ЎҲҲ аъзоларига нисбатан провокация

ЎҲҲ аъзоларига нисбатан провокация
25 views
09 January 2013 - 10:33

2013 йил 8 январь куни Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани, “Феруза” мавзесига қарашли бўлган, мардикорлар бозорига ташриф буюрган Абдилла Тожибой ўғли, Нуриддин Жуманиёзов ва Фахриддин Тиллаевларга нисбатан “провокация” уюштирилди.

Жумладан, мардикорларнинг сўзига қараганда: “Янги йил муносабати билан бир гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатлари ва М.Улуғбек туман хокимиятининг вакиллари ҳамда туман ИИБидан иборат ходимлар келиб йиғилиш ўтқазишди.

“Сизлар ҳар қандай нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, турли хил оқимлар ва профсоюзга аъзо бўлиб кирманглар. Биз ўзимиз нодавлат ва нотижорат ташкилотларини тузамиз.

Сизларнинг муаммоларингизни ўзимиз ҳал қилиб берамиз. Мана биз билан бирга ташриф буюрган ҳурматли депутатларимиз, Сизларни совуқдан ва иссиқдан асраш мақсадида, усти ёпиқ “горнизон” қурмоқдамиз…” деб ҳар бир мардикорга, 10000 (ўн минг сўм) миқдорида пул бериб кетишди. Аммо…

Бир мардикор йигит пулни олмади. У эса, “Бизга сизларнинг мурувватларингиз керак эмас.

Бизни иш билан таъминланглар. Ҳар бир фуқарога иш топилгунча, давлат томонидан компенсация тўлаш чораларини кўринглар. Кимга керак бўлиб қолди Сизларнинг янги йил табрикларингиз? Ҳурматли депутатимиздан менинг шахсий бир илтимосим бор. У ҳам бўлса, ўша қурилаётган усти ёппиқ, атрофи очиқ, “горнизон”ни ичига, ҳар бир мардикор учун, алоҳида моллар озиқланадиган охур қуруб қўйинглар. Мардикорлар келса, ҳар бировининг бўйнидан ип боғлаш ва қозиққа боғлаб қўйиш, масаласини ҳал қилсангизлар ҳам яхши бўлади” деган.

Туман хокимиятининг бир вакилли милиция ходимини чақириб олиб, “тезда бу фуқаро билан шуғулланинг!” деб топшириқ берган. Ўша мардикор йигитни ИИБга олиб кетишди. Бу танганинг бир томони эди.

Энди иккинчи томонига эътибор беринг. Куни кеча, яъни 2013 йил 7 январь куни ЎҲҲ аъзоси Фахриддин Тиллаевга, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБининг ходими, лейтенант Фурқат Нормуродов ўзининг +998931723727 сонли рақам қўл телефони орқали, “Фахриддин Тиллаев Чилонзор тумани РОВДсига бир келиб кетсангиз? Сиз билан алоҳида, “секретный разговор”имиз бор” деб туман ИИБига чақириб олмоқчи бўлишган. Шунда Фахриддин Тиллаев, “Қонуний равишда чақурув қоғози билан таклиф қилсангилар бораман” деб жавоб берган. ИИБнинг ходими эса, “Уйингизга, “повестка” олиб бориб бераман. Фақат узоқроқ жойга кетиб қолманг” деб айтган.

Аммо ҳануз лейтенант укамиздан хабар йўқ. Ким билади? Чилонзор тумани ИИБида бир “парча” қоғоз топиш амри маҳол бўлса керак…

ЎҲҲининг яна бир аъзоси, Абдилло Тожибой ўғлининг уйига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Райгаз” бўлимининг ходимлари келиб, газдан гарчи қарзи бўлмаса ҳам, газ таъминотини кесиб кетишган. Ҳойноҳой ЎҲҲнинг яна бир аъзоси Нуриддин Жуманиёзовни вақтинчалик яшаб турган хонадонидан чиқариб юбориш масаласи устида бош “қотираётган” бўлса ажаб эмас…

ЎҲҲнинг Тошкентдаги мухбири