ЎЗИГА ХОС ХУШЁРЛИК

Тошкент мактабларида ўқитувчиларнинг ойликсиз фаолиятига дарсдан ташқари вақтларда мактабни қоровуллаш вазифаси ҳам юклатилди. Ўқитувчилар дарсларидан кейин навбат билан соат тунги 12 гача мактабни қўриқлайдилар.

ЎЗИГА ХОС ХУШЁРЛИК
89 views
03 January 2013 - 14:58

Тошкент мактабларида ўқитувчиларнинг ойликсиз фаолиятига дарсдан ташқари вақтларда мактабни қоровуллаш вазифаси ҳам юклатилди. Ўқитувчилар дарсларидан кейин навбат билан соат тунги 12 гача мактабни қўриқлайдилар.

Телевизор ва ОАВларда мамлакатимизда Янги йил, Арча байрамлари, Президент арчалари ва байрам сайллари ўтаётганлиги ҳақида хабарлар берилишига қарамай, мактабларда ва боғчаларда арча байрамлари таъқиқланган. Тайёрланиб, безатилиб қўйилган арчалар мутасаддилар буйруғига мувофиқ йиғиштириб олинган.

Арча-ку, уч кунлик нарса, бизлар йил давомида нимадандир, аниқроғи террористлар чиқиб қолишидан хавотирдамиз, дейди мактаб ўқитувчиси. Навбатчиликдан мақсад – хавф сезилгудек бўлса, тегишли жойларга қўнғироқ қилишдир. Бошлиқлар, ҳокимлар, маҳалла раислари ҳам бир-бир айланиб кетишади, қисқаси хушёр туришимиз керак эмиш.

Эркаклар тирикчилик дардида дунёнинг турли тарафларига қочиб кетган бўлса, начора таълим-тарбиянинг аҳволини тасаввур қилаверинг. Мабодо террористлар бостириб келадиган бўлса, уларга қарши ҳам бизни ҳайдашса ажабмас.
Ойликсиз лавозимлари яна биттага кўпайган ўқитувчилар ўз мактабларини хушёрлик билан қўриқламоқдалар.

ЎХҲ мухбири,
Тошкент