Ўшда милиция полковниги ўлдирилди. Ўзбеклар яна хавотирда.

Ўшда милиция полковниги ўлдирилди. Ўзбеклар яна хавотирда.
113 views
13 January 2013 - 12:23

Фергана ру сайтида, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш Жанубий Бошқармасининг бандитизм, буюртма қотилликлар хамда товламачиликка қарши кураш бўлим бошлиғи, полковник Толкунбек Шоноевнинг Ўш шахрида отиб ўлдирилгани хақидаги хабарни ўқиб,  мархумни яқиндан биладиган Ўшлик танишларга сим қоқдим.

Улардан бири, Ўшдаги қонли воқеалардан кейин Қирғизистонни тарк этиб, хозирда Россияда яшаётган Д. исмли ўзбек миллатдошимиз, 2002, 2003 йилларда Ўш шахрида мархум билан бирга ишлаган.

«Толкунни яхши танийман. У ишга 2000 йилда келган эди. У билан муносабатимиз сира хам келишмаган. У менинг ўзбеклигим сабабли хар ишимдан қийиқ топиб, бошлиқларга рапорт ёзарди. Бир куни мени «Сен сартти боласи, хаддингдан ошма» деганди, чидамадим, муштлашиб кетдик. Яхшилаб 2 марта гарданига тушириб қолдим. Шундан кейин мени у ерда узоқ қўйишмади» дея хотирлайди Д., отиб кетилган полковник хақида.

Сухбтдошимга кўра, қирғиз полковнигининг отиб кетилганини эшитган  Ўшлик ўзбекларнинг қўпчилиги «Хақиқат қарор топди» дейишаяпти.

«Эрталабдан буён гаплашлаяпмиз Ўшдагилар билан. Танишларни хаммаси «Байрам бўлиб кетди» дейишяпти. Толкун Ўшдаги қирғиндан кейин ўзбекларни қамашда ва қийноққа солишда жонбозлик кўрсатган жиноятчи. У жуда хам қўп ўзбекларни қақшатди. Мана, ит ўлимини топди» дейди хозирда Россияда яшаётган Д.

«Толкунбек Шоноев қисқа давр ичида, оддий терговчиликдан, бўлим бошлиғи лавозимигача чиқибди. Унинг касбий махорати кучлимиди, дунёвий илмлардан хабари бормиди?», дейман сухбатдошимга.

«Қаёқда дейсиз… У ғирт саводсиз эди. Кўлидаги хужжатларни хижжалаб аранг ўқирди. Ёзган ёзувинику, айтмаса хам бўлади. У амални хам, юқоридагиларни хам сотиб олганди. Қирғизистон ички ишлар тизимида 4 йил ичида генерал бўлганлар бор. Агар тирик қолганида, 2 йилдан сўнг у хам генерал унвонини сотиб оларди. Улгурмади» деди ўшлик Д.

Хозирда Ўшдан хабар беришларича, қотиллик юзасидан текширувлар ва суриштирувлар бошланган, кўчаларда милициянинг махсус гурухларини кўриш мумкин. Гумондорларнинг фотороботлари тузилганлиги хақида хабарлар бор.

Ўшлик ўзбекларни эса яна хавотир чулғаяпти. Махаллий ўзбекларга нисбатан миллатчилик ва нафрат томир отган бу мамлакатда, қирғиз полковнигининг қотили қирғиз бўлиб чиқармиди, дейди улар надомат билан.

Воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.

Улуғбек Хайдаров,
(Канада)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi