“Синфдошимиз”нинг шеъри

“Синфдошимиз”нинг шеъри
33 views
27 December 2012 - 12:25

ЎХҲ “Одноклассники” гуруҳи (http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati) ватанимиздаги ва хориждаги ҳамюртларимиз учун қизиқарли суҳбатлар, баҳс мунозаралар, сиёсий ва ижтимоий масалалар ва муаммоларни ўрганиш майдонига айланди. Бу майдонда эркин баҳс мунозара ва турлификрлилик ўрнакларини ўқишингиз мумкин. Сизларнинг эътиборингизга шундай ўрнаклардин бирини, “синфдошимиз”дан бири ёзган шеърни ҳавола қиламиз.
ЎХҲ “Одноклассники” гуруҳи раҳбарияти

Сабоҳдан оқшомга қора тер тўкиб,
Бир бурда нонимни ея олмай,тойиб,
Бегона юртларнинг тўпроғин ўпиб…
…эҳ она ватаним, қайларда қолдинг!

Муаллим номимни унутаёзиб,
Олий маълумотим деворга осиб,
Исёнкор қалбимни зах ерга босиб..
…эҳ она ватаним, қайларда қолдинг!

Илму фан дунёга юз тутган замон,
Даргоҳда толиблар кутмоқда шу он,
Ҳаммомда кир ювиб “сураман даврон”
…эҳ она ватаним, қайларда қолдинг!

Оқни сиёҳ дедилар миршаблар қистаб.
“Жаслиқда” ётибди демаган юзлаб.
Мен кетдим олтинмас, озодлик истаб…
…эҳ она ватаним, қайларда қолдинг!

Математика ўқитувчиси