Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан

Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш  талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан
147 views
01 February 2013 - 10:02

ПРЕСС-РЕЛИЗ

onazarovv2502013 йилнинг 22 феврал куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан бир йил олдин таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан норозилик пикетлари ўтказишади.

Устозимиз Обидхон қори акага нисбатан суиқасд уюштирилганига бир йил тўлар экан, афсуски, шу кунгача ушбу жиноятни ижро этган, унга ёрдам берган ва уларга буйруқ бериб, уларни молиявий таъминлаган кимсаларнинг биронтаси ўз қилмишига яраша жазо олгани йўқ.

Турли давлатларда уюштириладиган тадбирларга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлди:

1. Суиқасд ижросига бевосита ёрдам берган Ўзбекистон фуқаролари Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатовлар прокуратура тақдим этган очиқ-ойдин фактларни инобатга олмай, Остерсунд маҳкамаси томонидан озод этилгани;

2. Сундсвалл шаҳри апелляцион маҳкамасида прокурор тақдим этган шикоят асосида кўриб чиқилиши керак бўлган бу ишнинг бирор-бир сабаб кўрсатилмай, ноаниқ муддатга қолдириб келинаётгани;

3. Асосий гумонланувчи Юрий Жуковскийнинг Россияда қамоққа олингани ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларида чиққанига қарамай, швед расмий идораларининг бу тўғрида сукут сақлаб келаётгани.

Талабларимиз:

• Имом Обидхон Назаров ҳаётига қилинган суиқасд жиддий текширилсин!

• Жиноятчилар қўлга олинсин ва жазолансин!

• Бу ишда адолат сиёсий манфаатлар қурбонига айланмасин!

• Швед ҳукумати сиёсий қочқинларнинг хавфсизлигини таъминласин!

Бу ишда адолат қарор топишига бефарқ бўлмаган барча журналистлардан воқеани ОАВда ёритишни илтимос қиламиз.

Обидхон қори ака бугун ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир эмаслар. Шу боис, биз у кишини ҳурмат қилган барча инсонларни бу тадбирларда иштирок этиб, қори аканинг инсоний ҳақларидан бирини адо этишга чақирамиз.

Пикетларнинг ўтказилиш жойлари ва вақтлари ҳамда жойлардаги масъуллар, иншоаллоҳ, пикет ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин қўшимча равишда эълон қилинади.

Ташаббус гуруҳи

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi