Таваллуд кунингиз муборак, ҳукмдор

Таваллуд кунингиз муборак, ҳукмдор
165 views
30 January 2013 - 8:09

imagesИнсон тарихга назар ташларкан, ундан доимо нималарнидир излайди, нималарнидир тасдиқлайди, нималардандир ибрат олади ва ҳакозо, ҳакозолар.  Ҳар ким турли мақсадда ўтмишга назар солади. Хуллас, тарихсиз келажак бўлмайди дейдилар. Рост гап бу!

Ўзбекистонимиз тарихига бир назар ташлайлик. Бундан 75 йил муқаддам ажойиб бир ҳодиса юз берди ва бу миллатимизни бахти, иқболи бўлди десак ҳам муболаға бўлмайди. “Муболаға” деб ҳам кўрингчи, бошингиз қозонда, молингиз талонда! Бундан роппа роса 75 йил олдин мамлакатимизнинг президенти Ислом Абдуғаниевич таваллуд топдилар ва ўша кездан у кишининг пешоналарига бир халқнинг отаси, подшоси бўлгулик иқбол зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилди. Баъзи мунажжимларимиз ул зотнинг таваллудлари қайсидир бир юлдузнинг ерга яиқин келгани билан, кейин у юлдуз ҳар минг йилда бир келишини  таъкидлаш билан ҳукмдоримизнинг номларини самовий жисмларга ҳам боғлайдилар. Яхши ҳамки, ўша  лаънати юлдуз минг йилда бир келаркан. Ҳар йили келганида борми, ҳар йили бир диктатор туғилармиди, аммо ҳозир бунақа душманона гап сўзларнинг ўрни ҳам, вақти ҳам эмас.

Круглий дата ахир! 75 ёшга ким етади, ким етмайди. Умуман бу ёшга етадиганлар бундан бу ён бу юртда бўлмайди ҳам. У кишини алқаб боласию, набирасидан айрилиб қолган боболар, момолар дуо қиладилар: “Илоё Худои худовандо, шу президентимизга ҳам инсоф бер”! Лекин ҳали уларнинг дуолари ижобат бўлмаган. Бўлмаса ҳам керак!

Президентимизни муборакбод этарканмиз, у кишига узоқ умр тилаймиз. Тиламасак ҳам у кишининг бунёд этган минг йиллик рейхлари, э,э, кечирасиз, минг йиллик кланлари камида минг йил туради ахир. Шундай экан, у кишини неча, неча минг йил яшайди десак ҳам адашмаган бўламиз. “Юртбошимиз халқимизнинг отаси ҳамдир. “Отаси ўлмаган ким бор, онаси ўлмаган ким бор” дейишади. Бугун ҳақли тарзда айта оламиз: биз бормиз отаси ўлмаган! Лекин она масаласи бироз чучмалроқмикин…?

Ўзбек тарихини аслида ўша 75 йил илгариги санадан бошлаб ўрганиш керак. Фақат бу тарихнинг бошланғич йиллари ҳам бироз ноаён. Масалан, ҳукмдоримизнинг ёшликлари, қаерда нима қилганлари, кимларнинг бурнини қонатганлари, озор берганлари, шўхлик билан кимнинг уйига ўт қўйганлари  каби жиҳатлар очиқ қолмоқда. Ва лекин, у кишини тарбият этган энагаларининг бир набирасининг ҳикоя қилишича, Юртбошимиз янги етти кунлик чақалоқ бўлган кезларида у кишининг беланчаклари ичига бир заҳарлик илон кириб қолган экан.  Илон заҳарлик тишларини бўлғуси президентимизнинг муборак баданларига санчиб заҳар солмоқчи бўлган. Балки солгандир ҳам. У илон кобра бўлганми, ёки гадюгами, ёинки бошқа бир турдагисими, манба аниқ айта олмади. Бечора энага “вой, вой шўри-и-им” деб бақирганича чақалоққа ташланибди. Бало ҳам урмаган экан уни. Илон эса, шўрлик илон шу жойнинг ўзида жон бериб, беланчакда ғужанак бўлиб қолибди. Бу дегани, шу деганики, ҳукмдоримизни ҳеч бало ҳам ололмайди. Уни чаққан илон ҳам тил тортмай жон беради.

Вой, вой, бундай доно, бундай оқил ва элпарвар ҳукмдор фақат бизга насиб этган ва бунинг учун Яратганга ҳар куни минг, минг шукроналар қилсак ҳам кам. Мана, мустақил бўлдик. Ҳукмдоримизнинг шарофатлари билан. Агар у киши ўшанда ГКЧПни қўлламаганларида балки мустақиллик бўлмасди ҳам. Ҳукмдоримиз узоқни кўзлаб ГКЧП ни қўллагандилар. Бунда ҳам кўп ҳикмат бўлган ахир. Ислом Каримовнинг шарофатлари ила ўзбек деган миллат дунёга машҳур бўлди. Бунисига нима дейсиз? У кишининг марҳаматлари туфайлик дунёда ўзбек мардикорининг қадами етмаган жой қолмади. Демак, ул муборак зотнинг шарофатлари ила халқимиз дунёни кўрди. Аммо у кишини кўра олмайдиганлар ҳам кам эмас экан. Қаерга борманг, у кишининг одилона жазоларидан қочиб юрган “ватан хоинларининг” қочқин бўлиб яшаётганини ҳам кўрасиз.  Уят, уят бўлсин сизларга, хоинлар!

Ҳукмдор бугун 75 ёшга тўлди. Уни қандай нишонлаш керак экан? Балки Ўзбекистоннинг ҳар бир  колонниясида 75 маҳбусни ўлдириб ташлаш билан нишонлансакчи? Мумкин, у кишининг 75 ёшга тўлганлари эвазига, ҳар вилоятда 75  та “ватан хоинини” турмага тиқилсачи? Ҳар неки, круглий дата ахир. Бу ахир тўй! Ислом Каримнинг муборак ёши тўйи, демак Ўзбекистонимизнинг ҳам тўйидир бу кун!  Келинг, бу мақаддас ва азиз кунда  75 га кирган президентимизга 7,5 яшар боланинг ақлича ақл тилайлик. Муборак бўлсин тўйингиз Юртбоши, сизга ҳам муборак бўлсин бу кун, ўзбек халқи!

Тошкентдан
Куйган Диёр ўғли

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi