Ўзбек баҳори яқиндир

Ўзбек баҳори яқиндир
28 views
09 January 2013 - 11:02

[soundcloud id=’75182023′]

20 – 30 ёшлардаги ҳамюртларимга (4)

Ассалому алайкум дўстларим!

Айнан шу сарлавҳа билан бўлмасада, сизлар билан мулоқотимиз ҳар куни давом этиб келаётанини ўзларингиз яхши биласизлар!

Мени қувонтираётган нарса ҳар куни бу дўстано муносабатларимиз тарафдорларнинг кундан кунга отриб бораётганидир. Яъни, эркинлик, адолат, Каримов диктатурасининг тугатилиши тарафдорларининг…Ижод, эркин меҳнат, эркин саёҳат, эркин тафаккур тарафдорларининг…Хуллас, илм, имон, эзгулик ва яхши ишлар тарафдорларининг сони кундан кунга отриб бомоқда, алҳамдулиллаҳ!

Хабарларингиз бор, ҳозир Сурия диктаторининг куни битмоқда. Бу диктатор ва отаси юз минг кишини ўлдирган ва яна фақатгина ДИКТАТОР бўлиб тахтда ўтириш учун қанчалаб инсонларнинг ёстиғини қуритишга тайёр бу золим! Худди диктаторлар Каддафий, Муборак, Бин Али, Али Солиҳ каби…

Худди Ўзбекистон Диктатори Ислом Каримов каби…

Ислом Каримовнинг Диктатор эканлиги дунёда тан олинган ҳақиқатдир.

Бу диктатор қанча одамлармизнинг ёстиғини қуритгани ҳозирча номаълум…

Фақатгина 2005 йилги Андижон қатлиомида 3000 га яқин киши қурбон қилинди…

Яна мингларча инсонлар қамоқхоналарда ваҳшийларча усуллар билан қийноққа солиниб ўлдирилди…

Халқимизнинг ўн мингларча фарзандлари ушбу диктаторнинг канцлагерларида сақланмоқда. Норвегияда 77 бегуноҳ инсонни қатл қилган террорист Брейвик меҳмонхона шароитидаги уч хонали “қамоқхонада” сақланар экан, ўзбек халқининг ўн мингларча бегуноҳ фарзандлари фақатгина бир Диктатор тахтида ўтириши учун дахшатли қамоқхоналарда даҳшатли қийноқлар кўрмоқдалар…

Диктаторнинг қотиллари Алишер Сойиповни Қирғизистонда, Фуад Шокирийни Русияда, Обидхон қори Назаровни Швецияда отиб кетдилар. Яна қандай далил керак Ислом Каримовнинг диктаторлигига?

Фақатгина шу Диктатор хурсанд бўлиши учун Мамадали Маҳмудов, Муҳаммад Бекжон, Самандар Қўқонов, Хайрулла Ҳамидов, Дилмурод Саййид каби ўзбек халқини тараққиётга етаклайдиган имонли, инсофли, зиёли, адолатпарвар дўстларимизнинг қамоқ муддатлари ҳеч қандай сабабсиз узатилмоқда…

Фақатгина диктатор Каримов тахтида ўтириши ёки тинч омонгина тахтини ахлоқсиз қизи Гулнорага топшириши учун шунча жиноятлар қилинмоқда….

Ўзбекистон диктаторининг жиноятларини санаб тугатиб бўлмайди…

Дард устига чипқондек энди ахлоқсиз қизи Гулнора ўз ўйинларини намойиш қилмоқда. Гоҳ рус Киркоров, гоҳ турк Холид Ергенч, гоҳ француз Депарьдунинг қучоғига отади ўзини..

Энг ёмони ўттиз миллионлик халқ қулга айлантирилди…

Халқимиз эркин меҳнат, эркин тадбиркорлик, эркин тижорат, эркин ташаббус, эркин саёҳат, ўз маҳсулотини эркин етиштириб, эркин сота олмагани учун Ўзбекистон иқтисоди вайрон бўлди.

Диктатор Каримовнинг нотўғри иқтисодий сиёсати натижасида Ўзбекистон иқтисоди қўшни Қозоғистонга қараганда саккиз марта (!) орқада қолиб кетди.

Ижод, санъат, адабиёт йўқ қилинди…

Таълим тарбия маконлари таълимсизлик ва тарбиясизлик маконларига айлантирилди…

Олийгоҳлар порахўрлик марказларига айлантирилди…

Сўз эркинлиги, фикр эркинлиги, матбуот мухолифлар каби қамоққа олинди. Мана 23 йилдирки Ўзбек деган халқнинг овози чиқмайди газетада, радиода, телевизорда…

Газеталарни нос сотиладиган қоғозларга айлантирди бу Диктатор…

Радио ва телевидениени эса ўзи ва қизини мадҳ қиладиган минбарга айлантирди бу Диктатор…

Шунча жиноятлардан кейин яна уялмай нетмай мен Ўзбек халқининг “Отасиман”, дейди Диктатор. Ҳолбуки ҳеч бир ота ҳеч ўз фарзандларига бунчалик ёмонлик қилмайди…

Хуллас, дўстларим 23 йилдан бери Президентлик лавозимини ноқонуний равишда эгаллаб ўтирган Ислом Каримов ҳеч шубҳасиз Диктатордир. Ва бу Диктаторнинг тахтдан кетишига жуда оз вақт қолди. Инша Аллоҳ!

Бунинг ишорати нафақат дунёда Диктаторларнинг бирин кетин йиқилаётганидир!

Бунинг ишорати Эркинлик, Инсон Ҳуқуқлари, Илм, Имон, Адолат, Яхшилик истаётган сиз ёш дўстларимизнинг сонининг табора ортиб бораётганидир.

Фақат ортиб бораётгани эмас, ошкор бўлиб бораётганидир…

Менга мактуб ёзган дўстларимиздан бири “Намоз ака, сиз хато қилаяпсиз, Ўзбекистонда инсонлар сиз бир мақолангизда ёзгандек ҳақиқатни, яъни Ислом Каримовнинг диктатор эканлигини чекка чеккада, яширинча эмас, ҳозирги кунда баралла кўчаларда, бозорларда, автобусларда, таксиларда айтишмоқда”, деган…

Нақадар қувончли хабар…

Бунга кеча ўзим ҳар сешанба куни Тошкент вақти билан соат 18.00 да “http://www.odnoklassniki.ru/uzhalqharakati гуруҳимизда сизлар билан ўтказган савол жавоб учрашувимизда ҳам гувоҳ бўлдим.

Бу бир ярим соатлик учрашувда 500 га яқин турли фикрлар, таклифлар, танқидлар айтилди…

Фақатгина бир ярим соатда 500 эркин фикр…

Энди бир тушунайлик:

Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатураси тугатилади ва сўз, фикр, эътиқод, матбуот, иқтисод, тижорат эркинлиги таъминланади. Газеталар, телевидение, радио каналлари, интернет саҳифалари 24 соат эркин фаолият олиб боради…

Ўртага миллонларча, миллиардларча янги фикрлар, таклифлар ташланади. Шу шаклда бир неча ой ичида диктатор Каримов фикрларини, ақлларини, зеҳнларини, истеъдодларини қамоққа ташлаган 30 миллион халқ уйғона бошлайди…

Халқ уйғонади…

Илм уйғонади…

Ижод уйғонади…

Эътиқод уйғонади…

Адабиёт уйғонади…

Санъат уйғонади…

Иқтисод уйғонади…

Сиёсат уйғонади…

Мадаяният уйғонади…

Истеъдод уйғонади…

Қобилият уйғонади…

Ватан уйғонади…

Ва ниҳоят Адолат уйғонади…

Ўзбекистон уйғонади…

Дўстларим биз мана шундай улуғ уйғониш учун курашмоқдамиз….

Дўстларим, биз мана шундай улуғ уйғониш арафасида турибмиз…

Сафларимиз ҳар куни ортмоқда, мен буни ўз тажрибамдан, сизларнинг жавобларингиздан, мактубларингиздан, шарҳларингиздан, саҳифамизга, ҳаракатимизга ортиб бораётган қизиқишларингиздан кўриб турибман..

Йўқолсин Ўзбекистонда Ислом Каримов Диктатураси!

Яшасин Эркинлик ва Адолат!

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати билан ҳамкорлик қилинг!

Намоз Нормўмин
8 январь 2013 йил.

ЎХҲ нинг матбуот линклари:
www.uzxalqharakati.com
http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati
http://www.facebook.com/uzxalqharakati
http://www.twitter.com/uzxalqharakati
http://my.mail.ru/community/uzxalqharakati
http://www.uzxalqharakati.com/kitoblar
http://www.uzxalqharakati.com/gazeta/
http://turkiston.tv/radio/
http://www.uzxalqharakati.com/archives/12935