У.Ҳақназаров. Каримов Сўхни Қирғизистонга сотмоқчи (давоми)

Бу орқали Сўх анклавининг сотилиши ўртага чиққан можарали вазиятда ягона тўғри йўл экани аҳолига уқтирилади.

У.Ҳақназаров. Каримов Сўхни Қирғизистонга сотмоқчи (давоми)
127 views
02 February 2013 - 8:23

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига берилган вазифа

soxforsaleСўх анклавини сотиш асносида Ўзбекистон Президентига боғлиқ Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (ИСМИ) ва Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институтига (собиқ ИИГО) Ислом Каримовнинг давлат хоинлигини оқловчи ғоявий ва ташвиқот тезисларининг асосларини ишлаб чиқиш топширилади.

Ушбу институтлар тарафидан ишлаб чиқилган тезислар кейин ахборот ва ташвиқот тарқатиш учун  республиканинг барча теле- ва радиоканалларига, газета и журналларига топширилади. Бу орқали Сўх анклавининг сотилиши ўртага чиққан можарали вазиятда ягона тўғри йўл экани аҳолига уқтирилади.

Бундай хоинона ташвиқот материалларини ҳамда уларни аҳолига етказадиган журналистларни тайёрлашда Каримовнинг одамлари қуйидаги нуқталарга эътибор қаратади:

1) Сўх анклави атрофидаги можароларда шубҳасиз Марказий Осиё республикларини атайин бўлиб юборган ва бу бўлинган ҳудудларда жанжалга сабаб бўладиган жойларни мерос қолдирган  собиқ совет ҳукумати айбдор.

2) Сўх анклави атрофидаги можароларнинг ортида Ўзбекистондагина эмас, Бутун Марказий Осиёдаги вазиятни издан чиқаришни истовчи учинчи кучлар мавжуддир. Бу учинчи кучлар Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини ва ўзбек халқининг тинч ҳаётини кўра олмайди.

3) Шунинг учун ҳам ўртага чиққан можароли вазиятда ягона тўғри йўл – тинчгина Сўх анклавини  қирғизларга сотишдир. Бу иккала томоннинг ҳам манфаатларига мос келади, Ўзбекистон ва  бутун Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни, қардош ўзбек ва қирғиз халқлари орасида дўстона муносабатларни қуришга хизмат қилади.

4) Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларидаги табиий шароитлар ва об-ҳаво Сўх анклавидаги шароитлардан фарқ қилмайди, аксинча, бу вилоятларда Шоҳимардон ва Сўхдагидан ҳам кўркамли ва чиройли жойларни топиш мумкин.

5) Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Сўх аҳолисини Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларига кўчириш ва уларни уй-жой билан таъминлаш таклифи давлатимиз раҳбарининг мамлакат аҳолисига кўрсатаётган ғамхўр сиёсатининг энг ёрқин ва яққол мисолидир.

Огоҳлантирувчи сигнал, ёки режим мухолифларига баъзи маслаҳатлар

Бу мақолани ёзишимиздан мақсад – президент Ислом Каримов тарафидан тайёрланаётган ватан хоинлиги ҳақида ўзбек ва хорижий жамоатчиликни огоҳлантиришдир. Бундай вазиятда биз Ўзбекистон аҳолисини И.Каримов ва сотқин ўзбек ОАВнинг Сўх масаласидаги бирортаям сўзига ишонмасликка чорлаймиз.

Биз мамлакатимиз фуқароларини президент Ислом Каримов номига шикоят ёки очиқ хат каби мурожаатлар ёзишни маслаҳат бермаймиз: Каримов барибир ўқимайди уни. Каримовдан ҳеч қандай яхшилик кутманг. Ундан фақат хиёнат ва ўқлар ёмғирини кутинг.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги баъзи фуқаролар ҳамда режим мухолифларидан  илтимос қилмоқчимиз: диктатор Ислом Каримовга шикоят ва очиқ хатлар ёзишни бас қилинг. Очиғини айтганда, фуқаролардаги бундай ҳатти-ҳаракатлар аслида сиёсий саводсизликдан ва сиёсий кураш тажрибасининг йўқлигидан далолат беради. Содда қилиб айтсак, золимга кўзёши ва ялиниш мактублари битмак – ақли соғлом кишилар ва режим мухолифлари учун бир шармандаликдир!

Наҳотки бундай мурожаатлар бирор ишга ярамаслигини тушунмасангиз?! Наҳотки Каримовдан ва унинг диктатурасидан қутулишнинг ягона йўли – уни ағдариб ташлаш эканини ҳануз англаб етмадингиз?!

Бизнинг наздимизда, бугун ўзини Каримов диктатурасига мухолиф санаган кучлар фақат битта масала устида – қандай қилиб Ислом Каримовни тахтдан қулатиб, ҳокимиятни ўз қўлимизга олиш мумкин? деган масалада – бош қотиришлари зарур. Ваҳоланки, бунинг учун имконият ва муҳлат жуда оз – бор-йўғи икки-уч йил бор, холос!

Афсуски, (Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидан ташқаридаги) баъзи мухолиф гуруҳлар, ҳануз “Каримов ҳокимиятининг тубанлик даражаси қандай?”, “Агар И.Каримов ўрнига Г.Каримова ёки Р.Азимов келса, унда нима бўлади?”, “Г.Каримовани тўртта гувоҳ келтирмай, енгилтак хотин дейиш мумкинми?” ва ш.к. қандайдир мавҳум ва тахминий мавзулар атрофида жонбозлик кўрсатиб келадилар.

Бунақа мавзуларда узоқ ва зерикарли баҳсу-мунозара юритаётган мухолиф жанобларга мурожаат этмоқчимиз: ҳурматли “абстракционистлар”, фалсафа ўрнига, сафсатага берилиб кетмадингизмикан? Бунақа “софизм”ларни бас қилиб, амалий ишларга, масалан, Ўзбекистон ичкарисида ўз тарафдорларингизни кўпайтириш, ўзбек халқига, айниқса чекка жойларда яшовчи кишиларга сасланишнинг янги ва хавфсизроқ йўлларини топиш пайти келмадими?! Эҳтимол, компьютер ва интернетдан бир муддат узоқлашиб, ўз тарафдорларингизни, дейлик, ҳукумат доираларидан, шу жумладан, кучишлатар тизимларидан ахтариш ва топиш вақти келмадими?

Ушбу мурожаат қуролли мухолифат – Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, Туркистон Исломий Ҳаракати ва Исломий Жиҳод Иттифоқи аъзоларига ҳам тааллуқли. Ҳурматли “жиҳодчилар”, сизга “ҳарбий тайёргарлик” босқичингиз ҳаддан ташқари кўпга чўзилиб кетган, курашингиз аллақачон тоғут Каримов бошлиқ зулм тузумига қарши бўлмай қолгандек туюлмаяптими? Нега бир пайтлар ўзбек халқининг ва Ислом динининг душманига қарши ниятланган курашингиз бугун ўзбек халқига ҳам, Ислом динига ҳам алоқаси бўлмаган қандайдир мажҳул кучлар қўлида бир ўйинчоқ бўлиб қолгани ҳақида бир фикрлаб кўриш вақти келмадими? Ўзбекистон ташқарисидаги маъносиз ҳаракатларни бас қилиб, ватан ичкарисида қатлсиз ва фойдалироқ курашга киришиш пайти келмадими? Афтидан, ўзбек “жиҳодчилари”нинг қўлидан келгани – интернет орқали америкалик кофирларга қарши жиҳодга чорловчи гулдурос, аммо пуч баёнотлар қилиш бўлса керак, холос!

Бир “ўқувчи”нинг изоҳига жавобан

Шу ўринда биз Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида аввалроқ чоп этилган “Гулнора Каримова нима учун Рамзан Қодиров билан учрашди?” номли мақоламиз остида ёзилган изоҳлардан бирига тўхталмоқчимиз.  Изоҳда ёзилишича, Ўзбекистонда “Ҳизбут-Таҳрир”нинг илк халқалари 90-йилларнинг ўрталарида ҳам эмас, ўзбек ва исроиллик махсус хизматлар тарафидан ҳам эмас, балки 80-йилларнинг бошларида табиий равишда пайдо бўлган эмиш.

Бундай изоҳ бизга муаллифнинг “Ҳизбут-Таҳрир” аъзоси экани ёки ўтмишда аъзоси бўлганини тахмин этишимизга асос беради. Чунки “Ҳизбут-Таҳрир”нинг Ўзбекистонга 80-йилларнинг бошида табиий равишда кириб келгани ҳақидаги гаплар аслида Ўзбекистондаги партия амирларининг уйдирмасидир. Улар Тошкентдаги Мустақиллик метроси яқинидаги кулранг бинонинг учинчи қаватида тўқилган бу чўпчакни худди тутиқушдай такрорлайверадилар.

“Ҳизбут-Таҳрир”нинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида шуни ҳам маълум қилишимиз мумкинки, партиянинг янги аъзолари орасида тарқатилиши кўзланган барча адабиётлар ҳамда партиянинг ойлик варақалари МХХнинг Республика аппарати ва Тошкент шаҳар бошқармасининг подвалларидаги мини-типографияларда чоп этилган. Ўзбек махсус хизматлари яна “Ҳизбут-Таҳрир” варақаларини одам гавжум бўлган жойларда тарқалишига ҳам қўйиб берганлар.

90-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларида “Ҳизбут-Таҳрир” фаоллари (МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармасининг район бўлимларидаги ходимлар) бу партия варақаларини «Эски Жува», «Олой», «Фарҳод», «Ипподром» ва бошқа бозорларда очиқ ва бемалол тарқатишар эди. На милиция, на бошқа тартибот органи ходимлари уларга тегмас эди. Боз устига, улар варақаларини тарқатиб бўлгач, тинчгина ўз машиналарига ўтириб, йўлларига равона бўлишарди. Бу “фаоллар” ҳатто ўз машинаси номерларини ҳам яширмас эдилар, чунки мабодо уларни қидирувга берилганида ҳам, ҳеч ким уларни қўлга олмаслигини биларди.

Биз “Ҳизбут-Таҳрир” Ўзбекистонда ” номли Ўзбекистон-Исроил қўшма лойиҳаси мавзусида яна қайтмоқчи эмасдик. Бироқ соддадил ўқувчининг соддаларча изоҳини эътиборсиз ва жавобсиз қолдиришни ҳам эп кўрмадик. Чунки ватандошларимиз Каримов найрангларига қурбон бўлишини, бир тешикдан икки марта чақтиришларини истамаймиз. Шундай қилиб…

Хулоса

Биз бу мақолада Сўх анклавини Қирғизистонга сотишга тайёрланаётган президент Ислом Каримовнинг ватан хоинлиги ҳақида ўзбек ва хорижий жамоатчиликни огоҳлантирмоқчи бўлдик. Биз Сўх анклавида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари воқеаларнинг бундай ривожига ҳазир бўлмоқларини, давлат раҳбарининг бу хоинлик режасига ҳам, қорақирғиз сохтадавлати фашистларининг ҳарбий интервенциясига ҳам қарши туриш механизмларини ишлаб чиқишларини истаймиз.

Умид қиламизки, бизнинг бу тахминларимиз ростга чиққанида (агар Каримов Сўхни Қирғизистонга сотиш бўйича очиқ чораларни бошласа), Ўзбекистоннинг ақли соғлом жамоатчилиги ҳамда мухолифати ҳеч бўлмаса Сўх масаласида умумий позицияни ишлаб чиқади, ҳамда Ислом Каримов тарафидан содир этилажак ватан хоинлигига қарши тўғри ва келишилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Усмон Ҳақназаров
сиёсатшунос