Ислом Абдуганиевич Каримовга!

Ислом Абдуганиевич Каримовга!
56 views
30 January 2013 - 14:02

getImage (23)(Сиёб бозоридаги «ковунфуруш»га)

(Изох: Ха-ха, худди шунақа экан! Самарқанддан келган курсдошимиз отасидан сўраб — суриштириб билибди, ёшлигингизда бозорда қовун олиб қочиб, кўпинча қўлга тушган ва калтаклар еган экансиз. Эсингиздами?)

Мухтарам Жаноб!
Биз сизни туғилган кунингиз билан табрикламаймиз. Туғилмаганингиз минг марта яхши эди аслида. Биз сизни хақорат қилмоқчи эмасмиз. Сизга билдираётган табригимиз агрессивроқ тусда (тонда) эканлиги боис сиздан узр хам сурамокчи эмасмиз. Зеро, Узбекистон халкига сиз курсатган агрессияга киёсланса, бутун коинотга қиёсланган зарра кабидир. Аммо бу йулни узингиз танлагансиз. Зулмни бисёр қилдингиз, атрофингиздаги одамларни хам зулм йулидан юришга мажбурладингиз. Бас шундай экан, сизнинг охирингиз ХОРЛИК бўлмаса, мўжизавий дунёнинг яратилишидан хеч маъни қолмайди.

Сиз хеч хам бизнинг миллатимизнинг отаси эмассиз! Буни ўзингиз ва атрофингиздаги яқинларингиз (Бронштейн, Голышев, Краснов ва б.) яхши биласизлар. Дарвоқе, нега бу учта «одам» 20 йилдан бери ўз мансабларида мустахкам ўтиришибди, нега улар хеч алмаштирилмайди? Ўзбекистонда ўзбеклар анконинг уруғимиди, бунга эхтиёж бўлса. Демак, уларга эхтиёж сизда бор. Аслида бу оддий белги эди. Мана биз хам уни ўқий олдик, Худонинг инояти билан кимлигингиз бизга энди аён бўлиб бўлди.

Биз Усмон Хакназаровнинг олдинги маколаларини хам ўкиб чикдик. Сиз — Ислом (Ицхак) Абдуганиевич (Исхакович) Каримов (Мирзокандов ёки Конт) эмас, балки асл исми кавслар ичида курсатилган «одамсиз». Ўзбекистон бошига келган барча, барча муаммоларнинг бошида ўзингиз турибсиз. Факат ўзингиз! Сиз тугрингизда унинг хабари йўқ, лаганбардор мулозимлар унга маълумот беришмайди деган гапнинг ўзи сизнинг фойдангизга пропаганда, бизнинг зараримизга дезинформация. Бундай бахонани хам, халқни чалғитиш, озгина бўлса хам ўз-ўзини юпатиши учун «одамларингиз» таркатишмокда. Оддий мисол. Ота хам уйидаги муаммони билмас эканми, тағин ўзбекларда-я!?

Жаноб! Бизни лақиллатишда бас килинг.
Сиз хамма нарсани биласиз, сиз айёр, муғомбир ҳамда кўрқоқ тулкисиз! Сиз артистсиз, онда-сонда телевизорда чикишларингизда ролни қойил-мақом қилиб бажарасиз. Нобел мукофотининг барча номинацияларида шубхасиз ғолиб бўлар эдингиз, агар номзодингиз киритилганда.

Охирги 2 ойда жадал суръатлар билан телевизорда намойиш этилаётган ёшларга яқинлашишга қаратилган пропагандистик кўрсатувларнинг оркасида нима турганлигини биз пайқадик. Сиз ва диёримиздаги қатлиомларнинг сценарийчиси Бронштейн ёшларни УХҲ идеяларига оғиб кетаётганидан хавфсирадингиз. Мухолифатнинг расмий сайтига хакерлик хужумини ташкиллаштирдингиз. Бизларни рост маълумотлар манбасидан узиб қуймоқчи бўлдингиз. Бу сизнинг ожизлигингиз ифодасидир!

Биз, талабалар — янги авлод вакиллари сизни туғилган кунингиз билан асло табрикламаймиз! Туғилмаганингиз маъкул эди аслида.

P.S.
МХХга арзимас мурожаат: Ушбу юрагимиздан чиккан «самимий табригимиз»ни рус тилига таржима килиб, ўзбек адабий тилини чаласавод даражасида билувчи жаноб Контга (маскировкаланган фамилияси — Каримов) бериладиган кундалик хисоботга киритишингизни сўраймиз. У ва сиз — хаммангиз эмас, орангиздаги миллат душмани бўлган кимсалар захматкаш Ўзбекистон халқи билан «хадсиз зулмга нисбатан қақшатқич жавоб сценарийси» бўйича яқин келажакда тўқнаш келасизлар. ЗУЛМ билан Тошкент шахрида бўладиган ушбу хисоб-китоб Триполи, Сана, Тунис ва Қохирадаги каби натижа билан тугайди, бунга аминмиз.

Бир гурух талабалар