Диктатор тезакнинг нархини оширди.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида одамлар газ ва электр энергияси етишмовчилиги сабабли азоб уқубатда яшаётгани бугун хеч кимга сир эмас.

Диктатор тезакнинг нархини оширди.
161 views
31 December 2012 - 14:02

indir (9)Ўзбекистоннинг барча вилоятларида одамлар газ ва электр энергияси етишмовчилиги сабабли азоб уқубатда яшаётгани бугун хеч кимга сир эмас.
Россия, Европа ва Хитойга газ сотаётган Ўзбекистон ахолиси бугун қишнинг қахрли кунларида ғўзапоя ва кўмир қидириб юргани, уйини ва бола чақасини иссиқ сақлаш дардида беэътиборлик сабабли олов қаърида ўлим топаётгани хақидаги бир биридан хунук хабарларга хам кўникдик..

Сиз ва биз ва қолаверса дунёдаги интернетга улана оладиган одам борки мана шундай ходисалардан хабар топгач, бир савол пайдо бўлади: Диктатор Ислом Каримов ўзбек газини қаерга, қанчадан сотаяпти ўзи?

20 йилдан буён Ислом Каримов Ўзбекистоннинг миллий бойлиги бўлган табиий газга боғлиқ асосий маълумотларни хаммадан сир тутади. Унинг матбуоти йиллик сотилган газнинг миқдори, бахоси хақидаги маълумотлар хақида хеч қандай маълумот бермайди.

Кечагина, Ўзбекистон расмий ахборот воситалари, “Ўзбекистон Россияга газ сотиш бўйича шартнома муддатини узайтирди” деб хабар тарқатди. Кутилганидек, бу хабарларда хам Россия мамлакатимиз гази учун қанчадан хақ тўлаётгани хақида ярим қатор хам гап йўқ.

Россиянинг диктатори Путинга қарашли экани айтиладиган “Газпром” концернининг расмий сайтида эса бу каби маълумотларни осонлик билан топса бўлади.
Унга кўра, диктатор Ислом Каримов бу йил Путинга 8,686 миллиард кубметр газ сотибди. Келгувси, 2013 йилда эса 7,5 миллиард кубметров сотар экан. Кўриниб турибдики, сотиладиган газнинг миқдори бироз камаяди. Хар минг кубометри учун эса, Россия Ислом Каримовга 250 доллардан тўлар экан.

Энди диққатингизни бир маълумотга қаратамиз: Маълумки. Европанинг аксарият мамлакатлари Россиянинг гази билан қишда жон сақлайди. Европа руслар сотаётган газнинг хар минг кубометри учун 400 доллар тўлайдилар. (Украина эса янада қиммат 420 доллар тўлайди хар минг кубометр газ учун). Демак, “Газпром” Ўзбекистондан газни 250 доллардан сотиб олади ва Европага 400 доллардан сотади. .

Reuters ахборот агентлигининг «Газпром»даги манбааси, 2013 йилда Россия Европага 152 млрд кубометр газ сотишни режалаштираётганини айтди. Бу йил эса европаликлар 150 млрд кубометров Россия газини ёқишибди.
Ўзбекистон газ ишлаб чиқариш бўйича дунёда саккизинчи ўринда туради ва йилига 70 миллиард кубометр газ ишлаб чиқариб, собиқ иттифоқ давлатлари орасида Россия ва Туркманистондан кейинги учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бу йилдан бошлаб диктатор Каримов Хитойга хам газ сотишни бошлаб юборди ва тугаб бораётган 2012 йил сўнгига қадар хитойликлар 5 миллиард кубометр ўзбек газини ёқиб улгурадилар.

Кейинги йилдан бошлаб, Ўзбекистон Хитойга сотиладиган газ миқдорини кескин ошириш ниятида экани хақида маълумотлар бор. Унга кўра, қишнинг қахратонида ўзбеклар уйини иситиши керак бўлган газнинг 10 миллиард кубометри Хитойликларга сотилади. Диктатор Ислом Каримовнинг режасига кўра, яқин 5 йилдан сўнг Хитойга сотиладиган ўзбек газининг миқдори йилига 25 миллиард кубометрни ташкил этиши керак.

Нима учун Россия, кўп миллиардли истеъмолчилари бўлган Хитой учун газни бунча кўп миқдорда сотмайди? Россия матбуотига кўра, Хитойликлар минг кубометр газ учун 170 доллардан кўп нарх бермайди ва Ислом Каримовнинг нима учун бу қадар арзон нархга рози бўлгани эса тушунарсиздир..

Бир вақтлар, «Газни хорижга сотиб, Тезак ёққан ўзбегим» мисралари бўлган шеърни кўшиқ қилиб айтишга журъат топган бир хофиз бир кечада эл назарига тушиб, сал кам Халқ қахрамонига айланган эди.

Кейинчалик, Ўзбекистоннинг шахар ва қишлоқлари газлашгач, бу қўшиқ ўзининг долзарблигини йўқотгандай бўлганди.

Ажабки, 21 асрга ўтиб, Ислом Каримов диктатураси туфайли «газни хорижга сотиб, тезак ёққан ўзбек» хақидаги мисралар яна одамлар тилига қайтиб келди. Тўғри, улар хозирча бу қўшиқни баралла эмас, қоронғу ва совуқ оқшомлари, сандал атрофида ўтиришиб, шам ёруғида пичирлаб айтишаётган эмиш…

Улуғбек Хайдаров (Канада)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi