Сиёсий абсурд: Ўзбекистондаги мухолиф партиялар ҳукуматга эмас, бир-бирига мухолиф

Сиёсий абсурд: Ўзбекистондаги мухолиф партиялар ҳукуматга эмас, бир-бирига мухолиф
70 views
22 January 2013 - 12:20

Ўзбекистон учун камёб бўлган сиёсий партиялар ўртасидаги мунозара партияларнинг жорий ҳукуматга эмас, балки аксинча мухолиф партиялар бир-бирига мухолиф эканини намойиш қилади.

Ноябрь ойи мобайнида маҳаллий матбуот ҳамда Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (Коммунистик партиянинг қолдиғи – ЎХДП) ва Либерал-демократик блок (Каримов тамсил этган партия – ЎзЛиДЕП) расмий нашрлари саҳифаларида икки сиёсий куч вакиллари ўртасида “кураш” авж олди.

Электоратининг асосини бизнесменлар ва тадбиркорлар ташкил қилган центристик партия бўлмиш ЎзЛиДЕП парламентдаги ўз рақибларини “мамлакат учун оғриқли бўлган ижтимоий адолат мавзусини кўтарган ҳолда сиёсий капитал ишлаб олиш”га уринишда айблаб чиқди. Ижтимоий адолат учун курашиши кутилган сиёсий партиянинг ижтимоий адолат мавзусини кўтарган рақибини айблаши фақат бугунги Ўзбекистон сиёсий саҳнасида юз берадиган спектакльдир.

Ўзбекистон Коммунистик партияси асосида тузилган ҳамда электорати бюджет соҳаси ходимлари ва аҳолининг заиф қатламлари вакилларидан иборат бўлган ЎХДП эса ўз рақибларини иқтисодий ислоҳотларни тезлатишга уриниш ва ҳаддан ортиқ “либераллик” учун танқид қилдилар. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни тезлатиш нормал сиёсий талаб саналса-да, Ўзбекистондаги “ўзига хос ва ўзига мос” сиёсий партиялар тарафидан танқид қилинади.

Тошкентлик мустақил сиёсатшунос Баҳодир Сафоев парламент ичидаги бу каби тортишувлар унинг мустақиллигини ва бу ерда баҳс майдони борлиги манзарасини пайдо этиш учун керак, деб ҳисоблайди.

“Бу томоша энг аввало ғарблик кузатувчи эътиборига йўналтирилган, бизнинг парламентда шиддатли сиёсий кураш бораяпти ва биз демократик ислоҳотларни чуқурлаштираяпмиз, дегандек. Бундан ташқари, партиялар ҳеч бўлмаганда вақти-вақти билан ўзининг борлиги ҳақида эслатиб туриши керак, чунки партиявий ташкилотлар моҳиятан мамлакатнинг реал сиёсий ҳаётидан қарийб ўчириб ташланган”, – дейди Сафоев.

Сирдарёлик медиашарҳловчи жамоатчилик партиялар ўртасида бўлган курашга қизиқмаслиги, сиёсий партиялар фаолияти эса ҳеч қанақа муносабат уйғотмаётганини айтди. “Чинакам мухолифат йўқ, сунъий нарсаларнинг эса ҳаммаси фақат нафрат уйғотади, шунинг учун ҳам ҳамма бунинг спектакль эканини билади”, – дейди у.

ЎХҲ хабар маркази