Жириновскийнинг иддаолари Каримовга қаратилмаганми?

Яқинда Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) раҳбари Владимир Жириновский Давлат Думасида қилган нутқида ва бир қатор маҳаллий ахборот воситаларига берган интервьюларида:

Жириновскийнинг иддаолари Каримовга қаратилмаганми?
318 views
23 January 2013 - 11:53

indir (16)Яқинда Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) раҳбари Владимир Жириновский Давлат Думасида қилган нутқида ва бир қатор маҳаллий ахборот воситаларига берган интервьюларида: “Россия Марказий Осиёни қўлдан бой бермайди. Биз бу минтақага қайтишимиз керак”, – деган фикрларни бот-бот такрорлади. Ҳамма жойда фақат шу фикр, шу гап. Нега энди Жириновский шу фикрда “ботиб” қолмоқда? Наҳотки, “Жирик”нинг миясидаги “пластинкаси” бир жойда қотиб қолган бўлса?

Владимир Жириновский марҳум Ельцин пайтлариданоқ Россия ҳукумати қўлидаги “гапирадиган қўғирчоқ” эканини, рус президентлари ўзларининг хорижлик ҳамкасбларига дипломатик мақоми туфайли ошкора айта олмаган гапларни ана шу “гапирадиган қўғирчоқ” орқали етказишини ҳисобга олсак, “Жирик”нинг сўнгги нутқлари аслида кимга қаратилганини пайқаш қийин эмас.

Менимча, ЛДПР раҳбарининг “Биз Марказий Осиёга қайтамиз”, – деган гаплари Владимир Путин бошчилигидаги Россия сиёсий раҳбариятининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга қаратилган таҳдидларидир. Чунки Ўзбекистоннинг қўшниларига текин қурол-аслаҳа тарқатаётган Россия аллақачон Тожикистон ва Қирғизистонга қайтиб келиб бўлган.

Авом халқнинг кўпчилиги Владимир Жириновскийни масхарабоз ва аҳмоқ демагог деб билади. Аммо Олма-Отада туғилиб ўсган Владимир Вольфович олдинига олий ўқув юртининг шарқшунослик факультетини (турк филологияси бўлимини), кейин эса юридик факультетини битирган туркшунос филолог ва юрист эканлигини, собиқ Иттифоқ даврларида КГБдек йиртқич ташкилотга ишлаганини, кейин эса унинг Россиядаги меросхўри ФСБга хизмат қилаётганини унутмаслик керак. Мисол учун, совет даврида “Жирик” КГБнинг топшириғи билан узоқ йиллар Туркия ва Ироқда ишлаганини олайлик. Ироқда “хизмат” қилган даврда Жириновский бир неча бор ушбу мамлакатнинг марҳум диктатори Саддам Ҳусайннинг қабулида бўлган.

КГБнинг изни ва ёрдамисиз оддий шарқшунос улкан бир мамлакат раҳбарининг нафақат қабули, балки резиденциясига ҳам яқинлай олмаслигини кўпчилик билади. Шундай экан, “Жирик” оддий лўттибоз эмас. Шундай экан, у томонидан яқинда Давлат Думасида ва бир қатор рус оммавий ахборот воситаларида Марказий Осиё ҳақида айтган гаплари аслида Россия президенти Владимир Путиннинг иддаоларидир. Бу иддаолар эса тўғридан тўғри “абадий хоин” Ислом Каримовга қаратилганига шубҳа йўқ.

Абдураҳмон САИДОВ

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi