Яхшилик деворига ғишт ташиш

Бу деворга ғишт ташишнинг шарти “ғиштни” қўлларингда тутаркан, на девор эгасини, на да деворни, на да ташилган ғишт учун бериладиган, айтиладиган миннатдорчиликни тушунишдир… Ғишт ташиётган киши буларни тушунмаслиги керак… Ниятида, ақлида, шуурида, руҳида, қалбида Аллоҳ ризоси бўлиши керак ғишт ташувчининг… Фақатгина Аллоҳ таолонинг ризосига эришиш.

Яхшилик деворига ғишт ташиш
34 views
18 January 2013 - 10:13

Яхшилик деворига ғишт ташиш…

images

Бу “деворга” ғишт ташиш кишининг яхшиликга ўз ҳиссасини қўшишидир…

Бу деворга ғишт ташишнинг шарти “ғиштни” қўлларингда тутаркан, на девор эгасини, на да деворни, на да ташилган ғишт учун бериладиган, айтиладиган миннатдорчиликни тушунишдир… Ғишт ташиётган киши буларни тушунмаслиги керак… Ниятида, ақлида, шуурида, руҳида, қалбида Аллоҳ ризоси бўлиши керак ғишт ташувчининг… Фақатгина Аллоҳ таолонинг ризосига эришиш…

Яхшилик деворига ғишт ташийдиган кишининг кўз ўнгига аввало Мадинага ҳижрат қилингандан кейин мусулмонлар иншо қилган илк мажсидга ғишт ташиётган Муҳаммад (сав)нинг муборак қўллари келиши керак…

Ҳар биримиз ҳар куни яхшилик деворига энг камида битта ғишт ташишимиз керак…Шунда яхшилик “девори” тезда улғаяди…

Шу ният билан ғишт ташишга уриндим кеча ва бугун…

“Озодлик”да ўзбек зиёлиларининг Сох воқеаларидан хабарсиз эканлигини ўқидим ва шундай изоҳ ёздим бу мақолага:

“Ўзбек зиёлилари ўзбек халқи қаршисида маънавий қарздордилар. Уларнинг кўпчилиги Каримов диктатурасига жуда осон таслим бўлдилар…”

Дўстларимиз Қудрат ва Шуҳрат Бобожновлар Фейсбокга Омон Матжоннинг Ўзбекистондаги моддий ва маънавий фожеавий аҳволдан шикоят руҳидаги шеърини қўйишган экан. Бу “материалга” ҳам, ғишт ташиш ўрнида, шундай шарҳлар ёздим:

Инсон нима дейишини ҳам билмайди…Нима эккан бўлсанг шуни ўрасан дейишадику..Омон Матчон ўзи эккан, энг камида биров эккану ўзи сув ташиб турган чангалакзор ҳақида шеър ёзганмикин…Энди эса бу чангалакзордан шикоят қилаяпти…Ҳақиқатан ҳам нима дейишимни билмайман мен..

Бу шеърни тавба, надомат шеъри, дея ҳам баҳолаш мумкин…Унда муаллиф бу руҳ ҳолини амалий ишлар билан тасдиқлаши керак бўлади…яъни диктатурага қарши бирон фаолият ўртага қўйиши керак бўлади…

Ҳа эсладим Омон Матжоннинг зулмга сув ташиганини…Ислом пошшо яшасин деганмиди Ўзбекистон халқ шоири унвонини олиш учун..

Албатта хато ва гуноҳ қилганлар, буларнинг бадали сифатида яхшилик деворига бир икки ғишт ташишлари керак бўлади..

Шоир эмасману яна шеър ёздим бу кунларда:

Наҳотки,
Ҳамма ўз жойида қолиб,
Сиз кўчиб кетдингиз.
Девордаги эски,
Ғишт каби..
Ёки ноўрин
Режаланмаган
Иш каби…

Ниятим девордан бир ғишт тушган бўлса унинг ўрнини тўлдириш эди…

Ҳар куни (ҳозирги кунда ҳамма шундай қилса керак) эрталабдан интернет саёҳатига бошлайман. Сайтларда бирида катта ҳарфлар билан “БИЗ МУҲАММАД СОЛИҲ ТАРАФДОРИ ЭДИК” номли мақолани кўрдим ва ўқидим. Гапнинг қисқаси бу ЎХҲ ва унинг раҳбарининг фаолиятига бағишланган. Унда ҳаракатимиз бошлатган “Зулмга қарши 7 кун” сафарбарлиги ҳақида гап кетади. Гуё биз Жиззахда ҳам зулмга қарши варақа тарқтадик, дея ёлғон гапирган эмишмиз..Бу бизнинг навбатдаги ёлғонимиз экан. Яъни, ЎХҲ нинг қилган иши, айтган гапи барчаси ёлғон…Мен бундай мақолалар муаллифлари А. Мамарасулов ва Шокир Саъдуллаевларга шуни тавсия қилган бўлардим:

Сизлар Каримов диктатурасига қарши бир халқ ҳаракати тузсангизлар. Бу ҳалқ ҳаракати ЎХҲ дан минга марта яхши ва кучли бўлса..Бу ҳаракат Ўзбекистонга эркинлик ва адолат келтиришда етакчи ҳаракат бўлса…Ҳамма бўлмаса ҳам кўпчилик сизларнинг ҳаракатларингизни қўллаб қувватласа ва бунинг натижасида Ўзбекистонда Яхшилик ва Адолат тантаъна қилса…Сизларни бундай ҳаракат тузиш ўрнига, яъни яхшилик деворига тош ташиш ўрнига,  яхшиликлари ва камчиликлари билан ўзбек халқи ва мухолифати ичида ҳақиқий маънода сиёсий ҳаракат бўлган ЎХҲ ва унинг таниқли раҳбарига тош отишга ундаётган нарса нима? Бу билан сизлар қайси “Яхшилик” деворига тош ташияпсизлар? Муҳаммад Солиҳга келадиган бўлсак, унинг Ислом Каримов зулмига қарши адолат деворини қуриш, халқимизнинг эътиқодини, илм муърифатини, обрўсини, шон шарафини ҳимоя қилиш учун ҳар куни бир “ғишт” ташишга уринаётганига камина гувоҳдир… ЎҲҲнинг “Зулмга қарши” варақалари Ўзбекистонда тарқалди ва тарқалмоқда. Бунга бизнинг ашёвий ва ҳужжатли далилларимиз бор. Бизга бу ҳақда хабар юбораётганлар оддий ватандошларимиздир..Улар Ўзбекистоннинг тезроқ диктатор Каримов зулмидан қутулишини истайдилар…Бу йўлда ҳаётларини таҳликага отиб, бизнинг варақаларимизни тарқатмоқдалар. Яъни, улардан ҳар бири “Яхшилик” деворига ўз ғиштини ташиб келмоқда…

Бу Жума кунини шундай “ғишт” ташишлар билан бошладим. Иншаллоҳ, яхшиликка бўлгандир…Иншаллоҳ, ниятим ва уринишим бўшга кетмагандир. Жумангиз муборак бўлсин, дўтсларим. Аллоҳ таоло ибодатларингизни, қилаётган яхшиликларингизни қабул қилсин! Омин!

Намоз Нормўмин
18 январ, 2013 йил.