“Ҳушёрлик”

Мен сизларни бугунги кунда хушёрликка чақирмокчиман. Зеро, ҳушёрлик олдинда турган фавқулотда юз берадиган ҳодисаларнинг олдини олади, Инша Аллоҳ.

“Ҳушёрлик”
75 views
22 January 2013 - 14:20

Азиз ватандошлар..! Азиз ўзбек халқи..!

Мен сизларни бугунги кунда хушёрликка чақирмокчиман. Зеро, ҳушёрлик олдинда турган фавқулотда юз берадиган ҳодисаларнинг олдини олади, Инша Аллоҳ.

Золим диктатуранинг тўсиқларни, халққа келтираётган қийнчиликларини, хар-хил
фитналарни, телевидениеда тинимсиз узатилаётган бўхтон ва пропагандасига ишонмай атрофга ҳушёр ва теран назар билан боқиб, бу ходисаларга тайёр туришларингни сўрайман.

Чунки бугунги ҳукумат бузуқ нафсини қондириш ва ҳокимиятни қўлдан бой бермаслик йўлида оддий халқни ахволи уларни хеч ҳам қизиқтирмаслиги аниқ.

Эй..! Ўзбек халқи.., ғафлат уйқусидан уйғониш вақти келди. Эй..! диндошлар..,
динимизни ва ор-номусимизни ҳимоя этиш вақти келди… Эй.! Азиз халқим хақ-хуқуқимизни талаб қиладиган, зулмга карши курашадиган вакт келди… Уйғонинглар..!

Ақл ўргатиб айтар бугун ким-кимгадир..,
Барча одам сукутдадир, жим-жимдадир..,
Ўз уйингда тинч яшасанг мазза ҳар кун..,
Муҳожиру қувилганга аза ҳар кун…

“Бахтинг” шулдир сен ҳаммадан кейин юрсанг..,
Қадамингни аста босиб -хўп.!!! деб турсанг..,
Бахт изласанг йуқ қил ёмон эҳтиросинг..!
Ишга солгин ғазабингу эҳтиросинг..!

Анашунда топарсан сен бахт қушингни..,
Хушёр бўлгин йўқотмагин эс-ҳушингни..!
— Бул сўзларга жавоб шулки, бу ҳаётмас..,
Тирик инсон сен айтгандай музлаб ётмас..,

Хаёт деган машаққатдир сўнгра роҳат..,
Сенга колса ўлик уйқу истирохат..,
Тирик инсон дину юртга бўлур қалқон..,
Ҳур кишилар душманларни қилар талқон..,

Билгил.!!! Мағлуб косасидан оқар йиринг..,
Буйин эгма химоя эт ватан еринг..!
Таслим бўлма майли кетсин йўғу боринг..!
Лек кетмасин дину иймон, номус оринг..!

Оддий халкнинг оддий фарзанди

(http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati)