Эрдўғон ва Линкольн

Албатта Туркиянинг ҳозирги Бош Вазири Эрдўғон билан АҚШнинг собиқ Президенти Линкольнни мутлақ равишда қиёслаб бўлмайди.

Эрдўғон ва Линкольн
14 views
21 January 2013 - 10:40

indir (13)Албатта Туркиянинг ҳозирги Бош Вазири Эрдўғон билан АҚШнинг собиқ Президенти Линкольнни мутлақ равишда қиёслаб бўлмайди. Гап фақат уларнинг турли замонларнинг сиёсатчиси бўлганлигида эмас. Истанбулда чиқадиган “Радикал” (radikal.com.tr) газетасининг ёзувчиси Навзат Челикга (Nevzat Çelik) кўра эса бу икки сиёсатчини бир бирига ўхшатиш мумкин экан. Бунинг сабаби бу икки сиёсатчи ўз давлатидаги фуқаролар урушига барҳам бериб, эркин жамият пойдеворларини отганганликларида, дейди ушбу мақоласида ёзувчи…

Зоҳиран қараганда бу тасбит тўғрига ўхшаб кўринади. Абрахам Линкольн 19 асрда АҚШни қамраб олган фуқаролар урушига барҳам бериб, бу давлатдаги ҳозирги сиёсий тизимнинг мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнаганди. Худди шундай Туркия Бош Вазири Эрдўғон ҳам ҳозирги кунда ўз мамлакатининг жанубий шарқида курд миллатчилари бошлатган исённи бостириш ёки уни музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун катта ғайрат сарф қилмоқда.

Навзат Челикнинг (Nevzat Çelik) мақоласида хусусан шундай дейилади:

“Lincoln ile Erdoğan farklı yüzyıllarda ve şartlarda ülkelerine başkanlık etmiş olsalar da her ikisinin yüzleşmiş olduğu sorunlar çok farklı gözükmüyor. Karizma ve hitabet sanatında Lincoln’den geri kalmayan Erdoğan uzlaşmacı lider potansiyelini kullanarak ülkesini süper güçler ligine koyabilir. Türkiye’nin kalkınması için son on yıldır Erdoğan önderliğinde AK parti azımsanmayacak adımlar attı. Ama Türkiye artık bir yol ayrımında; ya dünyadaki büyük devletler kategorisine girecek ya da eskisi gibi baskıcı ulusalcı-laik dogmalarının kurbanı olup Ortadoğu tipi bir devlet olmaya devam edecek. Bu yol ayrımında en önemli kilit unsur Kürt sorunu. Erdoğan bu kangren olmuş ve Turkiye’nin gelecekte süper devlet olmasına engel teşkil eden sorunu Lincoln gibi adalet ve uzlaşmacı politikalarla çözebilir. Marjinal unsurlar hariç, bu sorunu Erdoğan’ın çözebileceği umudu herkes tarafından dillendiriliyor. Evet, Amerika’nın Lincoln’u varsa Türkiye’nin gelecek kuşaklar için neden bir Erdoğan’ı olmasın…”

Линкольн ва Эрдўғон турли асрларда ўз мамлакатларини бошқарган бўлсаларда, бу икки лидер дуч келган муаммолар айнидир. Харизма (сиёсий машҳурлик) ва нутқ маҳоратида Линкольндан қолишмайдиган Эрдўғон ўзининг муросавий сиёсати билан мамлакатини дунёнинг лидер давлатлари даражасига олиб чиқиши мумкин. Охирги ўн йилда Туркиянинг тараққиёти учун Эрдўғоннинг партияси ниҳоятда муҳим қадамлар ташлади. Аммо энди Туркия бир чорраҳада турибди: Мамлакатимиз дунёдаки буюк давлатлар даражасига кўтарилади ёки бўлмаса яқин тарихда бўлгани каби миллиятчи секуляр догмаларнинг қурбонига айланиб, Ўрта Шарққа хос бир давлат шаклида қолади. Бу чорраҳада энг муҳим унсур Курд масаласидир. Эрдўғон бу гангренага айланган ва Туркиянинг келажакда супер давлат бўлишига тўсиқ бўлаётган муаммони Линкольн каби адолат ва муросавий сиёсат билан ҳал қилиши мумкин. Кичкина сиёсий гуруҳлар истисно қилинганда, бу муаммони Эрдўғоннинг ҳал қилиш умиди ҳамма талаффуз этилмоқда. Ҳа, Американинг ўз Линкольни бўлган бўлса, Туркиянинг келажак авлодлари учун нега бир Эрдўғони бўлмасин…”

Сўз бошида Бош Вазир Эрдўғонни АҚШ собиқ Президентига унчалик ҳам қиёслаб бўлмаслигини айтгандик. Чунки биринчидан Эрдўғон мусулмон сиёсатчидир, иккинчидан 19 асрда АҚШда содир бўлган фуқаролар уруши билан Туркияда 20 йилга яқин давом этиб келаётган курд исёнининг моҳияти ҳам бир бирига ўхшамайди. Америка тарихидаги бу фуқаролар уруши ҳақиқий маънода фуқаролар уруши эди ва у АҚШнинг ички сиёсатининг натижаси эди. Туркиядаги курд исёни эса сохта фуқаролар урушидир, яъни у мамлакат аҳолосининг бир бирини қирғин қилиши эмас, аслида ташқи кучларнинг Туркияни парчалашни мақсад қилиб олган сиёсий ва ҳарбий ўйинларининг натижасидир. Яъни, Онадўли инсони учун миллатчилик ва секуларзм “импорт” қилинган “қадриятлардир”. Ўзларини курд исёнчилари деб айтаётган “террорчилар” эса мана шу импорт қадриятларни еб заҳарланган тўдалардир…

Абдурраҳмон Муҳаммад
21 январь 2013