Ҳуқуқбонга тазйиқ давом этади

Қаршида ҳуқуқбон Гулшан Қораевага таҳдидлар тўхтамаяпти. Ўтган йилги суд-тергов можароларидан сўнг таҳдидларнинг янги тўлқини бошланиш арафасида.

Ҳуқуқбонга тазйиқ давом этади
97 views
17 January 2013 - 14:13

Қаршида ҳуқуқбон Гулшан Қораевага таҳдидлар тўхтамаяпти. Ўтган йилги суд-тергов можароларидан сўнг таҳдидларнинг янги тўлқини бошланиш арафасида. Яқинда, аниқроғи, 2013 йилнинг 16 январь куни Гулшан Қораева номидан ёзилган бир мақоланинг интернетда тарқалгани маҳаллий МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) ходимларининг ғазабини келтирибди.  Мақола http://uz.hrsu.org/archives/4957  “Наҳотки бу ватанда бирор ўзгариш қилиб бўлмаса?” деб номланади.

“Гоҳ-гоҳида ўйловга толаман! Наҳотки бу ватанда бирор ўзгариш қила
олмасак?  Бунинг учун нималар қилишимиз керак? Муаммоларимизга ечим
борми ўзи? Шундай саволлар бошимда гир-гир айланади. Куни-кеча
нафақахўрларнинг  жуда кўпчилиги нафақа пулларини сўрамай-нетмай,
уларнинг розилигисиз эл орасида “пластик карточка” номини олган банк
карталарига ўтказиб юборишаётганларини айтиб қолишди. Бу ҳолдан
ранжиган нафақахўрлар эса тинмай Қарши шаҳар ижтимоий таъминот бошқармасига арз-дод қилишга кетишаётганларини ҳам “дарду-ҳол” қилишади”, дея бошланади мазкур мақола.

Ўзбекистонда кечаётган жараёнлар ҳозирда қайноқ бир нуқтада турганини тушуниб олиш қийин эмас. Ислом Каримов ҳокимиятни қизи Гулнорага ўтказиши керак ва бир умрлик сенатор бўлиб олиб, ҳукмронликни тағин давом эттириши лозим. Айни кезларда кимлардир қандайдир чақириқлар билан чиқиб қолиши, ёки элни қийнаб турган муаммолардан сўз қотиши каримовчиларга мутлақо керак эмас!

Одамларнинг нафақа пулларини банк карточкаларига ўтказиб юборилишидан кўплар норози. Аслида бундай бўлмаслиги керак эди. Дунёнинг ҳар қандай мамлакатида банк карталари одатий ҳол ва унда кишилар ўзларига муаммо кўрмайди. Лекин Ўзбекистондачи? Электрон пулларни нақд пулга айлантириш зарурати туғиларкан, шундан ҳам ниманидир юлиб қолиш илинжида қарияларнинг нафақасига кўз тикаётганлар кам эмас. Бозор ҳам тезда янги ҳолатга мослашади ва аҳоли орасида норозилик кучаяди.

Халқ норозилигини газета ва телеканалларда эмас, “шивиш-шивир”ларда излаб кўриш керак. Айнан ўша “шивир-шивир”ларда одамлар ҳақ сўзни бир-бирларига, шунда ҳам ўзлари ишонган яқинлари ва дўстларига айта олишади. Бордию, “шивир-шивир”дан МХХ хабар топса, унда иштирок этганларнинг ҳаммаси жиноятчига айлантирилади.

“Бу норози гапларни эшитарканман, уйга қайтаётиб, калламга ўз-ўзидан фикрлар кела бошлайди, уйга етиб келганимдан сўнг, дарҳол компьютерга ўтираман-да, бармоқларим компьютер клавишлари узра юра бошлайди”, ёзади Гулшан Қораева ўз мақоласида.

МХХ Қашқадарё вилоят бошқармасига эса муаллифнинг айни мана бу сўзлари ёқмаган: “Талаб қилса бўлади, агар ҳамма бир ёқадан бош чиқарса! Кураш хаққоний  бошланса, дунёга хабар берадиган оммавий ахборот воситалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, мухолифат фаоллари ҳам бор! Ҳамма гап курашга чиқишда!”

Ўзбекистонда одамлар ўз ҳақлари учун ҳам кураша олмасликлари, доимо кимдир ҳақиқатни хориждан келтириб беришини кутиб яшашга интилиши кузатилади. Албатта МХХ бу каби мақолага индамай қўйиши ҳам мумкин эди, лекин начора, 2015 йилда Ўзбекистонда ҳукумат раҳбари алмашиши керак. Ҳокимият тизгинини Гулнора Каримова олиши лозим. Диктатор ота учун ўзга йўл йўқ ва у бор маҳоратини ишга солиб бўлса-да, ҳокимиятни қизига топширади. Фақат Гулнора Каримованинг халқаро обрўси ер билан яксон. Мана шу масала ҳам ўз ечимини топиши керакдай. Фақат қандай қилиб? Боз устига кимдир халқнинг ўзи ўз ҳуқуқини талаб қилиши керак деб турса.

17 январь куни МХХ нинг ўзини таништирмаган бир ходими Гулшан Қораевага телефон қилиб, у билан гаплашиб олишини айтгани ҳақида хабар келди. Режим хизматкори унинг 16 январь кунида эълон қилган мақоласидан норози бўлганлигини ҳам келтириб ўтган. Демак, таъқиб давом этади.

ЎХҲ Матбуот маркази

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi