Ишсизликни яширишга кўмаклашиш ташкилоти

Азиз ва қадрдон ўкувчилар, Мустақил Ўзбекистан давлатини беғараз қўллаб-қувватловчилари. Сизнинг ҳукмингизга менинг шахсий кузатувларим ва ҳаракатларим ҳавола қилинмоқда.

Ишсизликни яширишга кўмаклашиш ташкилоти
100 views
29 January 2013 - 9:02

Муаллиф: Абдураззоқ Содиқов

Иқтисодий маслаҳатчи: Жаҳонгир Шосалимов                     26 январ 2013 йил

Азиз ва      қадрдон     ўкувчилар,          Мустақил   Ўзбекистан          давлатини беғараз қўллаб-қувватловчилари. Сизнинг ҳукмингизга менинг шахсий кузатувларим ва ҳаракатларим ҳавола қилинмоқда.

Республикамиздаги иқтисодий муаммоларнинг олдини олиш мақсадида 1994 йил давлат раҳбари томонидан бюджетдан ташқари иккита жамғарма (фонд) ташкил этилган эди:

  1. Бюджетдан ташқари пенсия таъминоти жамғармаси;
  2. Бюджетдан ташқари бандликка кўмаклашиш жамғармаси.

Юқоридаги иккита жамғарманинг оғирлик юки, яъни молиялаштириш, республикамиз худудида фаолият олиб бораётган, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик субъектларига Президент фармони мажбурий тарзда юклатилган эди. Шикоят ва эътирозларга ўрин берилмасдан, мажбурий ижтимоий тўловлар барча хўжалике субъектларидан, банклар орқали иш ҳақи берилмаслиги таҳдиди остида ундириб олинди. Мен ҳозир бу ерда мажбурий ижтимоий тўловларнинг миқдори жуда катталигини (дастлабки даврларда барча хўжалик субъектлари иш ҳақи фондининг 42 фоизи мажбурий ижттимоий тўловларга сарфланган) бу тўловларни тўғри ёки нотўғри бўлгани ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу давлат иқтисодий сиёсатининг жуда улкан мавзуси.

Мен мажбурий ижтимоий тўловлардан молиялаштирилган бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси зарарли иқтисодий сиёсат сабабли 2010 йилдан Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига айлантирилганлигина таъкидлаб ўтаман. 1994-1996 йилларда ёш ва навқирон бўлган 100-300 мингдан ортиқ ўзбек йигитлари милиция хизматига жалб қилинди. 2014-2016 йилларда эса бу йигитларни хизмат муддати тугаши сабабли хизмат нафақасига чиқариб, уларнинг ўрнига ёш ва навқирон ўзбек йигитларини хизматга чақириш жараёни бўлади. Юқоридагиларга асосланган ҳолда 2014-2016 йилларда Ўзбекистонда вужудга келиши аниқ кўриниб қолган ижтимоий бўхрондан ўзбек жамиятини огоҳ қиламан.

Ҳозир эса диққатингизни янада муҳимроқ бўлган бугунги сиёсий вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган бюджетдан ташқари бандликка кўмаклашиш жамғармаси фаолиятига қаратмоқчиман. Мулкчилик шаклидан қатъий назар мажбурий тарзда ундириб олинган бандликка кўмаклашиш жамғармасини 20 йилда тўплаган  маблағини умумий ҳажмини қанчалигини ва уни нималарга сарфланганлигининг ҳисобини бугун ўзбек жамоатчилиги билиши лозим. Зеро бу маблағ на ҳукуматники, на Президентники, балки жамоатчилик маблағидир.

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси Тошкент шағрининг барча туманларида, шунингдек барча вилоятларнинг туманларида ўз фаолиятини олиб боради. Мен кузатган Тошкент шағрининг Олмазор туманидаги бандлика кўмаклашиш жамғармасининг 32 ҳодими бор экан. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Тошкент шағрининг ўзида камида 350 киши, вилоятларда эса 420 ҳодим, жами 4550 киши бу хизматда фаолият олиб боради. Деярли 5 минг кишилик бандлика кўмаклашиш армияси ўз фаолияти давомида Ўзбекистонда нима ишлар қилди ва қиляпди, бу армия генераллари ва аскарлари қанча маош олдию, қанча асоссиз маълумотлар тўплади ва буни Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этди. Буни бугун Ўзбекистон жамоатчилиги билиши керак. Чунки бу масала сиёсий масала бўлиб, мамлакат тақдирини ҳал этиши аниқ кўриниб қолди. Президент девони ва Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўз ҳомийларига эга бўлган бандликка кўмаклашиш Армиясининг генераллари давлатимиз раҳбари назаридан қарийб 8 млн кишилик меҳнат армиясини Ўзбкистонда ўз истак ва талаблари доирасида иш топа олмаганлари сабабли чет элларда меҳнат жангоҳларида жанг қилаётганларини яшириб келмоқдалар. Бу эса Ўзбкистон ҳукуматини хато қилишга сабаб бўлмоқда. Жараёнларда фақат кузатувчи сифатида иштирок этишга олиб келмоқда. Албатта бунинг заминида мен эътибор қаратаётган бандликка кўмаклашиш хизматининг асоссиз маълумотлари ётибди. Бандликка кўмаклашиш хизмати ҳодимлари Ўзбекистон қонунларини бузганлари ҳолда улардан иш топишга ёрдам сўраб келган одамларни ишсизлар рўйхатига олмаётганлари сабабли давлат раҳбарига ишсизлар солни ҳақида асоссиз маълумотлар юборилаяпди. Айниқса таклиф қилинаётган ишнинг иш ҳақи ниҳоятда камлиги давлат раҳбаридан яширилмоқда. Бу эса ўз навбатида давлат раҳбари томонидан ишсизлик ва иш ҳақининг ниҳоятда озлиги масаласида сиёсий ечим топиш масаласини жуда ҳам кечиктириб юборяпди.

Шу сабабли юқоридаги муаммолар тўғрисида мен мурожаат қилган шаҳар Прокуратура ҳодимлари фуқароларнинг ҳуқу ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Р.Т.Ҳакимов, Олмазор туман прокурори, адлия маслаҳатчиси К.И.Тожиқуловларнинг совуқонлик ва лаёқатсизлик билан жавоб қайтармоқдалар. Ўзбекистонда ишсизлик нафақасини бир ойда атига 11513 сўм эканлигини, бу пулга эса 1 кг гўшт ҳам бермаслигини била туриб уялмасдан менга жавоб қайтармоқдалар. Мен кўтарган муаммоларни бир-бирларига копток қилиш орқали вазиятдан чиқиш йўлини ахтармоқдалар.

Илова:

1. Тошкент шаҳар прокуратурасига ёзилган ариза (2 варақда)

2. Тошкент шаҳар прокуратураси фуқароларнинг ҳуу ва эркинликларини жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи адлия маслаҳатчиси Р.Т.Ҳакимовнинг менга жавоби (1 варақ);

3. Олмазор тумани прокурори адлия маслаҳатчиси К.И.Тожиқуловнинг менга жавоби (2 варақда).

Без-имени-229-01