Туркия модел бўлиши мумкинми?(1)

Таржимондан: Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларида янги давлатчиликнинг йўли сифатида Туркия модели кун тартибига келганди. Кейин диктатор Каримов “ўзига хос ва ўзига мос” зулм йўлини танлади.

Туркия модел бўлиши мумкинми?(1)
36 views
29 December 2012 - 10:58

images (28)Таржимондан: Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларида янги давлатчиликнинг йўли сифатида Туркия модели кун тартибига келганди. Кейин диктатор Каримов “ўзига хос ва ўзига мос” зулм йўлини танлади. Ҳақиқатан ҳам Туркиянинг тараққиёт йўли Ўзбекистонга ўрнак бўлиши мумкинми? Бу саволга умумий қилиб “ҳа” ёки “йўқ”, дея жавоб бериш менимча ниҳоятда қийиндир. Шубҳасиз, Туркия бугунги кундаги тараққиёт даражаси билан Ўзбекистондан олдиндадир. Яъни, эътиқод, сиёсат, иқтисод, ижтимоий фаоллик, инсон ҳуқуқлари, матбуот ва сўз эркинлиги бу мамлакатда Ўзбекистонда нисбатан ниҳоятда кенг даражада ривожланган. Шу билан бирга “ҳа”, Ўзбекистон тўла тўкис Туркия моделини ўзига ўрнак олиши керак ҳам, дея олмайсиз. Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган мақолада муаллиф нега айнан Туркия бошқаларга ўрнак бўла олмайди, деган саволга жавоб беришга уринган. Ўқувчилармиздан ушбу мақола мисолида Туркияда сўз эркинлигига нақадар кенг майдон берилганига алоҳида эътибор қаратишларини истаймиз. Н.Н

Ўрта Шарқда сиёсий ва ижтимоий портлашлар ўртага чиққан 2011 йилдан олдин ҳам Ғарб ўлкаларининг зеҳнида жавоби изланган бир савол бор эди: Туркия Ўрта Шарқда модел бўлиши мумкинми?

Табиий ки баъзиларнинг миллий ғурурига оид бўлган бу фикр, дунёни бошқараётган кучлар учун функция (восита, хизмат) қимматига эгадир. Зеро, агар Туркия модели минтақада ўрнашадиган бўлса, бу минтақа ҳозирги дунё тузуми доирасида қолади, бу тузумга қарши бўлган мухолиф кучларнинг ва сиёсий идеологияларнинг назоратига ўтмайди. Шунингдек, дунё тузумига қарши бош кўтарган Ислом дини секуляр доирада диний ишлар бошқармасига тобе бўлиб, инсонларнинг шахсий ҳаётларида, яъни кичикина ва нисбий доирада мавжуд бўлади. Ҳамда энергия (нефть ва табиий манбалар Н.Н) манбалари ва уларни ташиш йўллари Исроилнинг хавфсизлигини таъминлашга ишлатилади…
Ҳеч шубҳасиз минтақада Ғарбнинг актив қўллаб қувватлаши билан оёқда турган монархия ва диктаторликлар (яъни араб ҳумдорликлари НН) бу вазифага хизмат қилаётганди. Фақат бу диктатураларнинг барчасининг сўнг ишлатилиш тарихи ниҳоясига етиши Тунисдан Мисрга, Кўрфаз ўлкаларидан Йеменгача минтақа ва дунё тузумининг заҳарланишига сабаб бўлди.
Англосаксон дунё иттифоқининг кўнглидан ўтган ушбу моделнинг ишга ярамаслигига икки асосий сабаб бор: Биринчиси, агар Туркия Ислом дунёсига “модел” бўладиган бўлса, номи “Туркия” бўлган замонавий ҳодисанинг (феноменнинг) мусулмон дунёсида қандай моҳиятга эгалигини кўздан кечиришимиз керак. 1920 йилдан аввал “Туркия” номли бир ҳақиқат ўртада йўқ эди. 600 йил давом этган бир Усмонли давлати бор эди. Туркияни ўртага чиқарган фикр эса тамоман бошқа бир фикрдир. Усмонли дейилганда Ислом умматини ўртага чиқарадиган Ислом мафкураси, ҳуқуқи Ислом ҳуқуқи, ички ташилотчилик, яъни сиёсий жиҳатдан марказий ташлилотчилик, ижтимоий маданий жиҳатдан инсонни марказга олган (инсонни қадрлаган), диний ва миллий масалаларда кўпқиррали, ташқи дунёга муносабати жиҳатидан бутун мусулмонларни ва Ислом умматини ўз ичига олган бир ҳақиқатни ва бу ҳақиқатга кўра шаклланган бир идеалнинг идорий, сиёсий ва башарий ижтимоий ҳаётга жорий қилинишини тушунишимиз керак бўлади.
Уруш шартларида мағлублик натижасида чегаралари белгиланиб, бутунидан айри қолган, кўчирма қонунлар билан шахсий ва ижтимоий ҳаёти ғарблашишга мажбур қилинган, дини тазйиққа дучор қилинган, танлаган асосий миллатдан (Турк) бошқа миллатларни ассимилация (миллий жиҳатдан эритиш) қилишга уринган, ғайримуслимларни Ислом зиммий ҳуқуқининг ташқарисида бегоналаштирган Туркия ҳозирча серқирра шаклда таҳлил қилингани йўқдир.
Қурилганига деярли бир аср бўлишига қарамай ҳозирда ҳам тазйиққа учраётган миллий гуруҳлар, турли мазҳаб ва эътиқод гуруҳлари ва ғайримуслимларни ўзаро шартномага эришиира олмаган, уларга бахтли ҳаёт бера олмаган, қалби ва самимий туйғулари билан ўз давлатига вафо кўрсатадиган халқи бўлмаган Туркия нимаси билан Ўрта Шарқда модел ҳолини олсин?
Масалан, Курд масаласида Туркия қайси ҳоли ва сиёсати билан Сурия, Ироқ ва Эронга модел бўла олади?. 40 минг инсон қурбон қилинган модел фақат кўз ёшлари ва қон келтириши мумкин холос. Ҳукуматлар (Она Ватан партияси, Тўғри Йўл партияси, Жумҳурият Халқ партияси, Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт партияси) келиб кетмоқда, аммо қон ва кўз ёши давом этаяпти. Жамуйларига (алавийларнинг диний маросим ўтказадиган маконлари Н.Н) ибодат ери мақоми бермаган Туркия мазҳаб масаласида Сурия ва Ироқга ўрнак бўла оладими? Ҳаммамизнинг қалбимизни оғритса ҳам шу саволни ўртага ташлашимиз керак: Ким, қайси Туркиядан модел сифатида баҳс юритмоқда? Бу саволни ҳукуматнинг сайланган вакилларига ёки ижтимоий марказ вакиллигини иддоа қиладиган, аслида эса ҳукуматга келгандан кейин бюрократик марказнинг мафкуравий назоратига тушган сиёсий партияларга эмас, муаммолари бўлган миллий, диний ва мазҳабий гуруҳларга, чархнинг энг тор жойида қолиб, азобланаётган йўқсилларга сўрашимиз керак…

Динлардан ва мазҳаблардан қонунийлигини олган фарқли ҳаёт тарзларига тазйиқ қилиб, ҳаммани юқоридан бир яшаш тарзига мажбурлаш, Ўрта Шарқда бугунга қадар мавжуд бўлмаган муаммоларни ижод қилиб, мавжуд ўлкаларни Туркия каби хасталикларга дучор қилиш маъносини билдиради.

Али Булач (Ali Bulaç)

Манба: zaman.com.tr
Таржимон: Намоз Нормўмин

Замонавий Туркиянинг ижтимоий ва сиёсий воқеалиги билан яқиндан танишиш учун ушбу мақолаларни ҳам ўқишни тавсия қиламиз.

http://www.uzxalqharakati.com/archives/15012
http://www.uzxalqharakati.com/archives/15200