Бошқариш ҳикмати

Ҳикматларнинг бирида “Йўлга уч киши бўлиб чиқсанглар, албатта битталарингни бош қилиб танланглар”, дейилади. Одамлар, қанчалик тажрибали бўлмасинлар, муаммолар ечимида, ҳар ким ўз фикрида бўлади.

Бошқариш ҳикмати
26 views
09 January 2013 - 10:05

Ҳикматларнинг бирида “Йўлга уч киши бўлиб чиқсанглар, албатта битталарингни бош қилиб танланглар”, дейилади. Одамлар, қанчалик тажрибали бўлмасинлар, муаммолар ечимида, ҳар ким ўз фикрида бўлади. Тортишувлар юзага келади. Жамоада муаммолар тортишувининг тез ва эффектив ечилишида, тажрибали бошлиқнинг сўнгги сўзи катта роль ўйнайди. Оилани, жамоани ва мамлакатни бошқариш амаллари, кўпгина ўхшаш хусусиятларга эгадир. Мен бугун мамлакатни бошқариш ҳикматлари тўғрисида гап юритмоқчиман.

Мамлакат бошқарувидаги, муаммолар торишувининг амалий ечимига, фатво беришга лойиқ бошлиқни, Президент деб атаймиз. Ходимлари адолат билан танланган ва асосланган инфраструктурага эга бўлган мамлакатни, маънавий етук президент бошқарса, халққа зулм етмайди, жамият тараққий топаверади. Дунёда бу асосий қоида билан бошқорилаётган давлатлар сони кўп эмас. Буюк аждодларимиз, жамиятимиз ривожи учун, кўплаб илм ва ҳикматларини бизга мерос қолдириб кетганлар. Минтақамиз халқлари шу жумладан ўзбек миллати, ўз қавмини бошқариш амалларида, бегона идеяларга муҳтож эмаслар. Чунки қўлимизда, Буюк Аллоҳнинг инояти, аждодлар мероси, Ислом таълимоти мавжуд. Уни, жамият муаммолари ечимида фойдалана олишимиз зарур.

Бугунги жамиятимиз аҳволини таҳлил қилиб кўрайлик. Москва ҳукмронлигидан халос бўлдик. Бунинг билан ҳаётимиз гуллаб яшнамади. Чунки, вазиятни англаб мамлакатни бошқариш лозим эди. Мамлакатимизда, коммунистлар партиясининг номи ўзгариб, мамлакатни қулатган коммунист раҳбарлар бир кечада “демократ” раҳбарларга айландилар. Маскванинг директиваларини “бажарамиз” дейишга ўрганиб қолган ўзбек раҳбарияти, бошқарувда реформа йўлини эмас, балки жамият ўзгаришининг пассив йўлини танлади. Натижада, мамлакатда ҳеч нарса ўзгармади. Демократик ривожланган мамлакатлар билан иқтисодий алоқалар имконият даражасида йўлга қўйилмади. Бунга коррупция йўл бермади. СССРнинг қулашига, Россиянинг гипертрофик иқтисоди сабаб бўлишига қарамасдан, республикамиз раҳбарияти, Россия билан биринчи ҳамкор бўлишга интилди. Ғарбдан ололмадик, Россия беролмади. Натижада, бизнинг порахўр раҳбариятимиз Туркиянинг, ўзига хос ва Каримовга мос “бизнесчилари” билан ҳамкорлик қилишдан нарига ўтолмади. Бошқа давлат бизнесчилари Каримов режимида ишлай олмадилар.

Сиёсий майдонда Каримовга оғир келди. Чунки, у дунё сиёсатидаги вазиятнинг аниғига етмасдан, шахсий манфаат билан, элда сиёсат юритди. Каримов фақат рус тилида, яъни рус шовинистларининг фикри билан фикрлай оладиган шахсдир. Унинг Ғарбдаги молиявий инқироз моҳиятини яъни, Ғарбнинг тезда, дунё сиёсий аренасидаги етакчилик роли йўқ бўлишини тушуниши қийин эди. Давлат бошқарувида дин инобатга олинмади. Исломнинг бутун дунёда таъсир кучи ошаётганини ва такомиллашаётганини писанд қилмай, мамлакатдаги Ислом факторини таъқиб остига олди. Катта сиёсий ишларни халқни ва атрофидагиларни алдаш йўли билан юритишга уринди. Ҳеч ким, унинг сиёсий камчиликларига ўзгартириш киритолмади. Шунинг учун ҳам у бугун дунё сиёсий системасида шунчалар паст обрўга эга. Бугунги кунда у сиёсий оламда ёлғизланиб турибди.
Мамлакатнинг бугунги иқтисоди боши берк кўчага кириб қолган. Мехнатсевар халқига эга ва меҳнат ресурслари жуда улкан бўлган мамлакатда ишлаб чиқариш ривожланмаган.

Иқтисодининг экспорт салоҳиятлари, яъни корхоналарнинг валюта ишлаш имкониятлари жуда паст. Лекин четдаги мардикордан мамлакат ичкарисига, катта миқдорда валюта келиб тушаяпти. Фуқароларнинг ҳукуматга ишончсизлиги туфайли, уларнинг қўлидаги бу валюта катта проектлар учун ишлатиш имкони йўқ. Ҳар йили мамлакат коллежлари ва олий ўкув юртлари кўп миқдорда ёш мутахассислар етказиб бераётганига қарамасдан, ишлаб чиқариш корхоналари сурункали равишда етук кадрларга муҳтож. Яна, таълим тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимининг ниҳоятда абгор ҳолда эканини ҳисобга олсак, мамлакат иқтисодий инфраструктураси ўз функциясини бажаролмаяпти.

Хулоса шуки, мамлакатда фақат реформа амаллари билан, катта ютуққа эришиб бўлмайди. Мамлакатда иқтисодни қайта тиклаш вазифаларини ҳам амалга ошириш зарур. Бу улуғвор вазифалар мамлакат раҳбарияти алмаштирилсагина амалга оширилиши мумкин. Бу жараён, Ўзбекисон Халқ Ҳаракати бошчилигида амалга ошириши керак. Шундагина, мамлакат иқтисодий ва сиёсий ҳаётида ижобий ўзгаришлар содир бўлади, иншоаллоҳ.
Бизнинг иқтисодий ривожланиш режаларимиз лойиҳаси, халқ ва заминимиз имкониятларидан келиб чиққан. Шу лойиҳадан, бир неча мисоллар кетираман. Масалан:

– Фермерларнинг ва кичик бизнес эгаларининг хўжалик юритишларда, ишга тўсқинлик қиладиган қонун-қоидалар бекор қилинади. Таъмагир шахслар эса қаттиқ жазоланади. Кичик бизнес ва тадбиркор шахсларга катта амалий ёрдамлар кўрсатилади.

– Тадбиркорлар фаолиятига катта эътибор ажратилади. Пулдорларнинг мулки, келиб чиқишидан қатъий назар, давлат ҳимоясида бўлади. Пулдорга, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун, молиявий ва технологик кўмак берилади. Каримов замонида, порахўрлик ва давлатни талон-тарож қилиш амаллари билан йиғған пул эгаларига, янги ҳукумат жазо бермайди. Уларнинг катта бизнес иши тўхтатилмайди ва керакли ёрдам кўрсатилади. Эгаси пулини яхши кўргани каби, пул ҳам эгасини яхши кўради. Пул халқ фаровонлиги учун ишлаши керак. Янги ҳукумат жорий қилган қонунлар бузилганда, албатта жиноятчи ўз жазосини олади.

– Жамиятда “қонун олдида барча баробар” принципининг бажарилиши ҳаммага бирдай мажбурийдир.

– Мардикор ва унинг меҳнати давлат ҳимоясида бўлади. Ватандошларимиз мардикорда ишлаётган давлатлар билан мардикорлар меҳнатига доир тегишли шартномалар тузилади.

– Ёшларимизнинг кўплаб мардикорга кетаётганлигини ҳисобга олиб, мамлакатни иқтисодий ривожлантириш режаси асосида ва янги ишчи ўринларини очиш мақсадида, фавқулодда бунёдкорлик ишлари амалга оширилади.

– Мамлакатни иқтисодий ривожлантириш режаси, аҳолини тезда ва замонавий ишчи ўринлари билан таъминлаш мақсадларини кўзда тутади.

Бугун, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўзбекистонликларни тинч йўл билан, адолатли жамият қурилишига чорловчи, катта сиёсий кучга эга бўлган ягона ҳаракатдир. ЭРК демократик партиясининг давлат бошқарув идеологиясидаги биринчи шиори, Қуръони карим оятларидаги, “Одам авлодини азиз ва мукаррам қилганмиз”, деган мазмундадир.
Азиз ватандошлар, биз билан бирга бўлинг. Аллоҳ ўзидан бегона қилмасин. Аллох ишларимизга мадад берсин. Омин.

Н.Жуманиёзов.
ЭРК ДП аъзоси.
Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси рахбари.
Тошкент. 09.01.13.