки мажбурий эмасми, бу масалада ҳам ихтилоф мавжуд. Баъзан раҳбарият озчиликнинг фикрига майл қилиши мумкин. Чунки кўпчиликнинг фикри ҳақнинг ўлчови ҳисобланмайди, қолаверса оят ҳам маслаҳатдан (шўродан) кейин кўпчиликнинг фикрига эргаш ёки уни бажар, демаган. Аксинча, Қуръони Каримда кўпчиликнинг фикри умумий маънода манфийлик ўрнида кўрилади. Зеро, кўпчиликдан ташкил топган оломоннинг фикри ҳақиқатни тадқиқот қилувчиларнинг (олимларнинг) фикри ҳисобланмайди. Шунинг учун бундай фикр тўғри ҳам, нотўғри ҳам бўлиши мумкин.

***

Шу билан бирга кейинги вақтларда камиятчи ва кўпчиликнинг фикрига  эргашиш мусулмонлар орасида тарқалиб бормоқда. Бу маънода Мусулмон Биродарлар (Иҳвон вакиллари) Шўрода олинган қарорларнинг мажбурий эканлигини ҳимоя қилмоқдалар. Ёки умумий мойиллик шундайдир. Ҳолбуки, ҳеч шубҳасиз бу ишда Ғарб шамоли ва дунё  сиёсатининг таъсири мавжуддир. Аммо сифатни асос олган кўпчиликнинг фикри, яъни Ислом олимларининг қарорлари, албатта, мажбурийдир. Пайғамбаримиз (сав) кўпчиликнинг фикрига эргашиб, Уҳуд жангида Мадинанинг ташқарисига чиқишни қабул қилган эдилар. Аксинча, Ҳудайбия шартномаси имзоланганда бунга тамоман зид бўлган ишни қилган эдилар. У ерда ҳеч кимнинг фикрини эътиборга олмаган эдилар. Уҳудда инкисор (аскарларнинг бирлигини йўқотиши) ўртага чиқар экан, Ҳудайбияда ғалаба уфқлари кўзга ташланганди.

Муҳаммад Ҳусайн Фадлаллаҳ Исломий атамаларнинг асолати (тўғри маъноларидан) баҳс юритади. Турли атамаларни ўзаро тенглаштириш эса уларнинг асоратига (уларга асир, таслим бўлишга) олиб келади. Шунинг учун ҳам Мисрлик файласуф Тавфиқ Тавил Инглизларнинг бу мамлакатни тарк этаётганда ўз атамаларини мамлакат халқига мерос қилиб қолдирганини ва бу орқали Мисрни яна 100 йил бошқарганини айтади. Фадлаллаҳ таъриф этгани каби демократия кўпчиликнинг фикрига асосланган тузумдир, халқ ҳокимиятидир. (Muhammed Hüseyin Fadlallah: 100 sual ve cevab, S: 18-19). Бу режимда халқнинг нуқтаи назари ва кўпчиликнинг иродаси мажбурий кучга эгадир. Исломда эса, халқ йўқ ҳисобланмасада, унинг қарорлари мутлақ кучга эга эмас. Исломий идора илоҳий ва башарий (инсоний, яъни халқнинг) иродаларни бир орага келтириш билан ўз ишларини юритади. Бу ерда албатта халқнинг иродасига ҳам маълум ўрин берилади. Бу раҳбарларни сайлаш ва улар билан маслаҳатлашишдан иборатдир.

Манба: http://www.habervaktim.com/yazar/27479/s%C3%BBra_ve_demokrasi.html

Таржимон: Намоз Нормўмин