ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Матбуот Баёноти

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Русия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланади.

ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Матбуот Баёноти
96 views
17 December 2012 - 13:32

uhh-new-logoЖорий йилнинг 17 декабрь куни Русия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланади. Ушбу ташриф муносабати билан ЎҲҲ Муассислар Мажлиси қуйидаги Баёнотни эълон қилади.

1.ЎХҲ Ўзбекистонга қўшни давлат сифатида Русия Федерацияси билан тенг ҳуқуқли ва икки тарафлама манфаатларга асосланган ҳамкорлик тарафдоридир.

2. Ислом Каримов диктатурасининг Русия Федерацияси  билан муносабати беқарор, ўзаро ишончга асосланмаган ва икки тарафнинг ҳам манфаатларига путур етказaдиган сиёсатдир.

3. Русия Федерацияси раҳбариятидан Ўзбекистон билан муносабатларда табиати ғайриинсоний бўлган Ислом Каримов режимининг ниҳояси яқинлигини, Ўзбекистонда яқин муддатларда унинг халқининг маънавияти ва шонли тарихига ярашадиган, инсон ҳуқуқлар таъминланган, замонавий тараққиётга мос бир давлат тузумининг ўртага чиқишини ҳисобга олишини истаймиз.

4. ЎХҲ Русия ҳукуматини бу мамлакатда Ўзбекистондаги режимдан қочиб яшаш ва меҳнат қилишга мажбур бўлаётган ҳамюртларимизнинг инсоний ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақиради.

17 декабрь 2012 йил