Йўқолсин Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатураси!

ЎХҲ сайтига такрор хуш келдингиз! Cайтимизга ҳужумга сабаб бўлган материалларга келадиган бўлсак, булар фикримизча асосан уч қисм хабар ва мақолалардан иборат эди.

Йўқолсин Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатураси!
24 views
29 January 2013 - 11:22

uhh-new-logoЎХҲ сайтига такрор хуш келдингиз!

Ҳаракатимизнинг ҳурматли аъзолари, хайрихоҳлари ва ҳамюртларимиз!

Маълумингиз, ҳаракатимизнинг расмий сайти бўлган www.uzxalqharakati.comўтган кунларда унга қилинган ҳужум натижасида деярли уч кун давомида ишламай қолди. Кечадан бошлаб сайтимиз яна тўлиқ фаолият олиб бормоқда. Аввало сайтимиз ишламай қолган ушбу кунларда биздан ҳол аҳвол сўраган, ўз ёрдамини таклиф қилган дўстларимизга, бу ҳақда маълумот берган “Озодлик” ва ББС радиоларининг ўзбек тили бўлимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Хўш сайтимиз нега ишламай қолган эди?

Бу саволнинг жавобини аввало ЎХҲ қандай ҳаракат, унинг ғоя ва мақсадлари нимадан иборат, деган саволдан излашимиз керак бўлади. Бу саволга жавобни ушбу линкдан ўқишингиз мумкин.

Ҳақиқатан ҳам ЎХҲ бугун дунёнинг энг қаттол диктаторлик режимларидан бири, дея аталаётган Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатурасига қарши бўлган асосий сиёсий мухолиф кучдир. Шунинг учун ҳам бу диктатор ва унинг малайлари бизнинг фаолиятимизга тўсиқ қўйиш учун бутун чораларни кўриб келмоқда. Бу диктатура фақат бизнинг сайтимизни эмас, ҳур фикрни ифодалайдиган оммавий ахборот воситалари, интернетдаги ижтимоий тармоқларга ҳам цензура қилиб келаётгани бир ҳақиқатдир.

Энди бевосита сайтимизга ҳужумга сабаб бўлган материалларга келадиган бўлсак, булар фикримизча асосан уч қисм хабар ва мақолалардан иборат эди.

Улардан биринчиси, ЎХҲ нинг сўнгги ҳафталарда бошлатган зулм режимига қарши варақалари эди. Бундай варақа тарқатиш сафарбарлигини  бундан кейин ҳам ҳар ҳафта давом эттириш ниятидамиз.

Иккинчидан, сайтимизда эълон қилинган Усмон Ҳақназаровнинг “Гулнора Каримова нима учун Рамзан Қодиров билан учрашди?”  мақолалар туркуми ўқувчиларимизда жуда катта қизиқиш уйғотди ва ҳар куни мингларча ҳамюртларимиз тарафидан ўқилди.

Ва ниҳоят учинчидан, ЎХҲ Одноклассники гуруҳида олиб бораётган ташвиқот ишларимиз ва бу гуруҳимиз аъзолари сонининг кундан кунга тез суръатлар билан ошиб бориши диктатор Каримов ва малайларини чинакам қўрқитган бўлса керак ки, ҳаракатимизнинг сайтига давлатнинг катта маблағини сарфлаб, уни вақтинча ишдан чиқаришга муваффақ бўлишди.

Кўриб тургангиздек, биз яна янада кучли ишонч ва илҳом билан сизларнинг хизматингизга шаймиз. Барчаларингиздан биз билан ҳамкорлик қилишни ва бизни қўллаб қувватлашларингизни кутиб қоламиз.

Йўқолсин Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатураси!

Яшасин Эркинлик ва Адолат!

ЎХҲ Тарғибот Бўлими
29 январь 2013 йил.