Барибир буюрмади: Швеция суди Г.Каримованинг 276 миллион долларини музлатишга буйруқ берди

Швециянинг Teliasonera телеком ширкати фаолиятини текшираётган Стокгольм маҳкамаси Гулноар Каримовага яқин шахсларга тегишли ва расман Гибралтарда жойлашган Takilant ширкатининг 1,8 миллиард швед крона (276 миллион доллар) миқдоридаги маблағини музлатиш ҳақида буйруқ берди.

Барибир буюрмади: Швеция суди Г.Каримованинг 276 миллион долларини музлатишга буйруқ берди
17 views
22 January 2013 - 17:23

oymamaШвециянинг Teliasonera телеком ширкати фаолиятини текшираётган Стокгольм маҳкамаси Гулноар Каримовага яқин шахсларга тегишли ва расман Гибралтарда жойлашган Takilant ширкатининг 1,8 миллиард швед крона (276 миллион доллар) миқдоридаги маблағини музлатиш ҳақида буйруқ берди.

Швеция прокуратураси Ўзбекистондаги Ucell нинг эгаси бўлган TeliaSonera ни ўзбек лицензияси учун Takilant тимсолида Гулнора Каримовага яқин шахсларга пора беришда айблайди ва 2012 йил октябрида маҳкама Takilant ширкатининг 30 миллион долларга тенг маблағини музлатиш ҳақида қарор чиқарганди.

TeliaSonerа 2007 йил июл ойида Ўзбекистондаги Coscom уяли алоқа оператори улушларининг 74 фоизини қарийб ярим миллиард АҚШ долларига сотиб олган эди. Кейинчалик Ucell дея номи ўзгартирилган ширкатнинг 26 фоизига эгалик қилган Takilant Ltd. ширкати яна 20 фоизлик улушни 2010 йилда 320 миллион АҚШ долларига сотган.

Ўтган йил охирида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Швеция Ташқи ишлар вазирлигига нота йўллаб, тергов тафсилотларининг матбуотга сизаётганидан норозилик билдирган.

Катта қисми Швеция ва Финляндия ҳукуматларига тегишли TeliaSonera ширкати Ўзбекистон телекоммуникацион бозорига кириш учун президент Ислом Каримовга яқин шахслар, хусусан Гулнора Каримовага 320 миллион доллар пора берганига оид айбловлар илк бор ўтган йилнинг сентябр ойида Швеция жамоатчилик телевидениеси намойиш қилган  “TeliaSonera – ўзбек иши”  ва “TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи” номли ҳужжатли филмларда илгари сурилди.

Гулнора Каримованинг ўзи ҳозирга қадар Швециядаги текширувлар борасида бирор гап очилай олганича йўқ.

ЎХҲ хабар маркази