Қозоғистон яна бир ўзбек қочқинини Ўзбекистонга бериб юбораяпти.

Хайрулло Турсунов 9 ойдан бери Ақтўбе шаҳар вақтинчалик тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Қозоғистон яна бир ўзбек қочқинини Ўзбекистонга бериб юбораяпти.
148 views
21 January 2013 - 16:08

Қозоғистон яна бир ўзбек қочқинини Ўзбекистонга бериб юбораяпти. Хайрулла Турсуновни Ўзбекистонда мамлакат конституциявий тузумига тажовузда ва яна Қозоғистон ҳудудида яширин жамоа тузганликда айблашаяпти. Қозоғистонда жиноят содир этганларни Қозоғистон қонунлари бўйича жавобгар қилиниши керак эмасми? Аслида бу ўзбек мусулмонига нисбатан туҳмат ва таъқибдан бошқа нарса эмас. Ўзбек мусулмонлари жим! Уни қутқазиб қолишга ҳам уринишмади. Ҳаттоки адвокатга тўланиши керак бўлган 500 доллар маблағни йиғиб беришни ҳам исташмаганди. Уни ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоева берган экан. Мусулмонлар, қани сизнинг биродарингизга ғамхўрлигингиз? Қани сизнинг Олооҳ йўлидаги иттифоқингиз? Динингиз нотўғрими, ёки сизнинг қалбингиз? Яна бир инсон Каримов режимининг қатағон машинаси ичига юборилаяпти ва у ҳам кўпгина бошқа мусулмонлар сингари қийноқлар остида жон беради. Ўзбек “мусулмонлари”! Сизнинг Европадаги ҳузур ҳаловатингиз харом!

Қозоғистон: маҳкама ўзбек қочқинини Ўзбекистонга топширишга қарор қилди

Қозоғистон маҳкамаси бошпана изловчи Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга бериб юбориш ҳақида ҳукм чиқарди.

121022125559_kazakh_prison_304x171_bbc_nocreditХайрулло Турсунов 9 ойдан бери Ақтўбе шаҳар вақтинчалик тергов изоляторида ушлаб турилибди.

У Ўзбекистонда конституцион тузумга тажовуз қилиш ва диний экстремистик ташкилотларга аъзоликда айбланмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Турсуновни Ўзбекистонда қийноқлар тутилиши ва адолатсизликка дучор бўлишидан хавотир билдирмоқда.

Ақтўбе вилоят маҳкамаси Қозоғистон Бош прокуратураси томонидан чиқарилган Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қароририни ўз кучида қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди.

“Маҳкамада таржимон, прокурор, адвокат ва Турсуновнинг ўзи иштирок этди. Биз Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга бериб юбормасликни ва у истаган давлатига чиқиб кетиши учун суд залидан озод қилишни сўрадик. Бироқ ҳакам Нуриля Сатибалдина уни Ўзбекистонга бериб юбориш ҳақида қарор чиқарди”, – дейди адвокат Кенес Жусупов.

Адвокатганинг илова қилишича, Қозоғистон қонунчилиги бўйича, экстрадиция масалаларида вилоят маҳкамаси энг сўнгги инстанция ҳисобланади.

Турсунов ҳимоясида фаол иштирок этган ва адвокатга маблағ ажратган “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўтабар Тожибоева Қозоғистон маҳкамасининг ушбу қароридан афсусда эканини айтди.

“Қозоғистон БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзо бўлишига қарамасдан, яна бир қочқинни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга қарор чиқарди. Бу жуда ҳам ачинарли ҳолат”, – деди Мўътабар Тожибоева.

Ҳуқуқбонга кўра, инсон ҳуқуқлари мунтазам бузилувчи Ўзбекистонга Қозоғистон 2011 йили 29 қочқинни бериб юборган эди.

Аммо ушбу адолатсиз ечимга қарамасдан Қозоғистон БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо ўлароқ сайланди.

2011 йили эса Оврўпада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислик қилди.

“Бундан шу нарса англашилаяптики, Ўзбекистондаги репрессив режим олдида иложсиз қолаётган инсонларнинг тақдири масаласи, Европа Иттифоқи, ОХҲТ, БМТ ҳам кўз юмаётганга ўхшаб туйилаяпти”, – дейди Мўътабар Тожибоева.

“Ўтюраклар клуби” ушбу эътиборсизликка қарамасдан, БМТнинг Қийноқлар Қўмитасига Турсунов номидан уни экстрадиция қилмасликларини сўраб, шикоят хати тайёрлаган.

“Бугун Турсунов Хайруллонинг Ўзбекистонга экстрадиция қилинишга қаршилик билдириш мақсади-да, БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига Турсунов Хайруллонинг индивидуал шикоятини ёзиб тайёрладик. Тўғрисини айтадиган бўлсам, Турсунов Хайрулло Ўзбекистонга бериб юборилишига тўсқинлик қила оладиган куч борлигига мен ишонмайман. Лекин шундай бўлса ҳам, инсон бор умид билан ҳаракатни қилавериши керак. Шунинг учун Турсунов иши бўйича ҳаракатни давом эттираверамиз”, – дейди Мўътабар Тожибоева.

Хайрулло Турсунов муқаддам Ўзбекистонда судланган, аммо 2005 йилнинг феврал ойида умумий авфга илиниб озодликка чиққан.

Бироқ 2009 йилнинг август ойида маҳкама қарори билан қисқа муддатга ҳибсга олинган, ўша вақти уни ҳибсда ушлаб турган МХХ ходимлари қийноқлар қўллаб, ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулла Жалиловни топиб беришни талаб қилишган.

Турсунов 2009 йили ҳибсдан чиқиши билан Россияга қочиб кетади. Кейинчалик Ўзбекистондан қочиб чиқишга мажбур бўлган турмуш ўртоғи Нодира Бўриева ва болаларининг олдига Олма ота шаҳрига келиб БМТдан қочқинлик мақоми сўрайди.

Ўзбекистон унга нисбатан мамлакатда экстремистик-террористик гуруҳ дея тан олинган Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзолик ва Қозоғистон ҳудудида жиноий тил бириктириб, диний жамоа тузишда айблаган.

bbc.co.uk/uzbek

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi