Сарой шоирларига….

Сарой шоирларига….
124 views
18 December 2012 - 10:04

d0b8d0b6d0bed0b4d0b3d0b0-d0bed0b8d0b421

Шоирлари аввалгидек ўтюракмас,
Ярми маддоҳ, тилёғлама ва бадкирдор.
Ҳақиқатни сўзлагувчи ботирлари
Қозоқ, Русда юрибдилар – ғирт мардикор.

Ўзбек эли чин шоирга зордир бугун,
Хақ, ёзилган бир мисра шеър танқис бўлди.
Бир вақтлар дунё билган шоирлари
Президентга пахта қўйгич иблис бўлди.

Тақир бошин ялтиратиб Абдул Ориф,
Каримовни мақтагувчи шеърлар ўқир.
Нафси бузуқ товламачи Эркин Вохид,
,,Обод Юрт” деб ёлғон қўшиб, достон тўқир.

Ёш шоирлар сон мингтадир сиз билмаган,
Танилмоққа имкони йўқ чўнтак қуруқ.
Учта-тўртта таниши кўп бетамизнинг,
Ёзганида на маъно бор, на тутуруқ.

Чин шоирнинг бурчи эрур Ҳақни ёзмок,
Ҳатто дорнинг остида ҳам рост сўзламоқ.
Афсус букун Шоирларин дард дунёси,
Президентдан бирор ёғли жой кўзламоқ!

 

Одноклассники.ру дан Хайрхоҳларингиз