Шундай эканми?

Шундай эканми?
70 views
15 January 2013 - 14:48

Наҳотки,
Сизсиз ҳам қуёш
Отган бўлса..
Ой ботиб,
Ҳеч эринмасдан,
Ётоғига,
Ётган бўлса…

Наҳотки,
Ҳамма ўз жойида қолиб,
Сиз кўчиб кетдингиз.
Девордаги эски,
Ғишт каби..
Ёки ноўрин
Режаланмаган
Иш каби…

Шундай дўстим,
Минг йиллик карвон,
Мақсадига кетмоқда аён.
Ўзгарган нарса,
Унда сиз йўқсиз,
Ҳолингизга
Қолганча ҳайрон…

Намоз Нормўмин
15.01.2013