Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари ишдан олинди

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари ишдан олинди
49 views
09 January 2013 - 10:41

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Алишер Шарофиддинов ишдан олинди, у 8 январь кунги президент фармонига биноан вазифасидан озод қилинган.

Алишер Шарофиддинов 2008 йилнинг апрелида Бош прокурорнинг тергов бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар мамлакат ички ишлар вазирининг тергов бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Генерал-майор унвонидаги Шарофиддинов бир пайтлар “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” унвони билан тақдирланган эди.

Истеъфонинг сабаби ҳозирча номаълум.

ЎХҲ хабар маркази