Тошкентда Обидхон қори тарафдорлари ҳибсга олинган

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, пойтахт Тошкентда ноябр ойи охиридан буён ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан мустақил имом Обидхон қори Назаровнинг камида тўрт нафар тарафдори ҳибсга олинган.

Тошкентда Обидхон қори тарафдорлари ҳибсга олинган
111 views
02 January 2013 - 13:15

120105152950_jasliq_jaslik_famous_uzbek_prison_uzbek_prisoners_304x171_bbc_nocreditЎзбекистондан келаётган хабарларга кўра, пойтахт Тошкентда ноябр ойи охиридан буён ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан мустақил имом Обидхон қори Назаровнинг камида тўрт нафар тарафдори ҳибсга олинган.

Уларга нисбатан диний экстремистик гуруҳга аъзолик ва Конституцион тузумга тажовуз қилиш каби қатор айблар қўйилгани хабар қилинади.

Ҳибсга олинган шахсларнинг барчаси Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари яшовчиларида истиқомат қилганлар.

Шайхонтоҳур туманидан бўлган 39 ёшли Абдурашид Ҳорунов 26 ноябрда уйидан олиб кетилган. Ички ишлар ходимлари унинг турмуш ўртоғини ҳам 15 суткага қамашган.

Орадан бир ой ўтиб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари айни туманда яшаган 45 ёшли Шуҳрат Тожибоев ва Олмазор туманидан 33 ёшли Бобур Каримовни ҳибсга олганлар.

Беш фарзандли Шуҳрат Тожибоев 2000 йил ёзида айни айбловлар билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва уч йил жазо муддатини ўтаганидан кейин озодликка чиққанди.

Яқинларининг айтишича, Шуҳрат Тожибоев охирги пайтларда “яна қайта қамалишидан хавфсираб, беркиниб юришга мажбур бўлган”.

45 ёшли Аҳмаджон Каримов эса 29 декабр куни паспорт столига борган пайти ҳибсга олинган.

Ҳозирда ҳибсда бўлган мазкур шахслар бир-бирларини яхши танишган ва 90-йилларда таниқли уламо Обидхон қори Назаров имомлик қилган Тошкентдаги Тўхтабой масжидида жамоат намозларига қатнашишган.

Яқинлари уларнинг ҳеч бири бирон бир диний гуруҳга аъзо эмасликлари, диндор бўлганликлари учунгина тазйиққа учраётганларини айтишади.

Кузатувчиларга кўра, сўнгги ойларда Ўзбекистон бўйлаб диндорларни ҳибсга олиш тўлқини кучайган.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаолларининг хабар беришларича, 14-декабрда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов изоляторидан 40 ёшли Шовкатжон Нурматовнинг жасади чиққанди.

Ҳуқуқбонлар хабарига кўра, Шовкатжон Нурматов ҳибсга олинган 5-ноябр кунида биргина Тошкент вилояти Занги Ота туманида яна йигирмага яқин диндор ҳибсга олинган.

2012 йилнинг 12 декабрь куни эса жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар маҳкамаси “Туркистон исломий ҳаракати”га мансубликда айбланган 16 нафар диндорни узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этганди.

Ноябр ойида Тошкент вилоят маҳкамаси Паркент туманида яшаб келган 9 нафар диндорни “ноқонуний диний ташкилот тузиш” ва “жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш” айблари билан маҳкум этганди.

Янгибозор туман жиноий ишлар бўйича маҳкамасида ўтган жараёнда ҳакам Машраб Мирзаев айбланувчилардан икки нафари- 41 ёшли Ғайрат Ҳусанов ҳамда 40 ёшли Шуҳрат Юнусовларга 7 йилдан қамоқ жазоси берган, 33-40 ёш орасидаги қолган 7 киши эса 3 йилдан шартли жазога ҳукм қилинганди.

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi