Муҳаммад Солиҳ: “Туғилган кунни ҳеч нишонламаганман, аммо 63 ёш уйда бир Қуръон тиловат қилиш учун баҳона…”

..Ўзбекистонда бир шоир йигит бор эди. Ўзини яхши танирдим-у, ёзганларини яхши тушунмасдим. Юртнинг илғор фикрли кишилари унинг Ғарб услубида ёзилган бу шеърлари мавжуд тоталитар тузумга қарши исён эканини урғулашарди.

Муҳаммад Солиҳ: “Туғилган кунни ҳеч нишонламаганман, аммо 63 ёш уйда бир Қуръон тиловат қилиш учун баҳона…”
176 views
24 December 2012 - 14:43

 Solih-dengizda-1024x715Исмат Хушев

..Ўзбекистонда бир шоир йигит бор эди. Ўзини яхши танирдим-у, ёзганларини яхши тушунмасдим. Юртнинг илғор фикрли кишилари унинг Ғарб услубида ёзилган бу шеърлари мавжуд тоталитар тузумга қарши исён эканини урғулашарди.

Мамлакатда Қайта Қуриш ва ошкоралик бошланган кезлар Ўзбекистонда демократик кайфиятдаги, ҳур фикрли ёшлар аллақачон унинг атрофида тўпланиб улгуришган эди. Порахўрлик, пахта яккаҳокимлиги, Орол фожиаси ва иккитиллиликка қарши кураш каби сиёсий шиорлар атрофида бирлашган илк норасмий гуруҳларнинг ташкил топиши ҳам бевосита унинг иштироки ва номи билан боғлиқ.

Кейинчалик у Ўзбекистон мустақиллигини орзу қилган илк сиёсий партияларга асос солади. Шоирлигини ташлаб, сиёсат билан шуғулланишга мажбур бўлади.

Мустақиллик унинг яккаю ягона орзуси эди. Бу йўлда у ҳатто ўлимга ҳам боришга тайёр эди. Давр ва замон унинг елкасига ана шундай улуғ вазифани юклаган эди. Лекин бу саъйи ҳаракатлари учун у коммунистик тузум ёрдамида ҳокимиятга келган янги раҳбариятнинг кучли босими остида қолади.

Афсуски, ўз Ватани озодлиги ва мустақиллиги учун курашган, унинг давлат сифатида шаклланишини астойдил орзу қилган  бу йигитнинг  хизматларини шу Ватан  тан олишни истамади.  Таъқиб ва тазйиқлар боис муҳожирликка юз тутган ватанпарвар йигит учун Ватан дарвозаларини ёпиб қўйишди. Яхшиямки, кунгил йўлларига тўсиқ йўқ!

Мана йигирма йилдирки, у мустақил бўла туриб озодлик нималигини билмаган, Давлат бўла туриб ўз ҳақ-ҳуқуқини танимаган шўрлик халқининг дийдорига талпиниб яшайди. Гарчи, бу гумроҳ халқ аслида ўз ҳатти-ҳаракати билан ўзига муносиб ҳокимларга эга эса-да, барибир унга ўкиниб, талпиниб яшайди бу йигит.

Мустақилликни орзу қилган ва охир-оқибат мустақил Ўзбекистон давлатига асос солган бу фидойи йигитнинг хорижда – сиёсий муҳожирликда эртага нишонланажак таваллуд куни боис менинг гуноҳкор кунглимдан кечгани шулар бўлди.

Фикру ғояси  юрт мустақиллиги, яшашдан мазмун-мақсади – шу йўлдаги курашдан иборат бўлган бу йигитнинг номи – Муҳаммад Солиҳ!

63 ёш муборак, ака. Эзгу-ниятларимни қабул этгайсиз. Омон бўлинг.

 

Ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ

“Дунё ўзбеклари”нинг кўп минг сонли ўқувчилари номидан Муҳаммад Солиҳни Пайғамбар ёшига тўлиши муносабати билан муборакбод этамиз. Ўзига сиҳат саломатлик, бахт-саодат, ижодий ва сиёсий фаолиятига муваффақит тилаймиз.

 

dunyouzbeklari.com

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi