Туркия модел бўлиши мумкинми?(2)

Туркия модел бўлиши мумкинми?(2)
141 views
30 December 2012 - 16:36

Таржимондан: Муаллифнинг ушбу мақоласи биринчи қисмида (

http://www.uzxalqharakati.com/archives/15343

)

images (28)Туркиянинг Ўрта Шарқда модел давлат бўла олиши ёки бўла олмаслиги масаласи таҳлил қилинган ва унда замонавий Туркиянинг ички муаммоларига ўрин берилганди. Мақоланинг иккинчи қисмида эса миллий–маҳаллий давлатчилик муаммолари, бу муаммонинг мантақадаги давлатлар ҳамкорлигига таъсири, Туркиянинг Ўрта Шарқ ва Ғарб дунёси ўртасидаги чигал сиёсий муносабатларига ўрин берилган. Н.Н

Қўшниларимиз билан муносабатимиз миллий –маҳаллий давлат муносабатлари даражасидан  юқори кўтарила олмаяпти.

Бу модел ҳеч шубҳасиз бизни улар билан уруш-жанжал томонга етаклайди, чунки хоҳ улар, хоҳ  биз сабаб бўлишимизга қарамасдан миллатларнинг табиатида бир –бирлари билан жанжаллашиш потенциали (истак ва имконлари) бордир. Ҳар миллат ўз манфаатларини қўшниларининг ва рақибларининг зарари ҳисобига кенгайтиришни истайди. Ҳар миллатнинг “каттариш, буюк бўлиш” идеали мавжуддир. Буюк Туркия, Буюк Албания, Буюк Арманистон ва ҳк. Буюклик орзуси ва миллий манфаатлар, бу мақсадда ҳудудларини кенгайтиришга уриниш сурункали уруш –жанжалнинг ичида бўлишни билдиради. Миллий асосга таянадиган сиёсат табиий ўлароқ ахлоқга асосланган сиёсатга нисбатан муаммоли ҳолга келади. Бундай сиёсат сиёсатчилари миллатлар орасида адолатни виждоний қарорларга кўра таъсис қилишни истасалар ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайдилар. Чунки қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада нон пиширишнинг имкони йўқдир…

Ҳолбуки модернизм (замонавий тараққиёт) бошдан кечираётган инқироз ва миллий-маҳаллий давлатчилик табиатининг ўзгариши натижасида сиёсий маданият (сиёсий муносабатлар) ҳам ўзгариб бормоқда. Янги босқичда балки миллий-маҳаллий давлатлар тамоман йўқ бўлиб кетмас, фақат уларнинг анаънавий вазифалари заифлайди, улар йўқотиб қўйишларидан дир-дир титрайдиган мустақилликларининг муҳим жиҳатларидан воз кечишларига тўғри келади. Давлатларнинг бир-бирларига боғланиб қолишлари умумий муаммолар учун умумий масъулият ва ҳамкорликни талаб қилади. Бизни кутаётган яқин келажакда кучланиб бораётган маҳаллий бошқарувларга, минтақавий интеграционларга (бирлашишларга) ва диалог (мулоқот) саъйи ҳаракатларига гувоҳ бўламиз. Бу босқичдан кейин мазҳаб, ирқ, миллий-қавмий ва жуғрофийлик асосида бир миллий-маҳаллий давлатнинг бор бўлиш имкони шубҳалидир.

Янги қуриладиган Курд ёки Фаластин давлатининг яшаш имкони заиф бўлгани каби, Туркия, Эрон, Миср, Сурия ва бошқа давлатларнинг ёлғиз ҳолда оёқда туриш имконлари заифламоқда. Бу давлатларнинг тўпланиб, умумий бир моделни ўртага чиқариш уриниши бизни машғул қиладаганга ўхшайди. Муаммо Туркиянинг қайси минтақавий ҳамкорлик томонга юз буришига боғлиқдир. Ҳозирги аҳволда Туркия фақат сиёсий мафкураси ва ижтимоий-иқтисодий танловлари эътибори билан эмас, “Ғарбга ошночиликка” мажбур бўлаётган сиёсати билан ҳам  ғарбга боғлиқ ва боғлангандир. Сурия бўҳронида Бош Вазир Эрдўғоннинг “Бу тупроқлар (яъни Туркия ҳудуди Н.Н) НАТО тупроқларидир”, дейиши аччиқ ҳақиқатнинг эътирофи эди. Ўрта синф инсонлар шуни сўрашга ҳақлидирлар: Бу ер НАТО тупроғи эса мустақиллик мужодаласида (муаллиф 1920 йилларда Туркия Жумҳурияти ташкил қилиниши жараёнида Онадўли халқининг ғарб босқинчиларига қарши миллий озодик урушини назарда тутган Н.Н) биз нега француз, италян ва юнонларга (грекларга) қарши уришган эдик?

Текширув (танқид) нуқтаи назаридан баҳолаганимизда Туркиянинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти билан ғарб ила чамбарчас муносабатлари орасида манфий натижалар борлигини кўрамиз. Ўлкамиз Оврупо Иттифоқи (ОИ) билан сўнгги 10 йилда мажбурий бўлсада секинлаштирилган муносабатлар натижасида юксак ижтимоий–иқтисодий даражаларга эришди. Ҳеч шубҳасиз мамлакатимизда сўнгги йилларда ўтказилган сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг бир қисми муҳим аҳамиятга эга ва бу ислоҳотлар ОИ га аъзо бўлиш жараёнида қўлга киритилди. Фақат ОИ нинг бизга таклиф қилаётган ислоҳотлар дастурларига умумиятла баҳо берадиган бўлсак, ижтимоий ва ахлоқий қадриятларимиз бўҳронининг натижалари ҳам ҳаётимизга дард бўлаётганини кўриб турибмиз. Агар ижтимоий, оилавий ва ахлоқий қадриятларимиз йўққа чиқадиган бўлса, ғарб билан муносабатдан қўлга киритилган иқтисодий ва сиёсий мувафаққиятларнинг нима маъноси қолади?

Туркия Сурия, Эрон, Ироқ ва минтақадаги бошқа ўлкалар билан мусбат алоқалар қуриб, бунинг минтақадаги ўлкалар билан ўзаро ҳамкорликка олиб келиши учун сайъи ҳаракат қила бошлаганида, Ғарб шошилинч равишда Нато аъзолиги ва ОИ аъзолик жараёнини эсимизга солди. Шоша –пиша радар системлари ва патриот ракеталарини тупроқларимизга жойлаштирди. Яна бу маънода Усмонли –Сафавий уруши тафсилотларининг кун тартибига келтирилиши, Эронга асло ишона олмаслигимиз, бу давлатнинг террорни қўллаб –қувватлаши, унинг ядро қуроли дастурининг ҳаммамиз учун  таҳлика эканлиги, Маликийнинг Ироқда золимано шиа диктаторлиги қуришга уринаётгани, Сурияда халқини эзаётган бир деспотнинг мавжудлиги, Ливанда Исроилнинг томирини қуритаётган Ҳизбуллоҳнинг аслида “Шиа партизанлари” эканлигининг изоҳ қилиниши алоҳида аҳамиятга эгадир. Икки йил аввал биз буларни билмасдик.

Али Булач (Ali Bulaç)

Манба: http://zaman.com.tr/turkiye-model-olabilir-mi-2/2034480.html

Таржимон: Намоз Нормўмин

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi