Тинчлик, деб нимани айтаяпсизлар?

ЎХҲ аъзолари Ўзбекистондаги бугунги халкнинг хақиқий ахволи ва уларга нисбатан И.А.К диктатураси томонидан бўлаётган нохақликлар, зулм ва тазйиқ ва таъқийблари хақида далилларга асосланган мақолалар ёзишса.

Тинчлик, деб нимани айтаяпсизлар?
75 views
15 January 2013 - 12:14

ЎХҲ аъзолари Ўзбекистондаги бугунги халкнинг хақиқий ахволи ва уларга нисбатан И.А.К диктатураси томонидан бўлаётган нохақликлар, зулм  ва тазйиқ ва таъқийблари хақида далилларга асосланган мақолалар ёзишса.

Баъзилар буларга нисбатан; – Намунча ношукурлик қилиб, нолийверасизлар, юртимиз тинч шунисига шукур қилсаларинчи..? дея норозлик билдиришмоқда.

Нима..? Бу ерда, яъни ЎХҲ сайтларида биронта инсон ўз тақдиридан нолияптими..? Ё биронтаси ўзининг шахсий муаммоларини ўртага ташлаб ҳаммани бошини қотиряптими..? Бу ерда кўтарилаётган муаммолар битта инсонники эмас, бутун бир бошлиқ ўзбек халқиники эканлигини унутманглар..!

Нахотки.., оддий халқнинг аҳволи яхшиланмай бир жойда қотиб қолганини тан олмасизлар.

Кошки Ўз тв сидаги гаплар хақиқат булсайкан., қайси каналга олсанг ерталабдан
кечкача фақат ютуқларимиз хақида гапиришади;

“Ўзбекистон кундан кунга гуллаб, яшнаб бормоқда” деб мақташади, камчиликларни
гапиришмайди, халқни қийналаётганини айтишмайди, худди бутун муаммолар Ўзбекистонда
аллақачон ечилиб бўлгандай.

Яна;- Юртимиз тинчку шунисигаям шукур қилсаларинчи..! деябсизлар.
Нима..? Бошқа давлатларда учинчи жаҳон уруши бошланиб,
бизда тинч эканми..? тинчлик, хотиржамлик дейилганда нимани назарда тутяпсизлар ўзи..?

Халқнинг хақини, миллий ва табиий бойлигини талон- тарож қилиб ўлиб қолмаслиги
учун бир бурда нон бериб яна миннат қилишларини айтяпсизларми тинчлик деб..?

Хусусий тадбиркорларни қўрқитиб, улардан ноқонуний пул ундириб давлат хисобига ўтказиб фирмасини банкрот холга келтириб. Шу тадбиркорнинг қўл остидаги ишчиларни ҳам ишсизлик гирдобига улоқтиришни айтяпсизларми тинчлик деб..?

Ёки илмли, зиёли хақиқатни кўзига тик боқадиган, мўмин мусулмонларга терорист, экстремист, ҳизбут, нурчи деган тамғани босиб қамаб,
қийнаб йўқ қилиб юборишларини айтяпсизларми тинчлик, хотиржамлик деб.

Кўзларимизни каттароқ очиб атрофга теран назар солайлик..! Бу ерда ҳеч ким
ношкурлик қилиб нолиётгани йўқ, аксинча зулм ва нохақликка қарши курашиб
адолат қарор топишини истаяпти, холос…

Пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в) айтмаганмилар; Бирор мункар яъни (ёмон) ишни кўрсангизлар, уни қўлларинг билан қайтаринлар (агар қўлларинг билан қайтаришга кучларинг етмаса) тилларинг билан қайтаринглар (тилларинг билан қайтаришга кучларинг етмаса) қалбларинг билан қайтаринглар, учинчиси иймоннинг энг зайифидир…, демаганмилар.

Демак халққа нисбатан ноҳақлик бўляптими, биз бунга рози бўлмаслигиз керак экан яъни (ҳеч бўлмаса уни қалбимиз билан ёмон кўришимиз керак экан).

Одноклассники.ру дан

Оддий халқнинг оддий фарзанд
Ўзбекистон