“Бизни газет урар, сизларни – Худо…”

“Бизни газет урар, сизларни – Худо…”
26 views
20 December 2012 - 19:04

1988 йил 15 декабр куни Ўзбекистон КП Марказқўмининг нашрлари бўлмиш “Совет Ўзбекистони”, “Правда Востока” ва “Ташкентская правда” каби газеталар Муҳаммад Солиҳ ҳақида “Ҳақгўй Муҳаммаднинг икки хил сўзи” номли мақола билан “уриб” чиқди. Бундан беш кун ўтиб, 20 декабрь куни (М.Солиҳнинг туғилган куни) эса  350-400 кишидан таркиб топган талабалар оломони ЎзТАГ биноси олдига чиқиб, ҳукуматнинг бу тазйиқига қарши норозилик билдиришди*).

Мақола ҳақидаги ҳавотирли ҳабар олис Хоразмда яшаëтган шоирнинг онасига ҳам етиб борди.

Бу ҳабарнинг қай тарзда етиб борганини билмаймиз.

Одатда турғун¸ она ўша куни учоқда Тошкентга етиб келди.

Ëзувчилар яшайдиган Пушкина-Салор кўчасидаги уй олдида”боламга нима бўлди” дея йиғлаб турган она аҳволини кўрган шоир Мирзо Кенжабек “Шоирнинг онаси” деган шеърни ëзиб эълон қилдирди.

Шеър аниқ ëдимда йўқ. Баъзи мисраларни эслайман.

Масалан¸ “Бизни газет урар¸ сизларни худо деган мисра бор эди.
Ëки¸ “Шоирнинг айбими ҳақни уққани¸онанинг айбими шоир туққани” деган мисралар ҳам ëдимда.

Шеър,  “Шоир онасини кўрган замондa, шоирнинг онаси нима кўради? Деган мисралар билан тугаллангани ҳам ëдимда.

Муҳаммад Солиҳ чет элда пайтида она оламдан ўтди.

Биз бориб жанозасида қатнашдик.

Қора қузғун каби атрофни ўраган СНБчилар қўлига видеокамера тутиб жанозага келганларни суратга олишди…

Шуҳрат Бобожонов

*) Янглиш сана ва рақамлар таҳририят тарафидан тузатилди.