“Газпром” сотиб олинадиган ўзбек газининг ҳажмини сезиларли даражда қисқартирди

Россиянинг “Газпром” компанияси ўзбек газини сотиб олиш бўйича шартномани ҳамда 2013-2015 йиллардаЎзбекистон ҳудуди орқали “Газни транспортировка қилиш тўғрисида”ги битимни имзолади.

“Газпром” сотиб олинадиган ўзбек газининг ҳажмини сезиларли даражда қисқартирди
120 views
25 December 2012 - 10:53

images (25)Россиянинг “Газпром” компанияси ўзбек газини сотиб олиш бўйича шартномани ҳамда 2013-2015 йиллардаЎзбекистон ҳудуди орқали “Газни транспортировка қилиш тўғрисида”ги битимни имзолади. Gazprom.Ru хабар беришича, шартнома 24 декабрь куни “Газпром” ОАЖ раёсат раҳбарининг муовини Александр Медведев бошчилигидаги делегациясининг Тошкентга ишчи сафари давомида имзоланган.

Пресс-релизда газ миқдори ва унинг нархи ҳақда маълумот берилмаган. Интерфакс маълумотига кўра, 2013 йилда “Газпром” Ўзбекистондан 7,5 миллиард куб метр газни ҳар минг куб метри учун 253 доллар нархда сотиб олади. ОАВ маълумотига кўра, 2012 йил бошидан бери Ўзбекистон Россияга 8,686 миллиард куб метр газ етказган. Эслатиб ўтамиз, 2011 йил октябрь ойигача “Газпром” 16 миллиард куб метр ўзбек газини сотиб олганди.

Лента.Ру хабар беришича, 2012 йил декабрнинг ўрталарида Ўзбекистон ўз ресурсларини ички эҳтиёжларни қоплашга йўналтиргани боис Россияга ўзбек газини етказиб бериш ҳажми салмоқли даражада пасайган. Олдинроқ “Фарғона” ахборот агентлиги Ўзбекистонда аҳолини табиий газ билан таъминлаш йилдан-йилга ёмонлашиб бораётгани ҳақида хабар берганди. Бундан ташқари, расмий Тошкент республикада сўнгги пайтда газ қазиб чиқариш ҳажми камайиб бораётганига қарамай, Хитойга 10 миллиард куб метр газ етказиб беришга ваъда қилган.

“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси билан “Газпром” ОАЖ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим 2002 йил 17 декабрь куни имзоланган.

 

 

fergananews.com

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi