Баҳодир Ф. Мусаев: “Эртанги кун келишига ишонаман!”

Баҳодир Ф. Мусаев: “Эртанги кун келишига ишонаман!”
122 views
15 January 2013 - 14:16
b.musaev-1963-300x279

Баҳодир Ф. Мусаев, 1963 йил, Фарғона.

Дўстларим Муҳаммад Солиҳ ва Вячеслав Ахуновга мактуб

Бек, Вячеслав, aссалому алайкум!

Дўстларим, Сизларга бу маҳзун руҳда ёзаётганларимга жавоб беришларингиз албатта шарт эмас…
Вячеслав, айганча сен ИХ нинг оёқлари ингичка эканлигини айтганингда ҳақли экансан. Бу иддао худди тиббий хулоса каби тўғридир. Мен ҳам золимнинг энг камида оёғи қуриб бораётганини кўриб турибман. Ақлимга тинмасдан: наҳотки бу йил ҳам ҳеч нарса ўзгармай қолса, деган ўй фикр келмоқда…
Бек, Мен шундай кун тартиби ичида кутубхонамда “тасодифан” сенинг (“Луна в колодце”, Советский писатель”,1985) китобингга кўзим тушиб қолди.

У ерда 111 саҳифада шу сатрлар бор:

Бизга фалак ёрдам бермайди
Ёрдам бермас бизга бу Ер ҳам.
Бизга фалак ёрдам беради,
Ер ҳам ёрдам беражак албат –
Агар бир-биримизни севсак.

Сен деярли чорак аср олдин ёзган бу сартлар бугун айниқса долзарбдир. Масалан, мен бу сатрларни ўқир эканман, ўзимнинг кенг осмонни кўришимни, тезроқ баҳор, ёзнинг келишини истаётганимни сезаман.

Вячеслав, мен сен билан ўтказган суҳбатимизда (қаранг ” Вячеслав Ахунов -Замонавий Ўзбекистоннинг таниқли шахсияти”) бир пайтлар гуллаган боғларида болалигимиз ва ўсмирлигимиз ўтган Фарғонадаги « Жой-Дам» унута олмаслигингни эътироф қилгандинг.
У ерлаги гилос ва ўрик дарахтларининг гуллаши ҳақидаги хотиралар доимо менинг руҳимни иситган ва иситиб келмоқда…Бунинг устига бу таассуротлар бугунгни қора саҳналарга тўла кундалик ҳаётда ахмоқона фикрлардан қутулишимга ҳам ёрдам бермоқда…

Биз ёш бўлган у кунлар қанчалар узоқларда қолди..

Бек,
Бояги китобингдаги “Эртага” номли шеърингнинг мана шу сатрлари ҳам мени ҳаяжонлантирди. Ишон дўстим, аслида бу сатрлар бугун учун ёзилган. Мен бу сатрлар ёш авлодларнинг қалбида аск садо берадиган келажакнинг яқинлашаётганидан умидворман.

Ишонманки, янги эртанги кун албатта келади!

“Эртага шубҳасиз бахтли бўламиз
Бугун ўлмасак.
Эртага орзуни қувиб етамиз
Бугун чополсак
Эртага
Қувонч улашамиз ҳаммага
Агар уни бугун тополсак.
Шоир куйламайди ғамгин куйларни
Эртага”.
1976

Сизларни қучоқлаб қоламан. Омон бўлинглар!

Баҳодир Ф., Мусаев.
14.01. 2013 Тошкент. Тузель -2

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi