ТАБРИК

Ўзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг Пайғамбар ёшига кириши муносабати билан унга аталган қуйидаги шеърлар сизларга армугонимиз булсин.

ТАБРИК
152 views
18 December 2012 - 18:12

reporter-turgunovЎзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг Пайғамбар ёшига кириши муносабати билан унга аталган қуйидаги шеърлар сизларга армуғонимиз бўлсин.

Хурмат билан

Пахлавон Содиқ

РАССОМ ПОРТРЕТИГА ЧИЗГИЛАР

Муҳммад Солиҳга бағишланади

 

Чексизликнинг расмини

Бир энлик қоғозга туширмоқчи бўлган

Рассомдан ҳам бехуда ким бор?.

Ҳарчанд чексизликнинг расмини

Битта нуқтага ҳам жойлаш мумкин,

Уч нуқтага жо қилса бўлади чексизликни…

***

Зериккан пайтларим

Тиниш белгилари ҳақида ўйлайман.

Тиниш белгилари ҳақида тинмай

Ўйлайвераман зериккан пайтим.

Тиниш белгилари – сўзлашдан тўхтаб,

Ўйлаш учун берилган фурсат…

***

Мана бу гулнинг расмини чизса бўлади,

Сўз билан ифодалаш мумкин бўлмаган бунисини ҳам

Рангга жойлаш мумкин.

Рамзга айлантириб тортиқ қилиш мумкин бу турфа гулларни.

Бунисини эса-

Фақат ҳидлаш мумкин бу гулни!..

***

Шоирнинг «қон йиғладим» деган ибораси

Такаббурликдан бошқа нарса эмас.

Кўз ёшнинг рангини ахтариб,

Тополмаган рассомга таскин нари борса.

Аммо ЙИҒИнинг ўзи эмас у!

***

Менинг ҳеч кимдан камим йук, чунки

Ҳеч кимим йўқ менинг Оллоҳдан бошқа!

Ғам бор, аммо уни тортса бўлади.

Битта жон, рихлат қилган пайти тобутга

Кўз ёш тўкмасдан ҳам ортса бўлади…