Қувонч келтирган “Қиёмат куни” (фантастик хикоя)

2012 йил 21 декабрнинг ўта совуқ тонгини Ўзбекистон фуқаролари мижжа қоқмай қаршиладилар. Ахир қандай ҳам ухлашсин?! Қиёмат қойим бошланади деб ҳамма ерда гап юрибдию..

Қувонч келтирган “Қиёмат куни” (фантастик хикоя)
144 views
18 December 2012 - 11:45

21-12-20122012 йил 21 декабрнинг ўта совуқ тонгини Ўзбекистон фуқаролари мижжа қоқмай қаршиладилар. Ахир қандай ҳам ухлашсин?! Қиёмат қойим бошланади деб ҳамма ерда гап юрибдию..

Анзират хола тонг қоронғусида “буржуйка” печига куракдаги сўнги кўмирни ташлади ва “Ана, ўтин ҳам, кўмир ҳам битди” дея шивирладию, беҳол тиз чўкди. Ним қоронғу уй ичида кўрпаларга ўранишиб ўтирган ўғли, келини, тўрт нафар набираси ва яна энг бурчакда қунишиб ётган, кечагина ҳарбийдан келган кичик ўғли Акбаржонга қаради.

– Буви, бугун бир иложини топаман, – деди катта ўғил.

– Э, ака, энди буёғига кўмирниям кераги йўқ, – деди Акбаржон ётган жойида куларкан, ахир бугун 21 декабр-ку!

Шундай деди-ю, бирданига ётган жойидан ирғиб турди ва кампирга тикилиб қолди.

– Газ! деди хайқириб катта ўғил.

Дарҳақиқат, совуқ тушганидан буён уй бурчагида мунғайиб ётган газ печка ичидан писсилган овоз чиқаётган эди!

Уй ичи бирпасда қувончли қийқириқларга тўлди. Бир неча сониялардан сўнг газ печка ичида ёнаётган олов кўринди. Келин дарров чойга уннади. Набиралар қатор бўлиб, ёнлари қизий бошлаган печка ёнига тизилдилар.

Бирданига келин деразага қараб “Вой!” деди-ю, деворни пайпаслаб, чироқ ёқадиган тугмачани қидириб қолди.

– Қаранг, қўшнимизникида чироқ ёниқ турибди, – деди ва тугмачани босди.

Чароғон уй ичида ҳамма бир бирига қараб кулар, уй ичи эса печкадан чиқаётган ҳароратданми ёки хурсандчилик сабабиданми, тобора исиб борарди.

Набиралар ва кичик ўғил дархол телевизорни ишга туширишди.

Экран ёришар ёришмас, дикторнинг овози келди:

“Диққат! Диққат! Президентимиз Ислом Каримов жаноби олийларининг Охир замон мурожатини эшиттирамиз!”

– Мана нега ток ўчмаган экан.., – деди Акбаржон минғийда кулиб.

Бир оз ўтиб, экранда чўтир башара кўринди. Унинг кўзлари ёш, лаблари титраб турарди.

“Азизларим, бугун сизлар билан сўнги бор юз кўришиб турибмиз. Олинган маълумотларга қараганда, бугун юз бериши кутилаётган Охир Замон, хақиқат ва бугун дунёнинг сўнги куни экан. Мен ва менинг ҳокимларим сизларга кўп азоб бердик, нонингизни тортиб олганимиз етмаганидек, фарзандларингизни бағрингиздан юлиб олдик, уларни камоқларда чиритдик”.

Шу тариқа қари диктатор ўзининг барча қилмишларини бирма-бир санаб чиқди. Ўзбекистон бойликларини талон-тарож қилиш орқали топилган бойликлар қаерда беркитилганлиги ва ўша сейфларнинг пин кодларигача ёзиб кўрсатди.

“Айниқса, Андижонда 2005 йилнинг май ойида кўчага чиққан одамларни қириб ташлашга буйруқ берганим менинг энг катта гуноҳимдир. Кечир мени халқим!” деди диктатор ва хўнграб юборди.

“Бироқ бугун сизлар, заминимизнинг сўнгги кунларида инсон каби яшайсизлар, уйингизда газ ҳам чироқ ҳам ўчмайди. Заҳиралардаги барча озиқ-овқатлар Сизларга тарқатилади. Неча ойлаб кўрмаётган нафақангиз, ойликларингиз бугун қўлингизга бориб тегади. Қамоқларда азоб чекиб ётган фарзандларингиз уйингизга кириб келади” деб давом этди Каримов.

Эшик олдига келиб тўхтаган машинанинг овози ҳамманинг нигоҳини экрандан узди.

– Хола, – деди эшикдан катта сумкани кўтариб кирган почтальон Қаҳҳор чўлоқ, – мана, 6 ойлик нафақангиз ва келинга болалар пули.

Шундай дея у сумкани дастурхонга ағдарди.

Ўртада уюлиб ётган кўм-кўк пул тахламларига қараб ҳамма қотиб қолди.

– Қанақа пул бу, чўлоқ? – деди Анзират хола уюмга қараб анқайиб.

– Доллар бу, хола, доллар! Ўзимизни пул қолмабди банкларда, – деди почтальон ва эшикка қараб йўналди, – Мен борайин, бир машина пул бор, тарқатиб улгуришим керак.

Ўғиллар, келин ва набиралар ҳали ўзларига келмасидан, уйга Акбаржоннинг синфдоши Салим отилиб кирди.

– Дадам келди, акам ҳам!, – деди ва яна ўқдек отилиб чиқиб кетди.

Кампир яна чўккалаб қолди. Салимнинг дадаси ва икки акаси бир кечада ғойиб бўлишган, орадан бир хафта ўтгач, уларнинг МХХ ертўласида эканлиги маълум бўлганди. Уларга бир дунё диний айбловлар қўйишган, бўйнига олишлари учун роса қийнашган эди. Судга Салимнинг дадаси ва кичик акасини келтиришди.

Судда ота ҳам бола ҳам ҳамма айбларни инкор қилишди. Айниқса кичик ўғил Обиджоннинг қичқириб айтган сўзлари хаммани бир қалқитди: “Ая, акамни ўлдиришди! Уни кўз олдимда шишалар билан зўрлашди, ая! Аяжон, бизни айбимиз йуқ”…

Суд ҳаммани кўчага ҳайдади. Ота-болага 14 йилдан қамоқ жазоси тайинланди.

33 ёшли катта аканинг мурдасини суддан бир ҳафта ўтгач уйга келтиришди.

Шуларни хаёлидан ўтказган Анзират кампирнинг нигоҳи яна экранга қадалди. Энди у ерда чўтир башара эмас, Тошкентдаги энг муҳташам Форум анжуманлар саройида бошланган “Охир замонда Сизлар билан, сўнги бор” деб номланган гала-концерт манзаралари эди.

Кампир болаларига қаради. Икки ўғли ва келини ҳам унга қараб туришарди.

– Болам, – деди у келинига қараб, – бунча гаплар бекорга эмасга ўхшайди. Юрт каттаси ҳамма нарсани билади. Уйингизга бора қолинг. Ота-онангиз ёнида бўлинг. Биздан рози бўлинг. Биз ҳам сиздан розимиз…

Келин хўнграганича, кампирнинг бўйнига осилди….

Ўша куни, яъни дунёнинг энг сўнги куни деб айтилган 21 декабрнинг тонгидан бошлаб, ҳар бир ўзбекнинг уйига катта босимда газ ва кучли қувватдаги электр токи узлуксиз берила бошлади. Ҳар бир фуқарога 10 килограмдан гўшт, 3 қопдан ун, 100 литрдан ёғ ва яна бошқа кўпчилик ҳаттоки номини хам билмайдиган озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

21 декабр куни ўзбек халқининг асл фарзандлари, дунёнинг энг сўнги кунини яқинлари даврасида якунлашлари учун,  қамоқлардан озод қилинди.

Не ажабки, эълон қилинган Қиёмат қойим куни Ўзбекистоннинг хар бир маҳалласи ва хонадонида байрамона кайфият ҳукм сурарди!

Уйлар иссиқ, чироқ ёруғ нур сочиб турибди. Қозонларда ҳар хил овқатлар биқирлаб қайнаб ётар, телевизорларда эса эрталабдан кечга қадар ретро фильмлар намойиш қилинарди…

Об-ҳаво ҳам Охир замон куни инсонларга ўзининг гўзал онларини хадя қилмоқчидай, Ўзбекистон заминини оппоқ қорга буркади. Паға-паға ёғаётган оппоқ қор болалар тугул, катталарни ҳам кўчага ҳайдади. Ҳамма хайрат билан самога тикиларди. Қорамтир осмон ўз бағрида оқлик яширинганини кўрсатмоқчидай, одамлар узра тинмай қор зарраларини пуркарди…

Хуллас, 21 декабр куни Қиёмат қойим содир бўлмади.

Эртасига ҳам. Индинига ҳам.

Уйларда газ ловуллаб ёнар, электр ҳам ўчмас эди…

Одамлар тинмай намоз ўқир эди…

26 декабр куни эрталабдан ҳар бир маҳаллага ҳокимиятдан чопар келди.

“Одамларга хабар берингларки, бугун кечки пайт президентимиз телевизор орқали чиқиш қиладилар. Ҳамма кўриши шарт!”

Анзират хола телевизор қаршисида ўтирган болаларига қараб:

– Нима дер экан бу сафар? Қиёмат куни қачон бўларкан? – деди.

Телевизор экранида: “Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовнинг ўзбек халқига фавқулодда мурожаати” деган ёзув бирпас кўринди ва яна ўша таниш башара пайдо бўлди.

Бу сафар у экрандан ўзининг ҳаммага таниш маккорона табассуми билан қараб турарди. Кўзлари ҳам аввалги чиқишидаги каби қизариб чўкиб қолмаган, аксинча, шафқатсиз ёғду сочарди.

“Азизларим. Хозиргина бизга махсус халқаро идоралардан хабар келди. Оллоҳимиз бизни асрабди, Қиёмат куни ортга сурилибди. Олимлар қадимий Майя қабиласи календарларини нотўғри ҳисоблашган экан. АҚШ ва Исроил олимлари бу ҳисоб китобларни қайтадан замонавий компьютерлар солиб текширишди. Маълум бўлишича. Майяларнинг календари 2012 йилнинг 21 декабрида эмас, 2121 йилнинг 21 декабрида тамом бўлар экан. Барчангизни Янги кун билан табриклайман. Эртадан бошлаб мен яна Сиз азизлар билан биргаман ва биз ўзимизнинг яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларимизни давом эттирамиз. Юртимиз ривожига ва равнақига кўз олайтиришни давом эттирган учинчи, тўртинчи ва бешинчи қора кучларни йўқ қиламиз. Энди бизларни йўлимиздан ҳеч ким қайтара олмайди. Янги кун муборак бўлсин, азизларим. Ҳаммангизни бағримга босаман!”

Мурожаат сўнгида президент камерага қараб ғалати тиржайди ва ғойиб бўлди.

– Худога шукур, – деди Анзират кампир, – Ўғлим, бор, келинни келтир. Аллоҳ раҳм қилибди. Набираларим олдимда бўлишсин-е…

Катта ўғил чиқиб кетди.

Акбаржон эса ўтирган жойида бир нуқтага тикилганича қотиб қолганди.

– Буви, тунов куни пуллар қаерда?, – деди у кампирга қараб.

– Сандиқда. Нима эди, ўғлим?

Ўша тунда Акбаржон ҳамма пулларни ҳовлининг бир бурчига олиб бориб кўмиб ташлади.

Буни деразадан кўриб турган кампир “Бу бола кўп нарсани билади. Отасига тортди шу болам” деди ўзига ўзи.

Нима учун бундай қарорга келганини Акбаржон онасига осон тушунтирди.

“Бу президентни гапларидан, у яна аввалги сиёсатини давом этдирадиганга ўхшайди. Унинг тиржайганини кўрдингизми? Эртаданоқ ҳар бало бўлиши мумкин. Буви, мана кўрасиз, пулларни ва бошқа нарсаларини қайтариб олади бу муттаҳамлар”

Отасига тортган кичик ўғилнинг гаплари тўғри чиқди.

2012 йил, 27 декабр, тонг саҳарда кампир совуқ қотиб уйғониб кетди. Аввалига ҳеч нарсага тушунмай шипга тикилиб ётди. Кейин, қандайдир шахт билан ирғиб ўрнидан турди ва уй бурчагидаги газ печига қаради. Печка ўчиб қолган эди!

Кампир деворни пайпаслаб, электр чироғи мурувватини буради. Во ажабки, неча кундан буён чарақлаб ётган чироқ ҳам ёнмади!

Кампирнинг елкалари музлади. Ним қоронғу уйнинг дераза ойналари ҳам қалин қиров билан қопланган, рўпарадаги катта ўғилнинг уйидан эса кичик набирасининг чинқириб йиғлаган овози чиқарди.

“Ухлаб қолишган. Газ ўчган ва бола музлаган!”.

Кампир қандай қилиб ташқарига чиқиб, катта ўғилнинг уй эшиги олдига бориб қолганини ҳам сезмади.

Бир пасда нариги хонадан кичик ўғил ҳам дийдираб югуриб чиқди.

– Ана, буви, айтдим-ку, булар ҳамма нарсани қайтиб олади яна деб, –  деди Акбаржон онасининг елкасига тўнини ёпаркан.

Ўша тонгда икки ўғил яна катта хонага “буржуйка”ни қайтариб олиб киришди. Ўтган куни Акбаржон уйга олиб келган 4 тонна кўмирга қараб, кампир қувонди. “Шу болам отасига тортганда. Газ бор, свет бор, нима қиласан кўмирни деб уришибмиз-а уни…”

Гуриллаб ёнаётган кўмирли печка уйни бирпасда иситди. Лекин Анзират кампирнинг қалбига ҳарорат кирмади. Шу орада эшик очилди ва Салимжон кириб келди. Унинг қовоқлари шишиб кетган, кўзлари ёш эди. У эшик олдидаёқ Акбарга қараб:

– Дадамни ва акамни яна олиб кетишди, – деди ва хўнграб йиғлаб юборди…

Ўша куни, яна ҳамма уйларда газ ва чироқ ўчди. 2, 3 кун қишлоқ оралаган қоп-қора машиналар, қамоқдан чиққанларнинг ҳаммасини яна олиб кетди.

30 декабр куни эрталаб чироқ ярим соатга ёнди ва телевизор экранидан мўралаган чўтир башара “Янги ўзбек сўми чиқардик, янги йилни 1 январидан кучга киради. Ўтган ҳафта тарқатилган кўп миқдордаги нафақа ва маошларни банкларга қайтаринг, акс ҳолда куйиб қоласиз” – деди.

Одамлар бир кун ичида қоп-қоп пулларни банкларга ташидилар.

Бироқ, янги йилнинг 1 январидан муомалага киритилиши айтилган янги ўзбек валютасидан дарак хам бўлмади.

Фақат, УзА ахборот агентлиги икки қатор совуққина хабар тарқатди:

“Техник сабабларга кўра, янги валютамизнинг муомалага киритилиши 2016 йилнинг 1 январига қолдирилди”

Чироқлар ўчди, газ ғойиб бўлди, собиқ маҳбуслар қамоқхоналарга қайтарилди. Ҳукумат фақатгина тарқатилган озиқ-овқатларни қайтариб ололмади холос….

Кунлар эса совугандан совиб борарди…

Шундай қилиб, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистон яна Қиёмат қойим шароитига қайтди…

 

Улуғбек Хайдаров

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi