Унутилган лаҳзалар…

Йилнинг ҳисоби менга қийиндир,
Ойлар ҳам тоқатимга сиғмайди.
Ўтган кунларимни билмайман,
Дақиқалар ҳузуримда йиғлайди…

Унутилган лаҳзалар…
74 views
03 January 2013 - 14:44

Йилнинг ҳисоби менга қийиндир,
Ойлар ҳам тоқатимга сиғмайди.
Ўтган кунларимни билмайман,
Дақиқалар ҳузуримда йиғлайди…

Амалга вақт йўқку, эслаш қаёқда,
Ҳаммаси лаҳзада хаёлдан чиққан.
Савоб тўрвам менинг бунчалар енгил,
Топганим тўпланмай тўкилиб кетган.

Унутдим кучимни, ёшлигимни ҳам,
Ҳисобга ҳозирланар титраган тизза.
Хотирамда қолди севги ва қўрқув,
Аллоҳим қилмасин бизларни изза..

Вақт ўлчов эмас, ўргандим буни.
Соатдан эмасдир бизнинг торози.
Кимлар рози бўлди азизим қара,
Кимлар қолиб кетди ортда норози..

Бугун кулишимиз эмасдир муҳим,
Надомат чиқмасин ҳеч эсимиздан.
Ҳақиқий табассум сўнгги табассум,
Рози бўлса агар Роббимиз биздан…

03.01.2013

 Вақт

Эй вақт, сен океансан,
Дунёни супурмоқда уммонинг
Оғушингида оқмоқда тақдири,
Адолат истаган умматнинг…

Эй, вақт океани,
Сенга нима бўлди?
Аввал ҳам бўлганми тусунами?
Индонезияда, Японияда,
Бунчалар қўрқитдинг ҳаммани…

Ҳа, Нуҳ (ас)нинг ўғли,
Сендан қочиб чўққига чиққан.
Ўшанда жиловсиз тўлқинларинг,
Дунёни йиққан.

Мендаги жасорат қум каби,
Лаҳзада супуриб кетасан.
Қачон бошландинг, билмайман,
Қачон ниҳоянгга етасан…

Сандиқда чақалоқ оқиб келмоқда,
Шундандир зарра жасоратим.
Бошим сув остида қолса ҳам,
Қутқарайин ҳаёт мамотин…

Эй вақт, шафқат қил,
Чақалоқнинг умри зое кетмасин.
…Эгик бошимиз устидан,
Тавба лаҳзалари учиб ўтмасин…

09.2012

Сўз билан учрашув

Расулуллоҳ (сав) марҳамат қилиб айтдилар:” Инсон ўлганда уч нарса у билан қабрга келади: Молу дунёси, бола-чақаси ва қилган амаллари. Молу дунёси ва бола-чақаси орқага қайтиб кетади, амаллари у билан қабрда қолади”

(Ҳадиси шариф)

Ёлғиз боласини шаҳарга,
Жўнатаётган ота каби.
Титрайман орқангдан,
Қимтиниб лабим…

Ой бориб, омон қол,
Видо иккимизга қисматдир.
Қўлимдан келгани қўл очиш,
Дуо мендан, сендан хизматдир…

Шаҳарнинг дарвозаси- қулоқлар,
Сасингга билмадим очиладими?
Тошларми, гулларми ёлғизим,
Қадамингга сочиладими?

Қайтиб келма азизим,
Лафзлар мақсад учун кетар.
Кейин қора ерга кўмилганимда,
Бошимни оҳиста силасанг етар…

2012

Намоз Нормўмин