ЎҲХ АЪЗОСИ “БИЛАЙН” КОМПАНИЯСИНИ СУДГА БЕРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

ЎҲХ АЪЗОСИ “БИЛАЙН” КОМПАНИЯСИНИ СУДГА БЕРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ
72 views
02 February 2013 - 9:19

ЎҲХнинг аъзоси Фахриддин Тиллаев 2013 йил 21 январь куни Тошкент шаҳар “Бухоро” кўчаси 1-уйда жойлашган, “Билайн” компаниясининг бошлиғи А.В.Сафронюк номига шикоят ариза билан мурожаат қилган. Унинг шикоят аризасида жумладан шундай дейилган: “Мен 2012 йилнинг август ойида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Лутфий” кўчасида жойлашган “Билайн” компаниясига қарашли, “PAYNET”дан +998901224581-сон рақам остида сим картани сотиб олгандим. Шу 6 ой давомида менинг телефоннимга Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидан ва ичкарисидан келаётган, “вызв”ларга cунъий равишда компания томонидан тўсиқлар қўйилмоқда. Худди шунигдек, ҳар бир “SMS” ёзувларим учун компания томонидан маблағлар олинган. Мен ўша ёзувларимнинг суруштириб чиқсам, ўз эгаларига бориб етмаган.

Бундан ташқари, менинг қўл телефонимда сўзлашув вақт давомида ҳар куни ноқонуний равишда “кимлар” томонидандир эшитилмоқда. Менга телефон қилган фуқаролар телефоним доимий равишда уланиб бўлмаслигини айтишмоқда. Бу билан Сизнинг копманиянгиз менинг Констиуциявий ҳақ-ҳуқуқларимни оёқ-ости қилмоқдалар. Менга етказилган моддий ва маънавий зарарларни компания ҳисобидан ўндириб олишга қарор қилдим…”

Фахриддин Тиллаев, ЎҲХнинг Тошкент шаҳридаги маҳсус муҳбирига берган интервьюсида қўйидагиларни ҳам сўзлаб берди: “Менинг почта хатларим ва интернетдаги электрон почтамни хамда мени қаттиқ назорат остига олишганлар. Қизиғи шундаки, назорат остига олган масъул ходимлар, ИИВга қарашли бўлган, “Терроризмга қарши кураш бўлими”нинг ходимлари. Ушбу “операция” “иш”ида айнан ўшалар қатнашмоқда. Шу ўринда савол туғилади. Нега энди айнан мана шу “гуруҳ” назорат остига олиши керак экан? Ваҳоланки, МХХ, Прокуратура, ИИБининг ходимлари бу масала юзасидан шуғулланишлари карак эди-ку? Нега айна ўша “ТЕРРОРИЗИМ”???!!!

Чунки, 2012 йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент шаҳар Хамза тумани ИИБнинг ходимлари Нуриддин Жуманиёзов ва мени олиб боришганларида Тошкент шаҳар, “Терроризмга қарши кураш бўлими”нинг маъсул ходими, ўзини полковник, “БАҲТИЁР” деб таништирган (агар ўша исм тўғри бўлса) суруштурув ва суд ишларида шаҳсан ўзи қатнашди…

Бундан ташқари, куни-кеча “Мардикорлар Касаба уюшмаси”нинг раиси Нуриддин Жуманиёзовга нисбатан ўша мансабдор “тип” томонидан “угроза” қилинган. “Сизни ва бошқа аъзоларингиз яъни, Абдилло Тожибой ўғли ва Фахриддин Тиллаевларга нисбатан 60 та статья билан айблайман” деб қўлидан тушунтириш хати ёздириб олган…

2013 йилнинг январь бошларида “Мардикорлар Касаба Уюшмаси” томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг бошлиғи Боҳодир Матлюбов номига шикоят ариза билан мурожаат қилинган эди. Шикоят аризага кўра, “Нега Мардикорларнинг қўлларидан отпечатка олинмоқда?” деган мавзуда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг муовини И.Жаҳонгиров билан учрашувда шу масалани кўтаргандик…

Бундан шундай хулоса қилиш мумкин-ки, бизлар ЎҲХга аъзо бўлиб кирганимиз бу ҳукуматни ларзага солмоқда. Қолаверса, бизларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155 моддаси кўра, “терроризмга айблаш” чорасини қидиришмоқдалар десам хато бўлмайди…”

ЎҲХнинг Тошкентдаги муҳбири