Нафсларни енга оламизми?

Нафсларни енга оламизми?
64 views
24 December 2012 - 12:56

Ҳусайн Гуларча (Hüseyin Gülerce)
Таржимондан: Ҳозирги кунда биз Ўзбекистондаги очиқ диктатура режими билан курашар эканмиз, бизга қардош бўлган Туркия яширин диктатурадан эркин ва адолатли жамиятга ўтиш даврини бошдан кечирмоқда. Туркияда матбуот эркинлиги, турли жамиятларга, партияларга аъзо бўлиш эркинлиги, сиёсий кураш эркинлиги етарли даражада таъминлангандир. Аммо бу эркинликлар бирданига барча ижтимоий муаммоларга чора бўлиб қолмас экан. Ушбу маънода Туркиянинг таниқли зиёлиларидан бирининг мамлакат муаммоларига бағишланган долзарб мақоласини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Унда ижтимоий муаммолар ва уларнинг маънавий ечимлари ҳақида сўз боради. НН

Нафсларни енга оламизми?

Туркияда хато кетаётган бир нарса бор. Қутблашиш (зидлашиш) ва ижтимоий таранглашиш заминидан қутула олмаяпмиз.

Сиёсат майдони бунга энг яхши мисол. “Қиламан-қила олмайсан” зидлашиши фақат ҳукумат ва мухолифат мужодаласига хос эмас. Туркия муаммоларининг ечими учун келишиш ва диалогни танламаганимизга бир ишоратдир бу.

Олдимизда Конституцияни ишлаб чиқиш бор. Президентни халқ сайлаши муносабати билан Президентлик ва ёки ярим Президентлик тизими ҳақида баҳс мунозаралар бор. Кейин 2014 йил март ойида маҳаллий сайловлар, 2014 йил июль ойида эса президентлик сайловлари бор. Агар бир овоз, қулоқларимиз эшитишни хоҳламайдиган бир овоз, “олдимиздаги бу икки йил қутблашма, ижтимоий таранглашма ва ўзаро низолар билан ўтмасин”, дея бизни огоҳлантирмаса, Аллоҳ қўрисин Туркия ўзи ўтирган шохни ўзи кесган бўлади.

Асосий масъулият мамлакат раҳбарларида, жамиятга йўл кўрсатиши керак бўлган ташкилотларда, фуқаровий жамиятларда ва оммавий ахборот воситаларидир. Ҳеч ким низоларга даъват қилмаслиги, ҳеч ким ижтимоий таранглашишга, очиқ ойдин хатоларга, демократиянинг мазмунига (яъни ҳақиқий эркинлик ва адолатга НН) қатъиян зид бўлган ҳатти ҳаракатларга сессиз ва тамошабин бўлмаслиги керак.

Бу айтилганлар дарров ҳукуматга қарши сўз ва муносабат сифатида талқин қилинмасин. Ҳукумат, мухолифат, фуқаровийлик тарафдорлари, аскарлар, маҳкамалар (судлар), оммавий ахборот воситалари ўзларига бир назар ташлашлари керак бўлади. Масала шахслар масаласи эмаслигини, ҳақиқий демократик муносабатлар, қадриятлар ва қоидаларга юз тутиш масаласи эканлигини унутмаслигимиз керак. Акс ҳолда Туркия ғалаба қучоғида мағлубиятга дучор бўлиши мумкин…
Бир зеҳният ислоҳотига эҳтиёж бор. Бир ўзимизни ўзимиз танқид қилишимизга эҳтиёж бор. “Қаерда хато қилаяпмиз”, дея аҳволни кўздан кечиришимизга эҳтиёж бор. Аммо ҳаммасидан муҳим бўлгани нафсларимизни сўроққа тутишга эҳтиёж бор. Саҳналарда, телевидение экранларида кўп кўзга ташланмасада, “Нафслар ва кибрлар бу ўлканинг тараққиётига қанчалик таъсир қилмоқда?”, дея сўрашга ҳаммамизнинг эҳтиёжимиз бор. Хатога хато билан жавоб берилиши шартми? Тўғри мақсадда айтилмаган баёнотларга, муносабатларга ва ҳатти ҳаракатларга айни даражада эмас, эллик марта кўпроқ даражада жавоб берилиши керакми? Ҳамма танқидлар хатоми? Барча танқидчилар ёмон ниятли инсонларми? Ҳеч кимнинг эгри тарафи йўқми? Инсонлар амалга ошираётган барча ишлар тўғрими? “Эгримга эгри десанг сенинг ҳам қаддингини букаман”, тушунчаси муаммоларга ечим бўла оладими?:
Ҳа, нафслар сўроққа тутилишдан ҳам кўпроқ тарбия қилинишга муҳтождирлар. Виждон ёлғон сўзламайди. Виждонлар ўртага чиқишлари керак. Нафсларнинг қаршисига виждонни, тавозени, марҳаматни, кечиришни, ҳақиқий дўстларнинг тавсияларини чиқаришимиз керак…
Мўминлар учун Ҳазрати Пайғамбар (сав) дунё ва охират раҳбаридир. У нафс билан курашишни, бир зафардан кейин, энг катта жиҳод, дея эълон қилганди. Чунки нафсни мағлубиятга учратмасангиз, бутун зафарлар сизни ғолибликка эмас, мағлубиятга етаклайди. Инсон ўз нафсидаги муаммони ҳал қилмагунча ҳеч бир муаммони ҳал қила олмайди. Ўз муаммосига қарши кучи етмаганлар жамият муаммолари қаршисида бемажол қоладилар. Ўзларини ҳар томонга урадилар, йўлини йўқотадилар…
Аллоҳ таолонинг йўлидан юраётган мўминларнинг вазифаларидан бири ҳам Аллоҳ ва инсон орасидаги тўсиқларни олиб ташлашдан иборатдир. Лекин бундан аввал бу йўлда ўзига тўсиқлик қилаётган нарсаларни кўриши керак. Бу тўсиқ эса нафсдир. Ўз тўсиқларини бартараф қила олмаганлар, ўзгаларнинг тўсиқлари билан машғул бўла олмайдилар. Ўзлари билан ўзлари овора бўлиб қоладилар, виждонларидаги нафс тўсиқларидан ўта олмай йўлда қолиб кетадилар. Чунки нафслар мағлубиятни қабул қилмайдилар. Ўз нафсларига мағлуб бўлганлар доимо тўғри сўзни айтишларига, тўғри ишни қилишларига, ҳамма пайт ҳақли эканликлари ва ҳақли чиқишларига ўзларини ишонтирадилар. Хатоларини ҳамма кўрса ҳам ўзлари бу хатоларни қабул қилмайдилар. Аксинча нафснинг батқоғида ҳаракат қилган даражада янада кўпроқ унга ботиб кетаверадилар…
Аллоҳим, бизни нафсига мағлаб бўлганлардан айлама…

 

Манба: zaman.com.tr
Таржимон: Намоз Нормўмин