Каримов кадрлари: Жиззахда ҳоким пора билан ушланди

Жиззахлик ҳуқуқ фаолларининг хабар беришларича, 24 декбар куни МХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими Ғофир Қаршибоев маҳаллий фуқаролардан биридан пора олаётган вақтида хизмат хонасида ҳибсга олинган.

Каримов кадрлари: Жиззахда ҳоким пора билан ушланди
23 views
27 December 2012 - 11:17

Жиззахлик ҳуқуқ фаолларининг хабар беришларича, 24 декбар куни МХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими Ғофир Қаршибоев маҳаллий фуқаролардан биридан пора олаётган вақтида хизмат хонасида ҳибсга олинган.

Бу ҳақда хабар қилган жиззахлик ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳоким ҳозирда МХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси тергов изоляторида сақланмоқда. Порага берилган пул миқдори, жабрланувчининг шахси ҳақида маълумот йўқ.

Пахтакор тумани ҳокимлиги навбатчиси Ғофир Қаршибоевнинг истеъфога чиққанини айтди, айни пайтда унинг ҳибсга олинганидан хабари йўқлигини билдирди.

Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмоиловнинг буйруғи билан туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Маҳмудов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

ЎХҲ хабар маркази