Тошкентда яна ЎХҲ варақалари

Гулистон ва Қизил Шарқ мавзеларининг ўртасидаги автобус остановкасига келсак, унинг ҳамма ерига ҳатто ёнидаги столбага ҳам ЎХҲнинг ўтган ҳафтада эълон қилган янги варақаларини ёпиштириб кетишган экан.

Тошкентда яна ЎХҲ варақалари
71 views
14 January 2013 - 20:51

IMGA0011Бугун, 13 январ куни, Алгоритмдаги Гулистон мавзесига бир танишимизникига боргандим. Оғайнилар билан кечқурун Гулистон ва Қизил Шарқ мавзеларининг ўртасидаги автобус остановкасига келсак, унинг ҳамма ерига ҳатто ёнидаги столбага ҳам ЎХҲнинг ўтган ҳафтада эълон қилган янги варақаларини ёпиштириб кетишган экан. Мен соткамга расмга олиб олдим шулардан биттасини. Қоронғу эди, шуга варақадаги шеър унчалик кўринмаган. Шу расмни сизларга юборишга қарор қилдим.

Одам ўз ишининг самарасини кўрса яна-да ғайрати ошади. Шунинг учун Сизларнинг яқинда эълон қилган “Зулмга қарши етти кун” тадбирингиз самара бераётгани ҳақида хушхабар етказиш ниятида шундай қиляпман.

Ўзбекистонда мард одамлар бор экан, сизларнинг таклифингизга лаббай деб жавоб бериб, одамлар гавжум ерларга ёпиштириб кетишибди.

Раҳмат Сизларга.

(Сайтга келган хатлардан)