Улуғ неъматлар

Улуғ неъматлар
61 views
16 December 2012 - 12:29

Коинотни яратган Аллоҳ, одамни азиз ва мукаррам қилиб яратди. Ердаги ва самодаги яралган борлиқ ва фазо инсон учундир. Ернинг яралганига 4 миллиард йилдан кўпроқ вақт ўтган. Яралганидан кейин 1 миллиард йил ўтиб, Аллоҳ ерга сувни нозил қилди. Яъни, қаттиқ сув (муз), метеоритлар шаклида самодан ерга тушди. Бу ҳодиса 150 миллион йил давом этди. Биз билган, ердаги химиявий элементларнинг аксарият қисми ҳам нозил бўлди. Жумладан темир. Ер куррасида, бундан 650 миллион йил илгари, катта музлик даври эди. Ер орбитасининг шакли, чўзинчоқ эллипс бўлиб, қиши қаттиқ бўлар, ёз иссиғи эса музликка таъсир қилмас эди.

Аллоҳнинг иродаси (Яратганнинг қонуни) билан, ер юзининг барча қисмида, давомли вулқон отилиб (чиқиб) бошлади. Музлик эриб, уммонлар ва дарёлар ҳосил бўлди. Вақт ва сув таъсири натижасида вулқоний жинслар ва махсулотлар тупроққа айланди. Вулқоннинг газсимон куюндиқлари эса атмосферада карбонат ангидрид қатламини ҳосил қилди. Бу қатлам ердан чиққан иссиқликни орқасига қайтариб, ер юзида, парник эффектини содир қилади. Яъни, бу инсон ҳаёти (бошқа махлуқотлар) учун шунчалар керакли бўлган иссиқни, бардавом қиладиган механизмдир. Катта музлик давридан кейин, Аллоҳнинг иродаси билан, махлуқот, наботот ва сув ости дунёси вужудга келди. Шу тариқа, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ, ер юзида, Ўзининг Буюк неъматларини, яъни:

 -сувни;
-ҳавони;
-тупроқни;
-иссиқликни;
-ва ҳаётни яратди.

500 миллион йил бурун яралган динозаврлар, 75 миллион йил илгари қирилиб кетиб, ер юзида одамнинг яшаши учун шароит пайдо бўла бошлади. Инсоният тарихига назар ташласак, имон эътиқод учун ва маънавий хусусиятлар билан яратилган одамзотнинг, ер юзида ёйилиб яшаётганига, ҳали 7 минг йил бўлгани йўқ эканини пайқаймиз.

Ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳ, коинотни шундай миқдор ва ўлчамлар билан, йўқдан бор қилиб яратдики, у вақт бирлигида, қиёматгача давом этади. Кейин сўниб, бордан йўқ бўлади. Фалакиёт илми соҳиблари, замонавий технология ютуқлари асосида қурилган жиҳозлар ёрдамида, коинотнинг чуқур жойларини ўрганишга ва илмий текширишга эришдирлар. Орбитал ва бошқа ўлчамлари, ерникига ва қуёшникига ўхшаган системаларда, ҳаётнинг йўқлиги исбот бўлаяпти. Бу факт, ерда ҳаётнинг мавжудлиги, атеистлар айтганидай тасодифий яралган эмас, балки, муқаддас китобимизда айтилганидек, коинотни Буюк ақл ва қудрат эгасининг, қатъий ўлчамларда яратганининг далилидир.

Қодир Аллоҳ, инсонни ерда ва жаннатда яшаши учун яратган. Бу албатта неъматдир. Яъни:

-Ернинг тортиш кучи(гравитация) одам организмига мосланган. Ернинг тортиш кучи яъни размери, меъёридан андак катта бўлганда эди, одамнинг қон босими ошиб, одамзод аллақачон нобуд бўлган бўлар эди.

-Ер орбитасининг эллиптик шакли бошқачароқ кўринишда бўлганда ҳам, қиш ва ёз об-ҳаволарида, одам яшай олмаган бўлар эди.

-Ернинг, ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги, каттароқ ёки кичикроқ бўлганда, атмосфера состави ва зичлиги бошқачароқ бўлиб, инсон ер юзида яшай олмаган бўлар эди.

-Ернинг жанубий ва шимолий қутбларида кучли магнит майдонлари мавжуд. Бу магнит майдонлари, қуёшдан даврий равишда келаётган радиоактив заррача потокларни мунтазам равишда ва ишончли қайтариб туради. Шунинг учун ҳам, ер юзида, радиация таъсирида, ҳаёт қирилиб кетмаган. Кўраяпмизки ер ва осмон ўлчамлари ҳам одомзод учун неъмат экан.

Аллоҳнинг яратган беҳисоб неъматларига, шукур қилмоғимиз ва қудратига ҳамду санолар айтмоғимиз шартдир. Инсон фаолиятининг ерда, қандай бўлиши кераклиги қоидалари, муқаддас китобимизда келтирилган. Фаолиятимиз учун керак бўладиган неъматлар, Аллоҳ томонидан, ер остида ва ер устида, саранжом қилиб қўйилган. Барча неъматларидан баҳам кўришда, тежамкорлик билан, ақлни ишлатган ҳолда ёндошувимиз керак.

Одам ёлғиз ўзи яшай олмайди. У жамоа бўлиб яшаш учун яратилан. Билингки, жамоа бўлиб яшашнинг ўзи ҳам улуғ неъматдир. Ватанимиз аҳли бугун, буюк синовни бошидан кечираяпти. Давлатда яшаб давлатчилик неъматидан ёлчимаяпмиз. Чунки давлатимизни ўз фойдасини кўзлаган диктатор бошқараяпти. Одамни Аллоҳ яратганидек, жамият қонунларини ҳам Аллоҳ яратган. Ўзбошимчалик ва бузғунчилик билан бошқарилаётган жамиятда яхшиликлар бўлиши қийин. Ёмоннинг ва бузғунчининг жазосини ҳам Аллоҳ беради. Яратган Аллоҳ, диктаторнинг ҳам ожиз банда эканини, унинг ўзига ҳали сездиради. Аллоҳ билгувчидир. Аллоҳ бергучидир. Аллоҳ олгувчидир. Миллатимиз, ўзи орзу қилган жамиятда яшамаётганига, мана 100 йиллардан ошиб кетди. Ўтган даврларда, унга яшашни ўргатиб келганлар. Ҳозир ҳам ўргатаяптилар. Яқин фурсатларда, миллатимизга хос бўлган жамиятни барпо қилишимизга умид катта. Худо муяссар қилган бўлса, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бу ишларга шай турибди. Яратганнинг яратганига шукур. Омин.

Жуманиёзов Нураддин
ЭРК ДП аъзоси
Тошкент шаҳри 

uzbekistanerk.com