Куннинг муҳим хабарлари

Куннинг муҳим хабарлари
50 views
17 January 2013 - 14:33

Тожикистонда “Фейсбок” ёпиб қўйилди

Ўрта Осиё диктаторларининг матбуот эркинлигидан ўтдан қўрққандек қўрқишлари маълум. Шунинг учун улар эркин матуботни бўғишни ўзларининг асосий вазифаси, деб биладилар. Ўзбекистонда интернетнинг фожеавий аҳволини ҳамма билади. Бу ерда мухолиф сайтлар у ёқда турсин, ҳаммага бир хил бўлган сайтларга кириш ҳам муаммо ҳисобланади. Масалан, дунё бўйича энг машҳур ижтимоий тармоқ ҳисобланган “Фейсбок” Ўзбекистонда ёпиқ. Энди бу ижтимоий тармоқга Тожикистонда ҳам кириб бўлмайди, дейилади тегишли (centrasia.ru) хабарда…

Террористларнинг жасадлари Туркияга келтирилди

Ўтган ҳафта Франциянинг пойтахтида Туркиянинг жанубий шарқий минтақаларида курд исёнчилари олиб бораётган террористик урушни моддий ва идеологик жиҳатдан қўллаб келган уч террорчи ўлдирилган эди. Парижда содир бўлган бу жиноятнинг фаоллари (яъни террористларни ўлдирганлар) ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Ушбу уч террорчининг жасади чоршанба куни Туркияга келтирилди. Курд исёнчилари ўз сафдошларининг жаноза маросимларини ҳам пропаганда намойишига айлантиришни режалаётгани экан (cumhuriyet.com.tr)…

АҚШ Ўрта Осиёда янги ҳарбий базалар очиши мумкин

Бу ҳақда Қирғизистонга келган АҚШ ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Роберт Блейк маълумот берган. Унинг айтишича, бундай ҳарбий базаларнинг очилиши АҚШнинг Афғонистонда қоладиган ҳарбийларининг сонига боғлиқ экан. 2013 йилда АФШ Афғонистондан 70000 аскарини олиб кетишни режалаштирган. Бу мамлакатда қоладиган АҚШ аскарларининг сони эса тахминан 3-15 мингдан иборат бўлади (centrasia.ru)

Обама Нетаняхуни ёмон кўрар экан

Тегишли хабарда айтилишича (haber7.com) АҚШ Президенти Обама Исроил Бош Вазири Нетаняху олиб бораётган сиёсатни маъқулламайди. Олдин ҳам Обама Франциянинг эски Президенти Саркозига шикоят қилиб Исроил Бош Вазирини “ёлғончи”, деганди. Бу хабарда айтилишича Обама Исроил Бош Вазири ўз сиёсати билан давлатини ёлғизлатиб қўймоқда, деган. Обама ушбу фикрларини Исроилда парламент сайловлари ўтказилишидан бир ҳафта олдин айтган..

ЎХҲ Ахборот Маркази
17.01.2013 йил.