Н.Жуманиёзов: “Қиёмат”

Н.Жуманиёзов: “Қиёмат”
73 views
25 December 2012 - 18:06

Инсон мехнати маҳсулининг юқори сифатда баҳоланиши, махсулотнинг қиёмига етгани, пишгани ёки жараённинг тугагани ҳисобланади. Табиий кечаётган жараёнда, маълум сабабларга кўра авария ёки катастрофа содир бўлса, бу ҳолни ватандошларимиз қиёматга қиёслайдилар. Қиём арабча сўз бўлиб тикка туриш ёки ҳодисанинг меъёрига етиши мазмунини билдиради.

Фалакиёт олимларининг исботлашларича коинот фазо, вақт ва модда йўқ жойда идеал нуқтанинг қудратли портлаши натижасида ҳосил бўлган борлиқдир. Бу жараён дунёвий фанда “Катта портлаш” дейилади. Яратганнинг қудрати билан катта партлашнинг биринчи секундида ҳосил бўлган водород элементи, коинотдаги моддаларнинг асосини ташкил қилади. Коинот Илоҳий субстанцияда жойлашган бўлиб вақт, материя ва шакл ўлчамларига эга чекланган фазодир. У кенгайиб бораяпти. Бугун коинотнинг яралганига 13 миллиад 700 миллион йил бўлибди. Коинотнинг тинимсиз кенгаявериши натижасида, бора бора у сўнади ва йўқ бўлади. Сўниш жараёни, яна 300 миллиард йил давом этади. Демак Аллоҳ, Ўз қудрати билан оламни йўқдан бор қилибди ва бордан йўқ қилади. Олам тугайди. Яъни, борлиқ йўқ бўлади, қиёмига етади. Бу қиёматдир.
Ер юзида, Яратганнинг Ўз қудрат қўллари билан яратган Одам ота(ас) ва Мома Ҳаво яшаб ўтганлар. Уларнинг фарзандлари, биз ҳам ўз ҳаёт сармоямизни, бу фоний(вақтинчалик) дунёда яшаб ўтиб кетаверамиз.

Бугун инсоният, ер юзида ўзининг 7 минг йиллик тарихига эга. Одамзод бу дунёда яна қанча яшайди? Худо билади. Ислом таълимотига кўра, одамларнинг бир бировларидан меҳр оқибатлари қочганда, ота ўғли билан, она қизи билан чиқиша олмаганида, яъни инсоният жамоа бўлиб яшайолмаган замонида Исрофил (ас) сурни чалади. Сур овозидан инсоният ёппасига қирилади. Бу Аллоҳнинг аввалдан тайёрлаган, инсоният ҳаётининг ердаги қиёмидир. Яъни, бу қиёматдир. Ҳаёт яна одамсиз дунёда давом қилаверади.

Коинотдаги ҳаракатланаётган галактикалар (юлдузлар туркуми) ўзаро тўқнашиш хусусиятига эгадирлар. Бу Аллоҳнинг коинот учун яратган қонунидир. Бизнинг қуёш системиз жойлашган “Сомон йўли” галактикаси, қўшни галактика Андромеди билан яна 4 миллиард йилдан кейин тўқнашиб бошлайди. Галактикалар тўқнашганда, ундаги юлдузлар, кетма кет портлай бошлайди. Кўриниш салютга ўхшаса керак. Натижада икки галактика бир бирини ютиб юборади. Жараён 3 миллиард йил давом қилади. Ерга ҳаёт бахшида килиб турган қуёш, ўзагидаги термо ядро синтез рекцияси сабабли, тинимсиз кенгаймоқда.

Галактикалар тўқнашуви арафасида, қуёшнинг ҳажми ниҳоятда катталашади ва қуёш сирти ерга жуда яқин бўлади. Ер қаттиқ қизаётган бўлади. Ерда ҳаёт асорати аллақачон қолмаган бўлади. Қуръони Карим оятларида айтилгани каби, ер билан қуёш орасидаги масофа найза бўйига келганда, ерни қуёш қиздираётганда, юлдузлар тўкилаётганда, ўликлар тирилиб, қабрларидан турадилар. Демак, биз инсонлар 4 миллиард йил қабрда ётар эканмиз. Тўқнашув арафасида турар эканмиз. Бу инсонлар пешонасига ёзилган қёмат тақдири.

Бу фикрлар менинг бугунги дунёвий ва илоҳий фанларни таққослаб тушунганларимдир. Қиёмат Ҳақ. Лекин унга тайёрланиш керак эмас. Инсон ўз ўлимига тайёрланиши керак. Ўлим Ҳақ. Одам учун, Аллоҳ тайёрлаб қўйган, узоқ ва ёлғизликдаги қабр ҳаёти бор. Яна охират азоби ҳам бор. Бу қисқа, беш кунлик дунёда кўпчилигимиз Яратганга хуш келадиган ишларни қилмоғимиз зарур. Одам қилган яхши ва ёмон ишларига қараб, қиёмат ва охират азобларини ўтаб, ўзига лойиқ бўлган абадий ҳаётга муяссар бўлади.

Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Аллоҳ яратиб қўйибди. Ёмонликни фарқ қилсак яхшининг қадрига етамиз. Аллоҳ инсонни ақли билан бошқа мавжудотлардан фарқли қилди. У ақл ва имон билан ҳидоят йўлини топади. Имон масаласи бугунги рахбаримизнинг кун тартибидаги йўқ нарсадир. Каримов атрофида аллақачон носоғлом вазият вужудга келган. Бу вазиятни писанд қилмасдан мамлакатни яна бошқаравериш раҳбар шахсига ечилмас муаммолардан бошқа ҳеч нарса бермайди. Чунки жорий режим, ўзининг қиёмига етди.

Режимнинг бундан кейинги, ўзини сақлаб қолиш ҳаракатлари, яъни халқ ичида мутлақо обрўси йўқ, Ўзбекистондай мамлакатни бошқаришга ўта нолойиқ , президентнинг қизи Каримова қўлига давлат бошқарувини топширилиши, ўзининг бошига ва жамиятга қиёматни етаклаб келиши билан баробардир. Адашган инсон, қалбини ислоҳ қилиш билан, адашган йўлидан қайтади. Каримов учун қалб ислоҳи қийин масаладир. Унинг учун бирдан бир тўғри йўл, тезда истеъфога чиқишдир. Ўрнини Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бошчилигида “Ўтиш ҳукумати”га топширишдир. Ана ўшанда аввало, халқ учун ва кейин бугунги порахўр амалдорлар учун вазият тўғри бўлади. ЭРК партиясининг асосий идеяларидан бири адашганни тутиб олиб савалаш эмас, балки адашганга тўғри йўлни кўрсатишдир.

Эй Парвардигоро, бизни тўғри йўлингдан адаштирма. Омин.

Нураддин Джуманиязов.
ЭРК ДП аъзоси.
Тошкент.
25.12.12.