Юлдуз Усмонова Гугуша учун қўшиқ ўғирлади

Ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон диктаторининг қизи Гулнора Каримовани янги йил билан ўзига хос тарзда табриклади. Шундай ққилиб, ўзбекларнинг энг машҳур қўшиқчиси диктаторнинг қизига махсус қўшиқ хадя қилди.

Юлдуз Усмонова Гугуша учун қўшиқ ўғирлади
235 views
03 January 2013 - 14:07

Ballet-Dancer-2013Ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон диктаторининг қизи Гулнора Каримовани янги йил билан ўзига хос тарзда табриклади. Шундай ққилиб, ўзбекларнинг энг машҳур қўшиқчиси диктаторнинг қизига махсус қўшиқ хадя қилди.

“Гулнора учун Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Ибрагимовна Усмонова махсус қўшиқ куйлади. “Гулисан!” Премьерани янги йил кечаси унга куйлаб тақдим этди” дея “тўлиб тошиб” хабар тарқатди Гулноранинг фаол тарғиботчиси бўлган sayyod.com нашри.

Санъати эл орасида машҳур бўлган Юлдузнинг “Гулисан” қўшиғи матнига кўз ташласангиз, унинг номига, қўл учида тайёрланганини сезмай иложи йўқ.

Қордан қўрқмас чучмома,
Гуллайверсанг қишда хам.
Қишнинг Гулисан…
Ҳар кун элга йўл топиб..
Исёнини ололсанг,
Кўнгил Гулисан…
Нега кўнгилларни
Яшнатиб ўзинг,
Маъюс куласан?
Кўнгилларга малҳам бўлсанг,
Ҳам нозик, борижон гулсан..
Гулисан, Гулисан,
Муҳаббатда ёнасан…
Гузаллик сендадир,
Шунинг учун Гулисан…

Юлдуз тушмагур, диктаторнинг қизи учун тайёрлаган бу қўшиғига мусиқа басталашга хам вақти бўлмаган шекилли, уни турк хонандаси Тарканнинг “Ишқ бизни тарк эди” (Aşk Gitti Bizden) қўшиғидан “ўмариб” қўя қолибди.
(Мана шу ерда эшитиб, солиштиринг.
Юлдуз: http://www.youtube.com/watch?v=rz9rjX8gYNk
Таркан: http://youtube.com/watch?v=jJglnWIj_hs )

Бир вақтлар ўз қўшиқларида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий қашшоқлик оқибатлари ҳақида ҳам куйлашга журъат топган Юлдуз Усмонова нима учун ўзбеклар орасида “Очофат малика” номи билан танилиб, бир нечта халқаро коррупция жиноятларида айбланиб, оқибатда Ўзбекистон ташқарисига чиқа олмай қолган Гулнора Каримовани мадҳ эта бошлади?
2005 йил май ойидаги Андижон қирғинидан кейин мамлакатда бошланган қатағонлар натижасида эл орасида машҳур санъаткорларнинг фаолияти ҳам қаттиқ назорат остига олинди.

Бунинг ортидан бошланган “ижодий танглик” туфайли Юлдуз Усмонова саҳнадан ва телерадио мавжларидан мосуво бўлди. 2008 йилда у Туркияга кетди ва ўша ерда кун кечира бошлади.
Юлдуз шу даврда турли оммавий ахборот воситалари учун берган интервьюларида, Ўзбекистонда ўзининг ижодига тўсиқ қўйилгани ва бу сунъий тўсиқ ортида “уч харфли ташкилот тургани” (“Миддий хавфсизлик хизмати” демоқчи) хақида очиқ айтди.

4 йил ичида учта мусиқий альбом чиқариб, бу қисқа давр ичида таниқли турк санъаткорларининг энг яхши ўнталиги рўйхатига кира олган Юлдуз Усмонова бу мамлакатда ҳам узоқ қололмади.

Қозоғистон нашрларининг бири билан суҳбатда у Туркиялик продюсерлари билан молиявий масалада келишолмагани сабабли Тошкентга қайтгани ҳақида гапирган эди.
Ўзбекистон шоу-бизнесига алоқадор бир танишимиз, исмини очиқламаслик шарти билан, Юлдузнинг Ўзбекистонга қайтиши сабабларини мана шундай изохлади:

“Шубҳасиз, Юлдуз Туркияда ўз ўрнини топди. Лекин, Туркия шоу-бизнесида кўзга кўриниб туриш учун янги қўшиқлар ва клиплар билан ҳар доим мухлислар кўз ўнгида туриш керак. Бу эса кўп маблағ талаб қилади. Туркияда битта клип олиш учун энг камида 30 минг доллар сарфлаш керак. Бундан ташқари қўшиқ ротацияси, яъни, уни эфир орқали тингловчига доимий эшиттириш ҳам жуда қиммат. Ўзбекистон шоу-бизнесида Юлдузнинг нуфузи жуда баланд, унинг ижодининг шайдолари орасида йирик бизнесменлар ва давлат амалдорлари ҳам бор.

Шунинг учун примадоннамиз клип яратиш, концерт уюштириш ва кўшиқларини радио, ТВда айлантиришда муаммоларга учрамаган. Бундан ташқари эса, Юлдузни республика бўйича тўйлар ва турли корпоратив йиғинларга тинмай чақиришади. Бир сўз билан айтганда, Юлдуз Ўзбекистонда бир дақиқа ҳам тинмайди ва доимо эл эътиборида. Бу эса ҳақиқий санъаткор учун нафақат обрў, балки молиявий эркинлик ҳам беради”

Юлдуз Усмонованинг Ўзбекистон шоу-бизнесига қайтиши ортида, диктатор Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова турибди деганлар ҳам бор.

Ўзбекистонлик таниқли ёш хонандалардан бирини продюсерининг айтишича, Гулнора Каримова 2015 йилда бўладиган президентлик сайловларида қатнашиш учун таниқли хонанда ва санъат усталари иштирокида махсус “Агитбригада” тузмоқчи.

“Агитбригада бошида Юлдуз Усмонова туради. Улар сайлов кампанияси даврида вилоятларда гала-концертлар намойиш этишади ва Гулнора учун овоз беришга чақиришади”.

Сўнги пайтларда Гулнора ва Юлдузнинг омма олдида тез-тез бирга кўринаётгани сир эмас. Ўтган йилнинг 12 декабрида диктаторнинг қизи Примадоннани туғилган куни билан расман табриклаган ва бу табрик ёзилган зарқоғоз интернет нашрларда ҳам кўрсатилган эди.

Ундан икки кун аввал эса Юлдуз Усмонова Гулнорага қарашли бўлган “Сити макон” кўнгилочар марказида кўп сонли мухлислари билан махсус шоу томоша уюштирган эди. Яқинда бўлиб ўтган ва Гулнора томонидан уюштирилган MTV&A танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида эса Юлдуз Усмонова ҳайъат аъзоси сифатида қатнашган эди.

“Янги йил кечасида эса Юлдуз Гулноранинг дастурхонига таклиф этилган ва ўша ерда у “Очофат малика”га “Гулисан” қўшиғини куйлаб берган. Янги йил кириб келгач, тунги соат 2 ларда, Гулнора Юлдуз билан бирга, ўзига қарашли бўлган “Бархан” тунги клубига борган” дейди Юлдузга яқин бўлган танишларимиздан бири.

Америкалик дипломатлар томонидан “Ўзбек халқи энг нафратланган шахс” дея таърифланган Гулнора Каримова, дарҳақиқат, мамлакат ёшлари орасида машҳур бўлган ҳар бир хонанда, актер ва спортчини доимо ўз диққат майдонида тутади. Бу хонандалар Гулнорага тегишли экани айтиладиган овоз ёзиш студияси билан ҳамкорлик қилишади, Гулнорага қарашли бўлган киностудияларда суратга тушишади ва Гулноранинг ҳамма лойиҳаларида иштирок этишади.

Уларнинг барчаси Гулнора ва унинг жамғармаси таъсис этган мукофотларга лойиқ кўрилади. Унинг йўриғига юрмаган санъаткор линцензиядан маҳрум этилади, спортчи аренадан маҳрум бўлади, актер учун эса саҳна ва экранлар бутунлай ёпилади.

Ёшлар орасида жуда ҳам танилган ёш актер Фаррух Соипов, қўшиқчи Озода Нурсаидова, Сетора гуруҳининг эски таркиби, ҳамда машҳур боксчи Руслан Чагаевнинг тақдири бунга мисол бўла олади.

Ҳар не бўлганида ҳам, Юлдуз Усмонова каби ўзбеклар севган хонанданинг, жиноятлари кўлами халқаро даражага етган бир жиноятчи билан ош-қатиқ бўлиши, оддий халқ орасида унинг обрўси учун яхшигина зарба бўлиши мумкин.

Тарих такрорланади деганлар ҳақми, ноҳақми билмадим, лекин яқин ўтимишимизда шунга ўхшаш воқеа бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон мустақил деб эълон қилинган дастлабки кунларда, Ислом Каримов халқ оммасини ўзи томонга оғдириш йўлида, халқ ичида жуда ҳам катта обрў ва нуфузга эга бўлган ҳофиз Шерали Жўраевни ўз ёнига торган эди. Хориж сафарларига ҳам президент ҳофизни ёнига олиб кетарди.

Мухолифатчилар бирон куни митинг ёки пикет уюштирсалар, Шерали Жўраев ўша куни катта залларда бепул концертлар берар эди. Вилоятлардан пойтахтга митингда қатнашиш учун келган баъзи ёшлар, севимли ҳофизини яқиндан кўриш иштиёқида, майдонга бориш ўрнига концерт залига қараб кетишарди.

Орадан бир қанча вақт ўтгач, Ислом Каримов мамлакатда бутунлай диктатура ўрнатди ва ҳофизнинг хизматига эхтиёжи қолмади. Шерали Жўраев учун эса мамлакатнинг саҳналари тақа-тақ ёпилди…

Тарихнинг ўйинини қарангки, энди бугун Гулнора Каримова отасининг ишини такрорлаётганга ўхшайди.

У эл севган хонандани ўз командасига бош қилишни шунчалик хоҳлаяптики, ҳаттоки, ўзига аталган қўшиқнинг мусиқаси ўғирланганига эътибор ҳам бермаяпти ёки фаҳми етмаяпти.
Демак, Гулнора ва Юлдуз иттифоқи денгизи остида, ҳали кўпчиликка номаълум бўлган оқимлар кўпга ўхшайди…

Улуғбек Ҳайдаров
(Канада)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi