Тошкент кўчаларида ЎХҲнинг зулмга қарши варақалари тарқалмоқда

Тошкентдаги мухбирларимизнинг хабар қилишларича, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати томонидан ўтказилаётган “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтада тақдим қилинаётган варақачалар пойтахт кўчаларида тарқалмоқда.

Тошкент кўчаларида ЎХҲнинг зулмга қарши варақалари тарқалмоқда
22 views
21 January 2013 - 11:17

1Тошкентдаги мухбирларимизнинг хабар қилишларича, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати томонидан ўтказилаётган “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтада тақдим қилинаётган варақачалар пойтахт кўчаларида тарқалмоқда. Бугун, 2013 йил 21 январь кунигача олинган хабарларга кўра, ЎХҲнинг зулмга қарши варақалари Тошкентнинг Сирғали, Чилонзор, Миробод, Ҳамза ва Олмазор туманларидаги симёғочларга ва автобус бекатларининг устунларига ёпиштириб кетилган.

Rasm 2Ушбу хабарларга илова қилинган фотосуратларда Ҳамза метро бекатига тушаверишдаги симёғочга (бошқа маиший эълонлар қаторида), Бунёдкор (собиқ Халқлар Дўстлиги) шоҳ кўчасидаги автобус бекати устунига, Миробод туманидаги бекатларга ва бошқа бир қатор жойларга ёпиштириб кетилган “Зулм ҳам қилманг, зулмга рози ҳам бўлманг” ҳадиси шариф битилган варақачалар акс этган.

Бир фотосуратда эса Сирғали туманидаги бекатларнинг бирида ғижимлаб ерга ташланган варақача расмга олинган. Мухбирларимизнинг таҳминича, ЎХҲнинг “Зулмга қарши 7 кун” тадбирида иштирок этаётган фуқаролар томонидан ёпиштириб кетилган варақачалар номаълум одамлар томонидан ғижимланиб, ерга улоқтирилган кўринади.

RASM 1“Балки бу ишни органларда ёки ҳукумат идораларида ишлайдиган кишилар қилгандир, балки Каримов режимига ихлоси баланд бошқа фуқаролар қилгандир. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бундай хунук ҳолатлар (йиртиб, ерга улоқтирилган варақачалар) жуда кам кўзга ташланмоқда: бекатларнинг устунларига ёпиштирилган варақалар жуда кўп”, – дейилади мухбирларимизнинг маълумотларида.

3Нима бўлган тақдирдам ҳам, ушбу хабарлар ва фотосуратлар ЎХҲ томонидан эълон қилинган “Зулмга қарши 7 кун” тадбирида ўзбекистонликлар иштирок қилаётган далолат беради. Баъзи жойларда ЎХҲ варақачаларининг йиртиб, ерга улоқтирилаётганлиги эса, Ҳаракатнинг яқинда эълон қилган тадбири амалий натижа бера бошлаганлигидан Каримов ҳукумати ҳам хабар топиб, унинг натижалари билан ўзича кураша бошлаганининг исботидир.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати