Оғзидан гулаб қўйибди! ёхуд “Бирлик” раҳбарияти Каримовга хизмат қилаётганига яна бир далил

Оғзидан гулаб қўйибди! ёхуд “Бирлик” раҳбарияти Каримовга хизмат қилаётганига яна бир далил
101 views
19 December 2012 - 18:43

Яқинда фисқу-фасод сайти бўлган “zamondosh” сайтида эълон қилинган бир материални ўқиб, “Бирлик” партиясининг ҳозирги раҳбарлари Абдураҳим Пўлатов, Пўлат Охунов, Васила Иноятова ҳамда шу партияга алоқадор яна бир шахс Анвар Каримовдан нафратланиб кетдим.

Мазкур сайт томонидан 2012 йил 9 декабрь куни эълон қилинган “Вой аламжон, жон алам ёки “99” йилда ҳам ақли кирмайдиган Бирлик муовини” сарлавҳали материалда Анвар Каримовдан олинган интервью берилиб, унда партияда бўлаётган воқеалар тилга олинган.

Сайт муҳарририятининг “Бирлик” деган фирқа ҳозир ҳам борми?” деган саволига жавоб бераётиб, Анвар Каримов шундай деган: “Бунга жавоб топиш қийин. Менимча четдаги рахбарлари «бўлса бўлди, бўлмаса йўқ» қабилида иш тутишади. Ўзбекистонга қайтишга уларда ҳеч қандай имконият йўқ. Пул ҳам, ҳукумат билан алоқа ҳам, ташқи ёрдам ҳам йўқ. Европадаги учрашувлари эса, бу информацион ўйин, аслида натижа бермайдиган, туристик поездкалар. Ягона катта учрашувлар мен Пўлат ака билан Брюсселга борганимда бўлган. Бу учрашув натижасида, санкциялар ечилиб Президент Ислом Каримов Европа Иттифокига ташриф буюришига имконият яратилган. Президентни ташрифи кераклигини бу суҳбатларда биз тасдиқлаганмиз. Европа ва Ўзбекистон алоқалари яқин бўлишини истардик”.

Каримов ҳукумати 2005 йил май ойида Андижонда тинч аҳолини ўққа тутгани учун Оврўпа Иттифоқи расмий Тошкентга нисбатан баъзи санкцияларни эълон қилганди. Каримов диктатурасига қарши санкциялар жорий қилинишини дунёдаги барча демократик кучлар, шу жумладан, ўзбекистонлик мухолифатчилар ва ҳуқуқбонлар олқишлаганди.

Диктатурага қарши эълон қилинган жазо жораларини бекор қилишни ўша йили фақат Германия, Россия, Хитой ва Исроил ҳукуматлари талаб қилишган эди. Энди маълум бўлишича, Андижон қатлиомидан сўнг “Бирлик” раҳбарияти ҳам айнан шу талаб билан елиб-югурган экан.

Ифлослик ва хоинликни қаранг! Брюссельдаги учрашувларда ёш “бирлик”чи Анваржон (“Бирлик” партиясининг асосчиларидин бири марҳум Олим Каримовнинг невараси!!!) “Ўзбекистондаги ягона демократ мухолифатчилар” Пўлат акаси ва Васила опаси билан биргалашиб, Ислом Каримовга нисбатан жорий қилинган Оврўпа Иттифоқига киритилмаслик жазосини олиб ташлашни сўрашган…

Мана сизга “Бирлик”! Мана сизга Абдураҳим Пўлатовнинг, Пўлат Охуновнинг, Васила Иноятованинг ва Анвар Каримовнинг асл башаралари! “Бирлик” раҳбарлари Каримов ўқларидан қурбон бўлган андиждонликларга нисбатан хоинлик қилиб, қотил режим манфаатлари учун хизмат қилганини бошқалар эмас, “бирлик”чилар ўз оғзи-тиллари билан айтган!

Каримов диктатурасига қарши эълон қилинган санкциялар кейинчалик Оврўпа Иттифоқи томонидан бекор қилинганда кенг демократик жамоатчилик Германия, Россия, Хитой ва Исроил раҳбарларини роса қоралаганди. Мана орадан 7 йил ўтиб, Каримов манффатлари учун хизмат қилганлар орасида нафақат олмон, рус, чин ва яҳудий иккиюзламачилари, балки “Бирлик”дан чиққан муттаҳамлар ҳам борлиги ойдинлашди.

Абдураҳмон САИДОВ

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi