Сунъий балиқ босқинини тўхтатайлик!

Сунъий балиқ босқинини тўхтатайлик!
384 views
29 January 2013 - 12:35

Дўстлар!

4012_fukushima_poisson-1_1_460x230АҚШ бозорга илк генетик жиҳатдан модификация қилинган (сунъийлаштирилган) гўшт–лосось (инлизча salmon) балиғини чиқариш билан таҳдид қилмоқда. Бунинг натижасида табиий ҳолдаги лосось балиғи четга сурилиши, инсон соғлигига зарар берилиши мумкин. Фақат биз бу ишнинг, Франкенштейн балиғи, дея номланаётган бу сохта балиқ бозорга чиқмасидан олдини олишимиз мумкин…

Янги сохта лосось балиғи табиий балиққа қараганда икки марта тез улғаяди, олимлар келажакда унинг инсон соғлигига қандай зарарлар беришини айта олишмаяпти. Фақат моддий манфаати бўлган компанияларнинг тадқиқотларига асосланиб, бу генлари ўзгаритирилган жонивор “гўштининг” зарарсиз эканлигини эълон қилишга ҳозирланмоқдалар.  Бахтимиз шундаки, АҚШда бундай масалаларда ниҳоий қарор бериш учун жамоатчилик фикри ҳам инобатга олинади. Сони ошиб бораётган истеъмолчилар иттифоқи, табиатни муҳофаза қилувчилар ва балиқчилар ҳукуматни бу ишни рад қилишга даъват қилишмоқда. Келинглар шошилинч равишда уларга ёрдам берайлик ва ғалабаларига ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Бу масалада истишоралар бугун давом этмоқда ва биз ҳақиқатан ҳам бу сохта балиқнинг бозорга чиқмаслигига тўсиқ бўла оламиз. Сохта лосось балиғининг тўхтатиш учун имзо отинг ва бу ҳақда танишларингизга маълумот беринг, биз миллионларнинг қўллаб қувватлашига эришганимизда, талабимизни очиқ муҳокамада юборамиз:

avaaz.org

Франкенштейн сохта балиғини ижод қилганлар лосось балиғининг ДНК сини узлуксиз ва тезлик билан, яъни фақатгина бир йилда улғаядиган шаклда модифакация қилганлар (ўзгартирганлар).  Биз келажакда бу сохта балиқнинг инсон соғлигига қандай зарарлар беришини айта олмаганимиз каби, сохта балиқ тухумларидан бир нечтасининг сувга ташланиши бутун дунёдаги табиий лосось балиқларининг тухумини ҳам қурутиб юбориши мумкин. Бунинг устига сохта лосось дўконларга келиб тушадиган бўлса, биз уни ҳақиқийсидан ажрата олмаймиз ва табиий балиқни танлай олмаймиз.

Биотехника саноати генетикаси ўзгартирилган ўсимликларни тасдиқдан ўтказиш учун юзларча миллион доллар сарфлайди. Халқаро корпарациялар учун генетикаси ўзгартирилган лосось балиғи сохта гўштни истеъмолга қўйиш учун кейинги қадам ҳисобланади.

Фақат АҚШ ҳукумати бу масалада қарор бериш учун жамоатчиликнинг фикрини инобатга олиши керак бўлади ва агар биз дунёда кутилмаган пайтда кучли норозилик билан чиқа олсак, бу сохтакорликнинг олдини олиш учун имкон пайдо бўлади.

Сохта лосось балиғини етиштиришга бир қадам қолган пайтда, келинглар, биотехнология билан шуғулланадиган компанияларга биз ейдиган нарсалар масаласида қарор олишига тўсқинлик қилайлик. Бизга генлари ўзгарган балиқларнинг истеъмолга чиқишини тўхтатиш учун миллионларча овоз тўплашга ёрдам беринг:

avaaz.org

“AVAAZ” аъзолари табиатни ва биз ейдиган маҳсулотларни муҳофаза қилиш учун куч сарфлаб келмоқда. 2010 йилда бир миллиондан кўпроқ аъзоларимиз Европода генлари ўзгартирилган озиқ-овқатларнинг истеъмолга чиқишига қаршилик кўрсатди. Шундай экан, келинглар биргаликда Франкенштейн балиғига ҳам тўсиқ қўяйлик.

Умид билан,
Джейми, Ник, Эмма, Далия, Эмили, Пол, Рикен, Вен-Хуа ва AVAAZнинг бутун жамоати.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

Генно-модифицированный лосось не опасен? (inosmi.ru)
inosmi.ru
«Франкенфиш» – на американский рынок выходит лосось-мутант (FederalPost)
fedpost.ru
Ученые заново изобрели лосося (da-voda.com)
da-voda.com
Правительство США не хочет препятствовать быстроразмножающемуся трансгенному лососю (gmoobzor.com)
gmoobzor.com
Генетически модифицированная рыба на шаг ближе к одобрению (NY Times, на английском)
nytimes.com
Генетически модифицированный лосось (Ocean Conservancy, на английском)
oceanconservancy.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi